Бизга боғланинг
Пайғамбарларнинг ворисларига
Бисмиллахир рохманир рохийм
Аллох таъолога хамду санолар, пайгамбаримиз, унинг оиласи, сахобалари ва уларга яхшилик билан киёмат кунига кадар эргашган барча кишиларга салавот ва саломлар бўлсин.
Сўнг…
Мўъминнинг матонати, роббисига бўлган алокасининг куввати ва гўзал хулки исломий шахсиятнинг асил кўринишидир. Исломий шахсият билангина одамларнинг калблари жазб этилади ва бу иймон ва эргашиш сабаби бўлиб колади. Шунинг учун хам даъватчининг хаётида эргашишнинг одамлар хаёти ва уларни Ислом даъват этган фазилатлар асосида тарбиялашнинг ўз ўрни ва катта таъсири бордир. Бу эса Аллохнинг китоби ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларида келган раббоний дастурни шакллаб яшаган инсоний намуна ва етакчиликдир. Бу намуна амалий вокеъда яшаб, раббоний дастурни кўз билан кўринадиган харакатлар ва сулуклар ила татбик килишни рўёбга чикаради. Бу эса одамлар калбида ўзига хос из колдиради ва уларни йўлбошчи шакллаётган нарсаларни иккиланмай кабул киладиган килиб кўяди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хулки хакида берилган саволга Оиша онамиз разияллоху анхонинг берган куйидаги жавоблари чукур маъноларни ифодалайди: «У зот (росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам)нинг хулки Куръон бўлган эди» ( Имом Муслим ривояти ).
Гўё Оиша онамиз разияллоху анхо ўзларининг бу сифатлашлари билан расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг шахсиятларини одамлар ул зотнинг сулуки ва харакатларида кўриша оладиган Куръон килиб кўйдилар… Шунинг учун хам йўлбошчи ўзи даъват этаётган асосларнинг амалий намунаси бўлиши керак. Ислом даъватини ёйиш учун гўзал намуна ва олий ўрнак бўлсинки, одамлар унга кўзлари ва калблари билан боксинлар ва ўзларининг йўлларини ёритадиган фазилатларни олсинлар. Бу эса бизнинг солих аждодларимиз Исломни ўз хатти-харакатларида татбик килган пайтларида очик кўринган эди. Зеро, даъватчи ўзининг сулуки, харакатлари ва диннинг амалий татбики билан баъзида сўзлари ва маърузалари билан айта олмаган нарсаларни рўёбга чикариши мумкин. Зиммасига Аллохнинг йўлига даъват этиш масъулиятини олган солих йўлбошчи ўзининг хар бир ишида Ислом ахлоки билан хулкланиши ва эхтиёт чораларини кўриши керак. Чунки, унинг атрофига тўпланган ва уни ўраб турганлар унга танкид кўзи билан караб, унинг барча харакатлари ва кадамларини назардан четда кўймайдилар. Зеро, у улар учун ўрнак манбаидир.
Гўзал намуна — Аллох йўлига даъват этиш воситаларининг энг мухими ва энг таъсирлисидир. Чунки кўплаб одамлар ўзларига айтилган сўзларга уларнинг амалий вокеъларини кўриб каноат хосил килмагунларича, кулок солмайдилар ва амал килмайдилар. Улар кандай амал килсинлар?! Ахир Аллох таъоло Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга ўзидан аввал яшаб ўтган пайгамбарларга эргашишга амр этдику!! Аллох таъоло деди: «Ана ўша (юкорида мазкур бўлган зотлар) Аллох хидоят килган зотлардир. Бас, (Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам), Сиз ўшаларнинг йўлларигагина эргашинг!» (Анъом: 90).
Хўш пайгамбарларнинг вазифалари нима эди? Хозир уларнинг вазифаларини ким бажаради?
