«Салаф солиҳ» – «Аҳлуссунна вал-жамоа» эътиқоди (12)

    Салаф солих — “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодига даъват этишнинг шарт ва коидалари

    Эй Мусулмон дўстим, билгилки салаф солих эътикодига учта шарт билан даъват килинади:

    1 — соглом тўгри эътикод.

    Яъни “рубубият”, “улухият”, “исм ва сифатлар” тавхиди ва эътикоднинг бошка кирралари хакида салаф солих эътикодида бўлиш.

    2 — соглом тўгри дастур.

    Яъни салаф солих кўйган усул ва коидалар асосида Куръон ва суннатни тушуниш.

    3 — соглом тўгри амал.

    Яъни бидъат ишларни килмаслик, балки, амал хох эътикодий, хох амалий ва хох лафзий бўлсин, Аллох учун холис ва шариатга мувофик бўлиши.

    Аллох таолонинг йўлига даъват этиш энг шарафли ишлардан ва буюк ибодатлардан, пайгамбарлар ва Аллохнинг хос ва соф бандаларининг асосий вазифаларидан, Аллох таоло бу хакда шундай деди: (Одамларни) Оллох(нинг дини)га даъват килган ва ўзи хам яхши амал килиб, «шак-шубхасиз, мен мусулмонлардандирман», деган кишидан хам чиройлирок сўзлагувчи ким бор?.”

    Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам одамларга даъватни кандай етказишимиз кераклиги хакида таълим бердилар ва у зотнинг хаётида бунинг учун етарли дарслар бор.

    Салаф солих эътикодига даъват этувчи кишилар ўз даъватларида расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг даъват услубларига эргашишлари керак. Шубхасиз, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг даъват йўлида Аллох таолога даъват килиш услубида очик баёнлар борки, улар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг йўли ва хаётга мухолиф бўлган ва одамлар ўйлаб топган йўллардан бехожат килади.

    Шунинг учун хам, Аллох таолонинг йўлига даъват этувчи кишилар салаф солих каби замон ва маконни риоя килиб даъват этишлари керак.

    Бу тўгри тушунчадан келиб чикиб мен даъватчилар учун баъзи коида ва асосларни эслатиб ўтишга харакат килдим. Шояд бу сабабли даъват кўзланган сахех тарзда бўлса.

    Даъватчининг асос ва коидалари

    1 — Билингки, Аллох таолонинг йўлига даъват этиш — дунё ва охиратдаги нажот йўлларидан биридир. Аллох таоло сиз сабабли бир кишини хидоят килиши, сизга кизил туяларни берилганидан кўра яхширокдир. Даъват килиниши билан савоб ёзилади, унга даъватни ижобат килиниши шарт эмас. Даъватчидан Исломга нусрат (галаба)ни рўёбга чикариши талаб килинмаган у — Аллох таолонинг ишидир. Бирок даъватчидан бу йўлда ўз кучларини сарф этиши талаб килинган.

    Даъватчи тайёргарлик кўриши шарт, нусрат эса Аллох таоло тарафидан ваъдадир. Даъват жиход турларидан бири бўлиб, максад ва натижаларида у билан муштаракдир.

    2 — “Ахлуссунна вал-жамоа” йўли деб шаклланган, мўътадиллиги ва умумийлиги, меъёрдан ортик ва кам эмаслиги билан машхур бўлган салаф йўлини чукур ўзлаштириш.

    Куръон ва сахих суннатни лозим тутган шаръий илм билан харакатни бошлаш. Бундай шаръий илм Аллох таолонинг фазли билан тойилишдан сакловчи ва пайгамбарлар йўлидан юришни касд килган киши учун нурдир.

    3 — “Бирлашишнинг асоси — тавхиддир” шиори остида мусулмонлар жамоатини вужудга келтириш ва бирлашишга харис бўлиш хамда бугунги кундаги мусулмонларни бирлаштириш ўрнига парчалаб ташлаётган гурухбозликдан узок бўлиш.

