Шаффоф пайпоққа масҳ тортиш

    Савол:

    Пайпоқда йиртиқ бор бўлса ёки у шаффоф бўлса, унга масҳ тортиш мумкинми?

    Жавоб:

    Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд.. Модомики, уларни таҳоратли ҳолда кийган бўлса ва йиртиқлар урфга кўра кенг-катта деб билинмаса, ёки пайпоқ ўта шаффофлигидан оёқлар яланғоч ҳукмида бўлиб қоладиган ва улардаги қизиллик ё қоралик кабилар аниқ кўриниб турадиган бўлмаса, таҳоратда уларга масҳ тортиш жоиз бўлади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

    (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/246)

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963