Пайгамбарларнинг вазифалари бу дунёдаги шарафли, буюк ва олий гоядир… Негаки, у Аллохнинг ўзига шериксиз ибодат килиш учун даъватдир. Аллох таъоло деди: «(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам), Биз сиздан аввал юборган хар бир пайгамбарга хам: «Хеч кандай (хакли) илох йўк, Ёлгиз Менгина хакдирман бас, менгагина ибодат килинглар » — деб вахий килганмиз» (Анбиё: 25).
Пайгамбарларнинг барчаси Аллохга даъват килишда иттифок келдилар. Шунинг учун хам уларнинг барчаси ўз кавмларига: «Эй кавмим, Аллохгагина ибодат килинглар! Сизлар учун ундан ўзга хакикий илох йўк» — деб хитоб килдилар.
Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам пайгамбарларнинг сўнггиси ва энг афзали бўлганлари учун хам унга эргашганлар пайгамбарларнинг вазифаси билан шугулланиб, одамларни онгли суратда даъват этмокдалар. Аллох таъоло деди: «Айтинг: “менинг йўлим шудир. Мен Оллохга даъват киламан. Мен ва менга эргашган кишилар аник хужжатга-ишончга эгамиз. (Хар кандай шерикдан) Оллохни поклайман. (Зеро), Мен мушриклардан эмасман”» (Юсуф: 108).
Пайгамбарларга эргашган ва уларнинг вазифаларини бажараётган кишилар Аллохнинг йўлига даъват килувчи, яхшиликка буюриб, ёмонликдан кайтарувчилар бўлиб, пайгамбарларнинг ворисларидир. Аллох тоъоло улар хакида шундай деди: «(Одамларни) Аллох (нинг дини)га даъват килган ва ўзи хам яхши амал килиб, “Мен мусулмонлардандирман” — деган кишидан хам чиройлирок сўз айтган ким бор?» (Фуссилат: 33)
Шу нуктадан келиб чикиб айтамизки, Аллох йўлига даъват этаётган кимсалар куйидаги сифатлар билан сифатланишлари керак:
1. Билган илмини холис етказиш ва риёкорликдан узок бўлиш
Бу, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг куйидаги сўзларига биноан, яхши ният билан бўлади: «Амаллар ниятга караб бўлади. Хар бир киши учун ўз нияти бўлади » (Муттафакун алайх)
Шунинг учун хам яхши ният, Аллох учун амалларни холис килиш ва уларда Аллохдан бошка бирорта учун насиба кўймаслик керак. Аллох таъоло деди: «Улар Аллохгагина динни холис килиб ибодат килиш учун буюрилдилар» (Баййина: 5).
Баъзи солих кишилар: «Илм амал килишга, амал эса ихлосга богликдир. Ихлос эса Аллох хакидаги тўгри тушунчани келтириб чикаради » — дедилар.
Даъватчи ўзининг сўзи ва амалларида канчалик ихлосли бўлса, унинг одамларнинг калбларига бўлган таъсири шунча кучли бўлади.
Даъватчи дўстим, даъватингиз билан риёкорлик ва обрў топишдан узок бўлинг! Чунки, бу иккиси амалларни барбод килади. Аллох таъоло эса, ўзи учун холис бўлган амалларни кабул килади.
Аллох йўлидаги дўстим, Абу Хурайра разияллоху анхунинг киёмат кунида жаханнам олови камраб олган уч киши хакида ривоят килган хадисини ёдингизда тутинг: «Илмни ўрганиб, ўргатган ва Куръонни ўкиган, сўнгра эса (Киёмат кунида) Аллохнинг хузурига олиб келинган кишига Аллохнинг неъматлари танитилади. У неъматларни танийди. (Аллох таъоло): «Нима амаллар килдинг?» – деб сўрайди. У: «ўргандим, ўргатдим ва сен учун Куръон ўкидим» – дейди. (Аллох таъоло): «Ёлгон гапирдинг, сен: «Мени олим десинлар» учун илм ўргандинг, «Кори десинлар» учун Куръон ўкидинг. Шундай дейилди хам» – дейди. Уни юзи билан жаханнамга отилади…» (Имом Муслим ривояти).