    Аллох йўлига даъват этиш учун харакат килаётган хар бир жамоатни мусулмонларнинг жамоати деб эмас, балки, мусулмонлардан бир жамоа деб тушуниш.

    4 — Мухаббат шахсларга эмас, динга бўлиши. Хак бокийдир, шахслар эса фонийдир. Хакни бил, ахлини танийсан!

    5 — Хамкорлик ва хамкорликка олиб борадиган барча нарсага даъват этиш, ихтилоф ва ихтилофга олиб борадиган барча нарсалардан узок бўлиш. Иттифок килган нарсаларимизда бир-биримизга ёрдам беришимиз ва ихтилоф килган нарсаларимизда ўзаро нафрат килмай, бир-биримизга насихат килишимиз.

    Исломий жамоатлар ўртасидаги асос — хамкорлик ва бирликдир. Бунинг имкони бўлмаса бир-бирини кўллаб кувватлаш, бунинг имкони бўлмаса бирга яшаш, бунинг хам имкони бўлмаса халокатдир.

    6 — Шахснинг ўзи мансуб бўлган жамоага таассуб килмаслиги, модомики, шариатга мувофик, меъёрдан ортик ёки кам бўлмас экан, бошкаларнинг яхши харакатларини мамнуният ила кабул килиш.

    7 — Шариатнинг усул эмас фуруот яъни шохларидаги ихтилофлар, жанжал ва урушларни эмас, балки, насихат ва сухбатлашишни такозо килади.

    8 — Хар бир киши ўз-ўзини танкид килиши ва хатоларини тўгрилаши.

    9 — Хилоф килиш одобларини ўрганиш ва сухбат асосларини чукуррок билиш хамда у иккисининг ахамиятига икрор бўлиш ва унинг воситаларига эга бўлишнинг зарурлиги.

    10 — Хукмни умуммий чикаришдан узок бўлиш ва унинг офатларидан эхтиёт бўлиш, шахсларга хукм килишда адолат килиш, шаклга эмас мазмунга караб хукм килиш инсофдандир.

    11 — Максад билан воситалар ўртасини ажратиш. Масалан: даъват максад, харакат, жамоат ва бошка нарсалар эса воситалардир.

    12 — Максадларда сабот билан туриш ва шариат рухсат беришига караб воситаларни кўллашда юмшок бўлиш.

    13 — Ахамият масаласига риоя килиш яъни, ишларни ахамиятига караб тартиблаш. Агар бирон фаръий ёки жузъий масала бажарилиши керак бўлса, у ўз ўрни, вакти ва муносиб шароитида бўлиши керак.

    14 — Даъватчилар ўртасида тажриба алмашиш хам мухим ишлардандир. Ўтганларнинг тажрибасига асосланиш керак. Даъватчи ўз харакатини бўш ердан бошламайди. Чунки у ислом динига хизмат килиш учун чиккан биринчи ва ё охирги киши эмас. Дунёда насихат ва иршод (йўллаш)дан бехожат бўлган ёки тўгриликнинг барчасини ўзида жам килган бирон киши йўкдир. Ва акси хам.

    15 — Умматнинг суннатга амали ва соглом эътикоди билан танилган олимларини хурмат килиш, уларнинг обрўларини тўкмаслик, улардан илмларини олиш ва уларнинг ниятлари хакида шубхаларни айтмаслик. Шу билан бирга улар учун таассуб килишдан сакланиш керак, чунки хар бир олим тўгри ва хато килиши мумкин. Модомики у мужтахид бўлар экан килган хатоси ўзига, лекин унинг хурмати ва фазли сакланиб колади.

    16 — Мусулмонлар хакида яхши гумон килиш, уларнинг сўзларини яхши томонга буриш хамда уларнинг айбларини бошкалардан яшириб ўзларига айтишдан бепарво бўлмаслик.

    17 — Яхшиликлари кўп бўлган одамни ёмонликларини фойдаси бўлсагина тилга олиш. Ёмонликлари кўп бўлган одамнинг яхшиликларини, омма халк чалгимаслиги учун гапирмаслик.

