Рўзадорнинг сувга шўнғишининг ҳукми

    Савол:

    Савол: Рўзадорнинг очиқ сув ҳавзасида чўмилиши ёки сувга шўнғишининг ҳукми нима?

    Жавоб:

    Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 253):

    Рўзадорнинг очиқ сув ҳавзасида чўмилиши ёки сувга шўнғишининг зарари йўқ. Чунки, улар рўзани очадиган нарсалар қаторида эмас. Макруҳ ёки ҳаром эканига далил келмаган экан ишларнинг асли ҳалолликдир. Бу ишларнинг макруҳ ёки ҳаром эканига бирон далил келмаган. Фақат, айрим илм аҳллари рўзадор билмаган ҳолида унинг томоғига сув кетиб қолишидан хавф қилиб чўмилишнинг макруҳ эканини айтганлар, холос.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962