Аллоху акбар! Эй Аллохнинг бандаси, бу хадис хакида тафаккур килиб кўринг. Аллох номига онт ичиб айтаманки, калб ўшандай одам бўлиб колишдан кўркиб титрайди. Абу хурайра разияллоху анху бу хадисни ривоят килар экан каттик хўрсинар, тоби кочиб хушидан кетар ва кейинрок хушига келар эди.
Бу хадисни Муовия разияллоху анхуга ривоят килинганда шундай каттик йиглади-ки, одамлар уни тамом, халок бўлди деб ўйлашди.
2. Аллохнинг китоби ва расулулох саллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларидан олинган шаръий илмга эга бўлиш.
Пайгамбарлар йўлидан юраётган ва уларнинг даъватларини килаётган даъватчи Каломуллох ва суннати расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан олинган шаръий илм билан озикланиши керак. Зеро, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Уламолар пайгамбарларнинг ворисларидир. Пайгамбарлар динор ва дирхамни мерос килиб колдирмадилар. Балки, улар илмни мерос килиб колдирдилар. Ким уни олса, етарли насибани олибди» — дедилар (Сахихут-Термизий)
Даъватчи дўстим, агар сиз ўз даъватингизда Куръон ва суннатга эргашаётган бўлсангиз, пайгамбаримизнинг башоратлари сизга муборак бўлсин!
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Илм излаш хар бир мусулмонга фарздир» — дедилар. (Сахих хадис. Имом Байхакий: «Шуабул-иймон»)
Демак илм излаш мусулмонлар оммасига фарз бўлар экан, талаб илм олим ва даъватчиларга Аллох хакида билмасдан бирон нарсани айтиб кўймасликлари хамда одамларга динни тўгри ўргатишлари учун фарзрок ва лозимрокдир. Даъватчининг шаръий илм ва Исломий ахлокдан иборат калкони бўлмас экан, одамларни нимага хам даъват эта олади. Аввалгиларнинг бир гапи бор: «Ўзингда йўгини ўзгага кандай берасан». Ушбу муборак илмга эса содик ният, ихлос, сабр, уламолар билан мусохабалар килиш, улардан илм олиш, илм излаб сафарга чикиш, калбни дунё ишлари билан чалгитмаслик ва илмга амал килиш билан етишиш мумкин.
3. Илмига амал килиш.
Амал илмнинг самарасидир. Амалсиз илм мевасиз дарахтга ўхшайди. Аллох таъоло мўъминларни амалсиз илмдан огох этиб, уларга хитобан шундай деди: «Эй мўъминлар, нега сизлар ўзларингиз килмайдиган нарсани (киламиз, деб) айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз килмайдаган ишни (киламиз деб) айтишларингиз Оллох наздида ўта манфур (ишдир)» (Саф:2,3)
Аллох таъоло «Жумъа» сурасида илм (китоблар)ни кўтарган, бирок, унга амал килмаган киши хакида устига китоблар ортилган эшакни зарбул-масал килди: «(Устларига) Таврот юкланган, сўнгра уни кўтара олмаган (яъни, унинг кўрсатмаларига амал килмаган) кимсалар (яхудийлар)нинг мисоли худди (устига ортиб кўйилган) китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди (яъни, бу кимсалар унинг вазминлигидан чарчаб-толадилар-у, аммо у Китобнинг ичидаги нарсалардан фойдаланмайдилар). Аллохнинг оятларини ёлгон, деган кавмнинг мисоли накадар ёмондир. Аллох бундай золим кавмни хидоят килмас!». (Жумъа:5)