    18 — Шаръий лафзларни аник ва нозик бўлгани учун ўзгартмай истеъмол килиш хамда ёт ва мужмал лафзлардан сакланиш. Масалан: “демократия” эмас “шуро” каби.

    19 — Фикхий мазхаблар хакида тўгри тушунчада бўлиш. Улар бизнинг катта фикхий бойлигимиз бўлиб, уларни ўрганамиз, улардан фойдаланамиз ва уларга тарафкашлик килмаймиз. Биз уларни бутунлай рад этмаймиз ва заиф хукмларидан сакланамиз. Улардан Куръон ва суннат нури остида хамда салаф солих тушунчаси билан хак ва тўгрисини оламиз.

    20 — Гарб ва унинг маданиятига нисбатан тўгри йўналишни белгилаш. Яъни уларнинг тажрибий фанларидан улуг динимизнинг асос ва коидаларига биноан фойдаланамиз.

    21 — Шуро (маслахат)нинг даъватдаги ахамиятига икрор бўлиш ва даъватчининг маслахатлашиш илмини ўрганиши.

    22 — Чиройли намуна. Даъватчи ўз даъватининг ойнаси ва ундан дарак берувчи намунадир.

    23 — Хикмат ва яхши мавъиза йўлидан бориш хамда Аллох таолонинг куйидаги сўзларини даъват учун мезон ва хикмат килиб олиш. Аллох таоло деди: «(Эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам), Парвардигорингизнинг йўлига – динига донолик-хикмат ва чиройли панд-насихат билан даъват килинг! Улар билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара килинг!» (Нахл: 125)

    24 — Сабр билан безаниш. Чунки сабр пайгамбарларнинг сифатлари ва даъватларининг муваффакият асосидир.

    25 — Каттиккўлликдан узок бўлиш, унинг офатлари ва салбий натижаларидан эхтиёт бўлиш. Шариат рухсат берган доираларда мулойимлик ва енгиллатиш билан харакат килиш.

    26 — Мусулмон хакни излайди. Хак учун жасур бўлиш — даъватдаги зарурий ишлардандир. Агар сиз хакни айтишдан ожиз бўлсангиз, хеч бўлмаса ботил сўзларни айтманг!

    27 — Ялковлик ва унинг салбий натижаларидан сакланиш хамда унинг сабаблари ва даволаш йўлларини ўрганиш.

    28 — Миш-миш ва сирларнинг ёйилиши хамда унинг исломий жамиятда келтириб чикарадиган ёмон окибатларидан эхтиёт бўлиш.

    29 — Афзаллик ўлчови — такво ва солих амал бўлиб, ватанпарастлик, уругчилик, гурух ва жамоат учун таассуб килиш каби жохилий тарафкашликлардан узок бўлиш.

    30 — Даъватдаги энг афзал йўл — шубхаларни баён килиб, раддия бериш эмас, балки, Ислом хакикати ва йўлларини такдим этишдир. Одамларга хак тарозисини бериб, уларни дин асосларига даъват этиш ва аклларига яраша сўзлаш, хидоятланишларига васила учун калбларига борадиган йўлларни билиш.

    31 — Даъватчилар ва исломий харакатларнинг давомий суратда Аллох таолога богланишлари, ўз кучларини сарф этиб, Аллох таолодан ёрдам сўрашлари. Хакикий етакчи Аллох таоло экани, даъват йўналишини бошкараётган хам, даъватчиларни тўгри йўлга солаётган хам Аллох таоло экани. Хуллас, дин ва барча ишларнинг Аллох таологагина хос эканига катъий ишониш.

    Ушбу коида ва фойдалар кўплаб олим ва даъватчилар тажрибасининг мевасидир. Шуни ёдда тутишимиз керак-ки, агар Аллох йўлига даъват этаётган кишилар бу коидаларни яхши тушунсалар эди, даъват харакати учун кўп яхшиликлар бўлар эди.

