Қўшиқ ва мусиқа Қуръон ва суннатда

    Бисмиллахир Рохманир Рохим

    Аллохга хамдлар, пайгамбаримизга, унинг оиласи ва уларга яхшилик билан эргашган кишиларга салавот ва саломлар бўлсин.

    Шайтон бизнинг яшаётган давримизда Аллохнинг бандаларини адаштириш учун танлаган катта восита – кўшик ва мусикадир. Мусика ва кўшик Аллохнинг каломини эшитиш ва унинг калб ва тилларга бўлган таъсирини тўсувчи, калбларни иймондан «тозалаб», Шайтон йўлларини очиб, Аллохнинг йўлидан махрум килувчи сабаблардан биридир. Мусика ва кўшик – намознинг зиддидир. Чунки, намоз фахш ва гунохларни такикласа, кўшик ва мусика фахш ва гунох нарсаларга амр этади. Бундай ахволга тушган одамнинг Аллохнинг йўлига хидоятланиши амри махолдир.

    Мусика ва кўшикнинг инсон аклига хукмрон бўлиш табиати бўлгани учун хам, Шайтон ва унинг яхудий ва насроний лашкарлари хамда уларга эргашган кимсалар фурсатни бой бермай бутунжахон оммавий ахборот воситаларига хукмрон бўлдилар. Улар оммавий ахборот воситаларини сон-саноксиз кўшикчи аёл ва эркаклар, бастакорлар, Аллох бирон бир хужжат тушурмаган кўшик шоирлари билан тўлдирдилар ва уларни молу дунё ва маст килувчи ичимликлар ва турли «мафтункор» нарсалар билан таъминладилар. Халкларни эса ўзларининг исломга зид бўлган максадлари томон йўлладилар. Ахир кизларнинг инсон «бўрилар» кучогига отган кўшик эмасми?! Исломий бирдамликка карши курашга чакириб худосизлик фикри, ўлкачилик ва миллатчилик гояларининг ёйилишига сабаб бўлган кўшиклар озми?!..

    Мусулмон дўстлар, шунинг учун хам, биз сизлар учун Аллохнинг китоби, суннат ва уламоларнинг сўзларига биноан мусика ва кўшикнинг хукмини баён килмокчимиз.

    Аллох таъолодан йўлимизни тўгри килишини, ўз йўлида юришда бизга илхом беришини, шу рисола билан берк калблар ва огир кулокларни очишини сўраймиз. У – тўгри йўлга хидоятловчи ва бу ишга кодирдир.

    Таърифлар

    «Кўшик» – шеър ва наср билан овозни кўтариш ва уни севиш билан кувониш (шодланиш). У баъзида мусика хамрохлигида бўлади. Уламолар истилохида кўшикнинг бир неча исмлари бор. Улар: ўйин-кулгу, ботил, ёлгон, карсак, хуштак, зинонинг турткиси, Шайтоннинг овози, Шайтоннинг оханги, мунофиклик манбаси, ахмокона ва фожир товуш.

    «Мусика» (музика) – юнонча сўз бўлиб, уд, камон, дўмбира, дутор ва шу каби чолгу асбоблари воситасида чикадиган охангдир.

    Кўшикниг хусусиятлари:

    – Харом нарсаларни чиройли килиб кўрсатади;

    – Нафсни эхтиросли ишларга ундайди;

    – Калбни чалгитади ва унинг Аллохни эслаш йўлида тўсик бўлади;

    – Калбни каро килади. Натижада, калб Аллохнинг амрларига унамайди ва гунохларни инкор эта олмайди;

    – Шайтоний холатларни кучайтиради.

    Кўшикнинг турлари

    Кўшик икки турлидир: Мубох (рухсатли) ва харом кўшиклар.

    Биринчи: Мубох кўшиклар..

