Мусобақа натижаси
Бисмиллаҳ, алҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ.
Муҳтарам саҳифамиз мухлислари, азиз мусобақамиз иштирокчилари, Аллоҳнинг марҳамати билан ўтказганимиз мусобақа натижасини эълон қилиш фурсати келди.
Мусобақа ташкил қилишдан асосий мақсад; мўжаз бўлсада Пайғамбаримиз Муҳаммад ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ сийратларига бағишланган китоб (ча)ни бир сидра биргаликда ўқиб чиқиш эди. Мусобақа баҳона қанчаларимиз бу китобни ўқиб чиқдик. Ким бепарволик, дангасалик қилган бўлса, истиғфор айтсин. Чунки, Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ га муҳаббатни даъво қилиш қуруқ сўз бўлиб қолмаслиги керак. Ҳақиқий муҳаббат ул зотга эргашиш билан бўлади. Аллоҳ таоло деди: «Айтинг (эй Муҳаммад ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади.»Сийратни ўқиб ўрганмасдан қандай эргашиш мумкин?!
Веб саҳифамизда Пайғамбаримиз Муҳаммад ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ нинг ҳаётлари тўла ёритилган «ар-Раҳиқ ал-махтум» номли асар бор. Сиз азизларга ўша китобни ўқишни тавсия қиламиз.
Мусобақа ғолиблари:
- 1)Умму Муҳаммад Яъқуб100 $
- 2)Умму Абдуллоҳ75 $
- 3)Абдулқуддус Муслим50 $
Ғолиблардан musabaqa07@gmail.com мурожаат қилишларини сўраймиз.