    Барча даъватчилар шуни билсинларки, даъватларининг муваффакияти Аллох таологагина богланиш, унга барча ишларни топшириб таваккул килиш, ниятни холис килиб нафс-хаводан кутилишдадир.

    Салаф солих эътикоди хакидаги китоблар

    “Ахлуссунна вал-жамоа” ичидан етишиб чиккан алломалар салаф солих эътикоди хакида кўплаб китоблар ёздилар. Улар бу эътикод асосларини кўрсатиб берар эканлар далилларни Куръон Карим ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларидан олдилар. Улар бидъатчиларга раддия бериб, уларнинг ишларини очиб ташладилар. Ботилга хак, жахолатга илм ва бидъатга суннат билан рўбарў туриб курашдилар. Бидъатчиларни куролсизлантириб, хакни намоён этиб, ботилни йўк килдилар. Улар бу ишларни дин учунгина килдилар.

    Ушбу “ал-Важиз”ни таълиф этиш мобайнида истифода этганим баъзи китобларнинг номларини келтиришим фойдадан холи бўлмаса керак. Токи сиз ўз эътикодингизни каердан олганингизни билинг ва акидангиз асл эканини, кейинги даврларда кириб колган хурофотлар эса, сахоба, тобиин ва уларга яхшилик билан эргашган кишилар каби солих аждодларимиз расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан кабул килиб олишган эътикодга бегона эканини билиб олинг.

    Салаф солих эътикоди хакида Ислом умматининг алломалари кўплаб китоблар ёздилар. Куйида номлари келтирилган китоблар, уларнинг баъзиларидир.

    1. “Китабус-сунна”, Ахмад ибн Ханбал рохимахуллох, 241- хижрий йили вафот этган.

    2. “Китабус-сунна”, Абдуллох ибн Имом Ахмад рохимахуллох, 290- хижрий йили вафот этган.

    3. “Китабус-сунна”, Абу Бакр Ахмад ибн Язид Халлол рохимахуллох, 211- хижрий йили вафот этган.

    4. “Китабус-сунна”, Хофиз Абу Бакр Осим рохимахуллох, 287- хижрий йили вафот этган.

    5. “Китабус-сунна”, Мухаммад ибн Наср Марвазий рохимахуллох, 294- хижрий йили вафот этган.

    6. “Шархус-сунна”, Имом Хасан ибн Алий Барбахорий рохимахуллох, 329- хижрий йили вафот этган.

    7. “Шархус-сунна”, Имом Хусайн ибн Масъуд Багавий рохимахуллох, 436- хижрий йили вафот этган.

    8. “аш—Шариат”, Абу Бакр Мухаммад ибн Хусайн Ожуррий рохимахуллох, 360- хижрий йили вафот этган.

    9. “Китабу аслис-суннати вад-дийни”, Имом Абу Хотим Розий рохимахуллох, 327- хижрий йили вафот этган.

    10. “Сарихус-сунна”, Имом Абу Жаъфар Мухаммад ибн Жарир Табарий рохимахуллох, 310- хижрий йили вафот этган.

    11. “Шарху мазахиби ахлиссуннати ва маърифату шароиъид-дийни ват-тамассуку бис-сунани”, Абу Хафс Умар ибн Ахмад ибн Усмон ибн Шохин рохимахуллох, 279- хижрий йили вафот этган.

    12. “Усулус-сунна”, Имом Ибн Абу Заманайн Андалусий рохимахуллох, 399- хижрий йили вафот этган.

    13. “Китабун-нузул”, “Китабус-сифаат”, “Китабур-рўъяти”, Имом Хофиз Алий ибн Умар Дора Кутний рохимахуллох, 385- хижрий йили вафот этган.

    14. “Китабут-тавхид ва исбату сифаатир-робби азза ва жалла”, Имом Абу Бакр Мухаммад ибн Исхок ибн Хузайма рохимахуллох, 311- хижрий йили вафот этган.