    Бу турдаги кўшиклар- таркибида шариатга зид бўлган ширк, хаёсизлик, мусулмонларни хажв ёки масхара килиш бўлмаслиги, маст килувчи ичимликларни мактамаслик, ажнабий ва балогат ёшига етган аёллар томонидан эркаклар олдида ёки парда оркасида айтилмаслиги, бирон бир фарзни адо килишдан чалгитмаслиги ёки чалгитишга сабаб бўлмаслиги ва кўп айтилмаслиги хамда чолгу асбоблари ёки мусика жўрлигида айтмаслик шарти билан овозни кўтариш ва уни оханг билан айтишдир.

    Мубох кўшикларнинг турлари:

    – Иш кўшиклари. Бу турдаги кўшиклар иш асносида малолни кетказиш, химматни ошириш ва иш огирлигини енгиллатиш учун айтилади.

    – Уруш пайтида айтиладиган кўшиклар. Бу турдаги кўшиклар жангчиларни жангга киришга жасоратлантириш учун айтилади.

    – Онанинг бешикдаги боласини ухлатиш ёки кўлидаги боласини ўйнатиш учун айтиладиган кўшиклар.

    – Никох тўйи, сафардагиларнинг кайтиши ёки байрамларда аёлларнинг аёллар ичида айтган кўшиклари. Бунинг шарти дуф (доира) дан бошка мусика асбобларининг жўр бўлмаслиги, доира кичик ва кўнгирокчалари бўлмаслиги, уни аёлларгина чалиши ва шариатда рухсат берилиган меъёрдан ошмаслигидир. Доирани эркаклар чалиши мумкин эмас.

    Иккинчи: Харом бўлган кўшиклар.

    Бу турдаги кўшиклар юкоридаги шартларга жавоб бермаган кўшиклардир. Бирон бир чолгу асбоби воситасида айтилган, таркибида шариатга зид сўзлари бўлган, фарзларни адо этишдан чалгитган, эркаклари (номахрам) аёлдан эшитган, иш хаки олинган ёки суюкликка даъват этадиган оханглар билан куйланган ва бошка кўшиклар. Бу кўшиклар шаръан жоиз эмасдир. Чунки, бу кўшиклар Аллохни эслашдан тўсади ва инсоннинг яралиш гояси бўлмиш ибодатдан чалгитади.

    Энди кўшик ва мусика асбобларининг харом эканига Аллохнинг китоби куръон карим ва расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг суннатлари, салаф солих ва мазхаб уламоларининг сўзларидан олинган далилларни баён киламиз.

    Кўшик айтиш ва мусиканинг харом эканига Куръон Каримдан далиллар

    Биринчи оят: «Одамларнинг баъзилари билимсизлик билан (ўзгаларни) Аллохнинг йўлидан адаштириш ва у (йўл) ни масхара килиш учун «лахвал-хадис» (кўшик) ни сотиб олади. Уларга хорловчи азоб бордир.» (Лукмон:6).

    Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху ушбу оятдаги «лахвал-хадис» хакида сўралганида: «Ундан бошка илох бўлмаган зотга касамки, у- кўшикдир» – деб уч марта такрорлади. (Ибн Касир тафсири).

    Абдуллох ибн Аббос, Абдуллох ибн Умар ва Жобир ибн Абдуллох розияллоху анхумлар хам айни сўзни айтдилар. Сахобанинг сўзи тафсир килишда хужжатдир. Бу тафсир илмида маълумдир. Шунингдек, тобеъинларнинг бир оятнинг тафсирига килган ижмоълари хам хужжатдир. Дархакикат, сахоба ва тобеъинлар «лахвал-хадис» нинг кўшик эканига ижмоъ килдилар. Уларга хеч ким мухолиф бўлмади.

    Иккинчи оят: «Улардан кучинг еган кимсани овозинг билан кўзгат, уларнинг устига отлик ва пиёда лашкарларингни торт, топган мол-давлат ва бола-чакаларида шерик бўл ва ваъда кил. Дархакикат, Шайтон уларга ёлгон нарсаларнигина ваъда килади.» (Исро: 64).