Бас, яхудийлар билган, бирок илмига амал килмаганликлари учун Аллох таъоло уларни: «уларга газаб килинганлар» — деб, масихий (христиан)лар эса Аллох таъолога билимсиз-жохилона ибодат килганлари учун Аллох таъоло уларни: «…адашганлар» — деб номлади. Бизлар намозимизнинг хар бир ракатида Аллох таъолодан уларнинг йўлларидан панох сўраб, ўзининг тўгри йўлига хидоят килишига «Ихдинас-сиротол мустакийм сиротоллазийна анъамта алайхим гойрил-магзууби алайхим валаззоллийн» деб, илтижо киламиз. «… Бизларни шундай зотларнинг йўлига бошлагинки, Сен Ўзинг уларга (Тўгри йўлни) инъом килгансан — улар (Сен томондан) газабга дучор бўлмаганлар ва залолатга кетмаганлар — адашмаганлар.» (Фотиха:5-7)
Даъватчи дўстим, сўзингиз амалингизга хилоф бўлмасин. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу хадисларини хеч хам унутманг: «Киёмат кунида бир кишини олиб келинади ва жаханнамга отилади. Унинг ичак-чавоклари отилиб чикади ва у, эшак тегирмон атрофида айланганидек, ичаклари атрофида айланади. Жаханнам ахли унинг кошига тўпланиб: «Эй фалончи, сенга нима бўлди? Сен яхшиликка буюриб, ёмонликлардан кайтарар эдинг-ку?!» — дейдилар. У: «Мен сизларни яхшиликка буюрардим, бирок, ўзим яхшиликларни килмас эдим. Ёмонликлардан кайтарардим, бирок ўзим ёмонликларни килар эдим»— дейди». (Сахихут-таргиб ват-тархиб)
4. Даъватни пайгамбарлар олиб боргандек олиб бориш.
Даъватни, Пайгамбарлар одамларни даъват этишда, биринчи навбатда бошлашганлари – Аллохнинг бандалар устидаги хакки – тавхидга чакиришдан бошлаш. Куръони карим каттик эътибор берган ушбу мавзуга диккатни каратиш. Бундаги ўрнагингиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам бўлсинлар. Ул зот ўн уч йил давомида одамларни тўпланиш ерлари, сайиллар ва хаж мавсумида Аллохни ягона деб эътикод килишга, Ундан ўзга барча олихаларга ибодат килишни тарк этишга даъват этганлар. (холбуки, бу «Ла илаха иллаллох» калимасини рўёбга чикариш учун эди). Бу ўзгармас асосга богланиш пайгамбарлар даъватининг манбаидир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Макка шахрида сахобаларга тавхид асосида ўн уч йил тарбия бердилар. Хатто мамлакатларни фатх этган ва Исломни ёйган кўмонданларнинг барчаси Аркам ибн Абил Аркамнинг Маккадаги ховлисида таълим олишнинг баракотидан келиб чиккан эдилар… Шунинг учун хам, биз ишни даъватдан, уни калбларга ўрнатишдан бошлайликки, калблар тогут – Шайтон ва Шайтонларнинг одамлар ичидаги малайлари – хокимлар олдида сабот билан тура олсин. Илмсиз бирлашиш, гурухлашиш ва хиссиётларни кўзгаш пайгамбарлар суннатига зиддир. Азиз дўстим, буларни билган бўлсангиз, илмингизга амал килинг!.
5. Аллохга даъват этишда «хикматга асосланган йўл»дан юриш.
Бу хакда Аллох таъоло шундай деган: «(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам), Роббингизнинг йўлига — динига донолик — хикмат ва чиройли панд-насихат билан даъват килинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал бўлган нарсалар билангина мужодала — мунозара килинг!» (Нахл: 125)
«Айтинг: “менинг йўлим шудир. Мен Оллохга даъват киламан. Мен ва менга эргашган кишилар аник хужжатга-ишончга эгамиз.» (Юсуф: 108)
Бу вазифани бажараётган хар бир киши хикмат ва чиройли панд-насихат йўлини тутиши, пайгамбарлар юрган йўлдан юриши, одамларга мехрибон, ширинсўз ва уларнинг калбларини ўзига ром этиш хамда даъватини севимли килиб кўрсатиш учун мулойим бўлиши керак.