    15. “Мукаддимату Ибн Аби Зайд ал-Кайруваний фил-акийда”, Абдуллох ибн Зайд Кайруваний рохимахуллох, 386- хижрий йили вафот этган.

    16. “ал-Ибаана ан шариатил-фиракатин-ножияти ва мужанабатил-фиракил-мазмумати”, Имом Абу Абдуллох ибн Батта Абкарий Ханбалий рохимахуллох, 387- хижрий йили вафот этган.

    17. “Эътикоду ахлил-Хадис”, Имом Абу Бакр Исмоилий рохимахуллох, 371- хижрий йили вафот этган.

    18 “ал-Ибаана ан усулид-дияна”, ““Рисала ила ахлис-сугур”, «Макалаатул Исламийя», Имом Абул Хасан Ашъарий рохимахуллох, 320- хижрий йили вафот этган.

    19. “Акидатус-салаф ахлил-хадис”, Имом Абу Усмон Исмоил ибн Абдуррахмон Собуний рохимахуллох, 449- хижрий йили вафот этган.

    20. “ал-Мухтор фий усулис-сунна”, Имом Абу Алий Хасан ибн Ахмад ал-Банно Ханбалий Багдодий рохимахуллох, 471- хижрий йили вафот этган.

    21. “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамоати”, Имом Абул-Косим Хибатуллох ибн Хасан ибн Мансур Табарий Ла-лакоий рохимахуллох, 418- хижрий йили вафот этган.

    22. “Китабул-арбаъийн фи далаилит-Тавхид”, Абу Исмоил Харавий рохимахуллох, 481- хижрий йили вафот этган.

    23. “Китабул-азамати”, Шайх Исфахоний рохимахуллох, 369- хижрий йили вафот этган.

    24. “ал-Эътикод вал-Хидая”, Абу Бакр Ахмад ибн Хусайн Байхакий рохимахуллох, 458- хижрий йили вафот этган.

    25. “ал-Хужжату фий баянил-махажжати ва шарху акидати ахлиссуннати”, Абул-Косим Исмоил ибн Мухаммад Тамимий Исфахоний рохимахуллох, 535- хижрий йили вафот этган.

    26. “ал-Акилатут-Таховийя”, Имом Ахмад ибн Мухаммад ибн Салаама Абу Жаъфар Таховий Аздий Ханафий, рохимахуллох, 321- хижрий йили вафот этган.

    27. “Ламъатул-эътикодил-ходий ила сабилир-рошаад”, Имом Муваффикуддин Абу Мухаммад Абдуллох ибн Кудома Макдисий рохимахуллох, 620- хижрий йили вафот этган.

    28. “ан-Насихату фий сифаатир-Робби жалла ва ала”, Имом Абу Мухаммад Абдуллох ибн Юсуф Жувайний рохимахуллох, 438- хижрий йили вафот этган.

    29. “Китабут-тавхид ва маърифати асмааиллахи ва сифаатих”, Имом Абу Абдуллох ибн Исхок ибн Мунда рохимахуллох, 395- хижрий йили вафот этган.

    30. “Китабут-тавхид”, Имом Абу Абдуллох ибн Исмоил Бухорий рохимахуллох, 265- хижрий йили вафот этган.

    31. “Китабул-ийман”, Имом Абу Убайд ал-Косим ибн Саллом рохимахуллох, 224- хижрий йили вафот этган.

    32. “Китабул-ийман”, Хофиз Мухаммад ибн Яхё ибн Умар Аданий рохимахуллох, 243- хижрий йили вафот этган.

    33. “Китабул-ийман”, Хофиз Абу Бакр ибн Мухаммад ибн Абу Шайба рохимахуллох, 235- хижрий йили вафот этган.

    34. “Китабул-ийман”, Хофиз Мухаммад ибн Исхок ибн Манда рохимахуллох, 395- хижрий йили вафот этган.

    35. “Шуабул-иймон”, Хофиз Абу Абдуллох Халимий Бухорий рохимахуллох, 403- хижрий йили вафот этган.