    Муфассирларнинг имоми Мужохид рахимахуллох Иблиснинг овозини: «У- кўшик, чолгу асбоблари, ботил ва бехуда нарсалар» – деб тафсир килди. Даххок рахимахуллох эса: «Чолгу асбобларининг товуши» – деб тафсир килди. (Куртубий тафсири: 10/288).

    Учинчи оят: «Сизлар ушбу сўз (оят) лардан хайратланиб ундан таъсирланиш ўрнига сомид холларингизда куляпсизларми!» (ан-Нажм: 59).

    Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхумо ушбу оятдаги «сомидуун» сўзини: у – кўшикдир деб тафсир килдилар. Бу сўз яманликлар шевасида истеъмол килинади. Улар «Усмуд лана» яъни «Бизга кўшик айт» дейдилар.

    Мужохид ибн Жабр рахимахуллох хам : «У кўшикдир. Яманликлар кўшик айтган кимса хакида «Самада фуланун» дейдилар- деб тафсир килди. (Игосатуллахфон: 1/285).

    Тўртинчи оят: « У (мушрик) ларнинг Каъба олдидаги ибодатлари мукоъ ва тасдия эди». (Анфол:35). Мукоъ – хуштак чалиш, тасдия – карсак чалиш.

    Кўшик айтиш ва мусиканинг харом эканига расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг суннатларидан далиллар

    – Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Умматим ичида зино, ипак, хамр (маст килувчи ичимлик) ва маозифни халол килиб оладиган кишилар чикади» (Имом Бухорий ривояти).

    Хадисдаги «маозиф» сўзи барча чолгу ва ўйин- кулгу асбобларини ўз ичига олган пурмаъно сўздир.

    Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Роббим азза ва жалла менга хамр, кимор, дўмбира ва кўшик айтишни харом килди» (Имом Ахмад ривояти: 1/274, сахих хадис). Вахоланки хозирги кунда кўшиклар дўмбирасиз айтилмай колди.

    Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Умматимдан бир тоифаси хамр ичади ва уни бошкача ном билан номлайди. Уларнинг даврасида чолгу асбоблари ва кўшикчи аёллар бўлади. Аллох таъоло уларни Ерга юттиради ва уларни маймун ва чўчкаларга айлантиради». (Ибн Можжа ривояти, сахих хадис).

    Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Лаънат килинган икки товуш бор: Неъмат пайтида чолгу асбобларининг товуши ва мусибат пайтида фарёд этилган товуш.» (ас-Силсилатус-сахийха).

    Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Умматим ичида Ер ютиш, бошка махлукка айланиш ва тухматлар бўлади» – дедилар. Сахобалар улар «ла илаха иллаллох» дейдиларми деб савол бердилар. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Ха, чолгу асбоблари пайдо бўлган, хамрлар (ичилган) ва (эркаклар томонидан) ипак (кийим) лар кийилган пайт» – деб жавоб бердилар. (Ибн Аби Шайба: 15/164).

    Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам кўшикчи аёлнинг (кўшикчилик) касбидан топган маблагни (ишлатишни) такикладилар. (Багавий, Шархуссунна: 8/22).

    Абдуллох ибн Умар розияллоху анхумонинг кули Нофеъ деди: «Мен ибн Умар билан бирга (бир эшак ёки туяга) минган эдим. У чолгу асбоблари чалинган ердан ўтар экан бармокларини кулоклари ичига тикди ва йўлдан четлашди. Бироздан кейин «хой Нофеъ бирор нарса эшитяпсанми?» – деб сўради. Мен: Йўк деб жавоб бердим. У бармокларини кулокларидан чикарди ва: «Мен расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам билан бирга мингашган эдим. Бунга ўхшаш нарсани эшитишлари билан мен килган ишни килган эдилар.» – деди. (Абу Довуд ривояти, сахих хадис).