Мусулмон дўстим, тўгри, дини учун хамиятли бўлган кишини гунохлар, Аллохнинг конунларига риоя килмаслик, харом килинган амалларнинг кўп содир бўлиши кийнайди. Бирок, у киши гунох ишдан кайтариш учун хикмат доирасидан чикмаслиги ва ширин сўзларни истеъмол килиши керак. Сиз ўз даъватингиз учун Аллох таъолонинг: «Кимга хикмат берилган бўлса, бас, мухаккакки, унга кўп яхшилик берилибди» (Бакара: 269) деб айтган сўзини мезон ва юрадиган йўл килиб олинг. Аллох сизга муваффиятлар берсин!
6. Сабр-токатли бўлиш.
Мусибат ва хатарлар накадар кўп бўлмасин, бу йўлда давом этаётган кишининг сабр-токатли бўлиши шартдир. Даъват йўли огир ва машаккатлидир. У йўлга гуллардан пойандозлар солинган, деб ўйламанг. У озорлар, истихзолар ва хатарлар билан тўладир. Куръони карим сизга, барча пайгамбарлар (уларга Аллохнинг салавот ва саломлари бўлсин) бу йўлда бошдан кечирган кийинчиликларини кисса килиб берди. Охират куни бир пайгамбарнинг ёнида бир ёки икки киши бўлади. Бир пайгамбарнинг ёнида эса хеч ким бўлмайди. Шундай бўлсада пайгамбарларнинг иродаси букилмади. Балки улар роббиларининг пайгомини етказишда барча озорларга карши матонат билан туриб, умматларига насихат килиб, даъватларида давом этдилар. Зеро, даъватчининг ислом учун вокеъий галабани рўёбга чикариши талаб килинмаган. Чунки, у Аллохнинг ишидир. Аллох качон хохласа галаба келади. Даъватчидан факат, шу йўлда бор кучини сарф этишигина талаб килинган, холос. Аллох таъоло хам пайгамбарларга: «Сизнинг зиммангизда факат (Биз Сизга нозил килган вахйни) етказиш бор, холос» — деб хитоб килди. (Шуро: 48)
Пайгамбарлар хам: «Бизларнинг зиммамизда (Оллохнинг вахйсини сизларга) очик-равшан етказишгина бордир.» — дер эдилар. (Ёсин: 17)
Шунингдек даъватчи даъват самараларини териб олишга шошилмаслиги, – чунки бу, сабр-токатли, матонатли даъватчига хос иш эмасдир – балки, у Аллох таъолога суянган холида даъватида давом этавериши керак. У шуни хам унутмаслиги керакки, уммат учун сарф этилган хар бир соглом харакат Аллохнинг изни билан ўз самарасини беради. Шунинг учун у гўзал хулк ва хикмат билан даъват килишда сабр килсин. Аллох таъоло деди: «Улар айтаётган сўзларга сабр килинг ва уларни чиройли тарк этинг!» (Муззаммил: 10)
Даъватчи дўстим, билингки, сабр катъий ишончнинг белгисидир. Аллох таъоло деди: «Улар (ўз динлари йўлида бало-кулфатларга) сабр-токат килишгач, Биз улардан Бизнинг амримиз билан (одамларни) хидоят киладиган пешволарни чикардик. Улар Бизнинг оятларимизга катъий ишонар эдилар». (Сажда: 24)
Хотима ўларок шуни айтмокчимиз: даъватчи бошкалар учун ўрнак-намуна, шубхали ерлар ва масалалардан узок бўлиши, дунёни оёклари остида килиши, унга хизматкор бўлмаслиги, одамлар уни дунё ёки мансаб толиби деб тушунмасликлари хамда унинг сўзи ва амали ўртасида зиддият бўлмаслиги керак.
Аллох таъоло бизни ва сизни адашмайдиган ва адаштирмайдиган, хидоятланган ва хидоятга етаклайдиган, яхшиликка чакириб, пайгамбарларнинг йўлларига эргашадиган кишилар жумласидан килсин!.
Аллоху акбар! Шараф Аллох учун, Аллохнинг пайгамбари ва мўъминлар учундир