    36. “Масаилул-ийман”, Кози Абу Яъло рохимахуллох, 458- хижрий йили вафот этган.

    37. “ар-Радду алал-жахмийя”, Имом Усмон ибн Саид Доримий рохимахуллох, 280- хижрий йили вафот этган.

    38. “ар-Радду алал-жахмийяти ваз-Занадикати”, Имом Ахмад ибн Ханбал рохимахуллох, 241- хижрий йили вафот этган.

    39. “ар—Радду ала ман анкарал-харфа вас-совт”, Имом, Хофиз Абу Наср Убайдуллох ибн Саъд Сижзий рохимахуллох, 444- хижрий йили вафот этган.

    40. “ал-Ихтилафу фил-лафзи вар-радду алал-жахмийяти вал-мушаббихати”, Имом Абу Мухаммад Абдуллох ибн Муслим ибн Кутайба Дайнурий рохимахуллох, 276- хижрий йили вафот этган.

    41. “Халку афъолил-ибади вар-радду алал-жахмийяти ва асхабит-таътили”, Имом Бухорий рохимахуллох, 256- хижрий йили вафот этган.

    42. “Масъалатул-улувви ван-нузули фил-хадиси”, Хофиз, “ибн Кайсароний” номи билан машхур бўлган Абул фазл Мухаммад ибн Тохир Макдисий рохимахуллох, 507- хижрий йили вафот этган.

    43. “ал-улувву лил-Алиййил-Азим ва ийзаху сахихил ахбар мин сакиймиха”, “ал-Арбаъийн фий сифаати роббил-оламийн” Имом Захабий рохимахуллох, 748- хижрий йили вафот этган.

    44. “Китабул-Арш ва моа рувия фихи”, Хофиз Мухаммад ибн Усмон ибн Аби Шайба Абсий рохимахуллох, 297- хижрий йили вафот этган.

    45. “Исбату сифаатил-улув”, Имом Муваффикуддин ибн Кудома Макдисий рохимахуллох, 620- хижрий йили вафот этган.

    46. “Аковилус-сикот фий таъвилил-асмааи вас-сифаат”, “ал-Баъс ван-нушур”, “Исбату азабил-Кабри”, Имом Байхакий рохимахуллох, 458- хижрий йили вафот этган.

    47. “ат—Тасдику бин-назари илаллох фил-охирати”, Имом Абу Бакр Ожуррий рохимахуллох, 360- хижрий йили вафот этган.

    48. “ал-Эътикодул-холису минаш-шакки вал-интикоди”, Имом Алоуддин Аттор рохимахуллох, 724- хижрий йили вафот этган.

    49. “ал-уюну вал-асару фий акоиди ахлил-асари”, Имом Абдулбокий Мавохилий Ханбалий рохимахуллох, 1071- хижрий йили вафот этган.

    50. “ат—Тухаф фий мазафибис-салаф”, Имом Мухаммад ибн Алий Шавконий рохимахуллох, 1250- хижрий йили вафот этган.

    51. “Катфус-самар фий баяни акидати ахлил-асар”, “ад-Динул-холис”, Мухаммад Сиддик Хон Каннужий рохимахуллох, 1307- хижрий йили вафот этган.

    52. “Лавамиул-анварил-бахийя ва саватиул-асрорил-асарийя”, “Лавамиул-анварис-суннийя ва лавакихул-афкарис-суннийя шарху касидати ибн Аби Давуд ал-Хоийя”, аллома Мухаммад ибн Ахмад Саффориний рохимахуллох, 1188- хижрий йили вафот этган.

    53. “Тажридут-тавхидил-муфид”, Имом Ахмад ибн Алий Микрийзий рохимахуллох, 845- хижрий йили вафот этган.

    54. Эътикод илми хакида энг кўп асарлар ёзган биринчи пешкадам олим Ибн Таймийя рохимахуллохдир (728- хижрий йили вафот этган). У бу илмни тартибга солди ва унинг коидалари хамда йўлларини кўрсатиб берди. Унинг баъзи китоблари:

    “Минхаажус-суннатин-набавийя”, “Даръу таорузил-акли ван-накли”, “Бугятул-муртаад фир-радди алал-мутафалсифати ва ахлил-илхаад”, “Иктизоус-сиротил-мустакийм ли мухолафати асхабил-жахийм”, “ас-Соримул-маслул ала шаатимир-расул”, “Китабул-ийман”, “ар-Рисалатут-Тадмурийя”, “Коидатун жалила фит-тавассули вал-васила”, “ар-Радду алал-мантикиййин”, “ал-Акидатул-Воситийя”, “ал-Акидатул-Хамавийя”, “ар-Рисалатут-тисъинийя”, “Баяну талбисил-жахмийя”, “ан-Нубувваат”, “Шархул-акидатил-Исфаханийя”, “Шарху хадисин-нузул”.

    Ўттиз етти жилдли ва кўпида эътикод хакида сўз юритилган “Мажмуъул-Фатаава” китоби.

    55. Эътикод хакида асарлар ёзган пешкадамларнинг иккинчиси, раббоний олим, биринчи пешкадамнинг шогирди, адашган фиркаларга раддия беришда ўзининг кўп кучини сарф этган аллома ибнул Коййим ал-Жавзийя рохимахуллохдир. У 752- хижрий йили вафот этган. Унинг асарларидан баъзилари куйидагилардир:

    “ас-Соваикул-мурсала алал-жахмийяти вал-муаттила”, “Ижтимаул-жуюшил-исламийя ала газвил-муаттилати вал-жахмийя”, “ал-Касидатун-нунийя”, “Шифаул-алийл фий масоилил-казои вал-кадари вал-хикмати ват-таътили”, “Тарикул-хижратайн ва бабус-саъадатайн”. Ва бошка бебахо китоблари…

    Биз эслатиб ўтган бу китобларнинг барчаси, Аллохга хамдлар бўлсин, нашр килинган. Биз бошка кўплаб китобларнинг номларини зикр этмадик. Зеро, уларнинг баъзилари нашр килинган ва баъзилари кўлёзма холида турибди.

    Хотима

    Биз айтиб ўтган эътикод — Ислом умматининг дастлабки гурухи яшаб ўтган эътикод бўлиб, у — тўгри, соф, Куръон ва суннат, умматнинг салафи ва имомлари айтган сўзлардан олинган тўгри йўл бўлиб, бу йўл билан Аллох таоло дастлабки гурухнинг калбларини яшнатган эди.

    Бу эътикод — салаф солих, фиркаи ножия — нажот топувчи жамоа, голиб тоифа, хадис ахли, “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодидир.

    Бу мазхаб асосчилари — тўрт имом, барча факихлар жумхури, мухаддислар, амалли олимлар ва уларнинг изларидан юрган ва шу кунимизга кадар юриб келаётган барча кишиларнинг эътикодидир. Бу эътикод киёмат кунига кадар колгусидир.

    Бу эътикодни ўзининг соф булоги — салаф солих ичган булогига кайтаришимиз, улар сукут килган нарсалардан сукут килишимиз, ибодатларни улар килганидек килишимиз, Куръон, суннат, Уммат салафининг ижмоъси ва янги масалаларда уларнинг тушунчалари соясида тўгри киёсга мултазим бўлишимиз керак.

    Амирулмўъминийн Умар ибн Хаттоб розияллоху анху деди: “Одамларнинг салохияти ва фасоди качон бўлишини билдим: агар фикх кичикдан келса катта унга карши бўлади. Агар катта тарафидан келса кичик унга эргашиб, иккиси хам тўгри йўлга хидоятланади” (Ибн Абдул Барр рохимахуллох ривояти: “Жомиу баянил-илми”: 247).

    Амирулмўъминийн Алий ибн Аби Толиб розияллоху анху деди: «Илмни кимдан оляпсиз, каранг, эхтиёт бўлинг, чунки у олаётганингиз илм — диндир.»

    Улуг сахоба Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху деди: “Одамлар модомики, илмни катталаридан олар эканлар, яхшилик узра бўладилар. Агар кичиклари ва ёмонларидан олар эканлар халок бўладилар” (Хатиб: “Кифаят фи илмир-риваят”: 196).

    Билингки, мусулмон дўстим, Аллох бизни ва сизни тўгри йўлга хидоят килсин, кимки хидоятни Куръон, суннат, салаф солих тушунчаларидан бошка жойдан изласа ёки Аллохнинг шариатидан зиёда бўлган нарсаларни олиб келса, у шубхасиз очик залолатда, тўгри йўлдан узок ва мусулмоннинг йўлидан бошкага эргашган кишидир.

    Биз расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам суннатларининг хаммасини комил равишда кила олмай ўлиб кетамиз. Шундай экан, динда бидъатларни пайдо килиш нимаси?!

    Куйидаги байтларни кўп айтиб юрган Имом Моликни Аллох рахмат килсин:

    Дин ишларининг яхшиси суннатдир,

    Ишларнинг ёмони янги бидъатдир

    (Имом Шотибий: “ал-Эътисом”)

    Обидларнинг энг афзали Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламдир. Шундай экан унинг ибодатига хилоф бўлган барча ибодат бидъат бўлиб, бандани Аллох таолога якинлаштирмайди. Балки, ундан узоклаштиради. Аллох таоло деди: “Сўнгра (Эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам), Биз сизни (дин) ишдан бир шариат (аник-равшан конун) устида (баркарор) килдик. Бас, Сиз (факат мана шу конунга) эргашинг ва билмайдиган кимсаларнинг хавойи нафсларига эргашманг!” (Жосия: 18).

    “Иброхимнинг динидан факат ўзини кадрламайдиган (пасткаш) кишиларгина юз ўгирадилар” (Бакара: 130).

    “Чиройли амал килувчи бўлган холида юзи(ўзи)ни Аллохга бўйсундирган ва тўгри йўлдан огмаган Иброхимнинг динига эргашган кишининг динидан хам гўзалрок дин борми?! ” (Нисо: 125).

    Мусулмонларнинг бирлашиш йўли бу умматнинг салафи бўлмиш дастлабки гурух эътикод килган соф акиданинг бирлиги бўлиб, улар шу билан дунёга адолат ила хукмрон бўлдилар.

    Хуллас, биз энг мухим ишлардан бошлаш билангина ислох ва муваффакиятга эриша оламиз. у эса даъватимизни тавхид эътикодидан бошлашимиз, унга сиёсатимиз, хукмларимиз, ахлокимиз, одобимиз ва муомалаларимизни барпо этишимиз керак.

    Биз ўз харакатларимизни Куръон карим, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатлари ва салаф солих тушунчаси билан бошлашимиз керак. Чунки ўшагина Аллох субханаху ва таоло бизларни буюрган тўгри йўл ва тўгри дастурдир. Аллох таоло деди: “Албатта, мана шу Менинг Тўгри йўлимдир. Унга эргашинглар! (Бошка) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг (Аллохнинг) йўлидан узиб кўяр. Шояд такво килсангизлар, деб (Аллох) сизларни мана шу нарсаларга буюрди.” (Анъом: 153).

    Салаф солих эътикоди — умматнинг ахволини ислох киладиган ягона йўлдир.

    Биз Аллох таолодан салаф солих йўлига хидоят килиб кўйганидек, бизларни улардан килишини, киёмат кунида улар билан бирга Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг байроги остида жамланишга, калбларимизни хидоят килганидан сўнг адаштирмаслигига, ўзининг йўлида юрган солих ва амал килувчи муваххидлар каторида килишини сўраб коламиз. У бунга Кодир, Эшитувчи ва Ижобат килувчи зотдир.

    Аллох таоло пайгамбаримиз, унинг оиласи ва барча сахобаларига салавот ва саломлар йўлласин!

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963