    Муфассир Куртубий рахимахуллох Абдуллох ибн Умар розияллоху анхумонинг сўзларини келтирганидан сўнг: «Меъёридан ошмаган овоз хакидаги уламоларимизнинг фикри шу бўлса, замондошларимизнинг кўшиклари ва чолгу асбобларининг товушлари кандай бўлар экан» – деди.

    Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам «Кўнгирок Шайтоннинг чолгу асбобидир» – дедилар. (Имом Муслим ривояти).

    Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Ит ва кўнгирок хамрох бўлган дўстларга фаришталар хамрох бўлмас» – дедилар. (Имом Муслим ривояти).

    Агар кўнгирок фаришталарнинг хамрох бўлишига тўсик бўлса, инсондаги хар бир аъзо ва хар бир тукни кимирлатган замонавий электрон мусика асбобларининг хукми кайндай бўлар экан?!!

    Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилди. У уни топиши мукаррар. Кўзларнинг зиноси караш, кулокларнинг зиноси эшитиш… (Имом Муслим ривояти).

    Сахоба, тобеин ва тўрт имомдан накл килинган хабарлар

    Абу Бакр розияллоху анху икки кичик кизнинг доира чалиб кўшик айтаётганларини кўрди ва уларни таъкиклаб: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурида Шайтон куйлари чалинадими?» – деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унинг бу сўзларига эътироз этмадилар. (Имом Бухорий ривояти).

    Усмон розияллоху анху Аллох таъолонинг ўзига берган фазли ва бу гунохни килмаганини билдириб: «Кўшик айтмадим ва айтишни орзу хам килмадим» – деди. (Ибн Аби Осим: 2/595).

    Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху: «Кўшик калбда мунофикликни ундиради» – деди.

    Анас ибн Молик розияллоху анху: «Касбларнинг энг ифлоси кўшикчи аёлнинг касбидир» – деди. (Ибн Абид- Дунё, Заммул- малаахий).

    Абдуллох ибн Умар розияллоху анхумо эхром кийган ва даврасида кўшик куйлаётган бир киши бўлган гурух олдидан ўтди ва : « Аллох сизлар (нинг дуоларингиз) ни эшитмасин! Аллох сизлар (нинг дуоларингиз) ни эшитмасин! – деди. (Ибн Абид-Дунё, Заммул- малаахий).

    Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхумо деди: «Чилдирма харомдир, чолгу асбоблари харомдир, дўмбира харомдир ва торли чолгу асбоблари харомдир». (Имом Бухорий ривояти).

    Умар ибн Абдулазиз рахимахуллох кўшик хакида шундай деди: «Унинг бошланиши Шайтондан бўлиб, окибати Аллох азза ва жалланинг газабидир.» (Ожуррий Умарнинг таржимайи холларида айтган сўзларида ривоят килди).

    Вакиъ ибн Жаррох рахимахуллох: « Абдуллох ибн Умар каби танбурни олиб, эгасиниг бошига тушурсам» – деди. (Халлол ривояти: 126).

    Фузайл ибн Иёз рахимахуллох деди: «Кўшик зинонинг рукясидир». (Ибн Абид-Дунё, Заммул-Малаахи).

    Имом Аъзам Абу Ханифа рахимахуллох кўшик устидан харом деб хукм чикарган имомларнинг биридир. У кўшик эшитишни гунох деб хисоблар эди. (Талбису Иблис).

    Имом Шофеий рахимахуллох: «Кўшик ботил ёки малохига ўхшаш макрухдир. Уни кўп айтган киши гувохлиги кабул килинмайдиган пасткашдир» – деди.

    Имом Шофейийнинг «Макрух» деб айтган сўзи харом демакдир. Зеро Аллох таъоло хам: «У ( Аллох) сизларга куфр, фиск ва осийликни макрух килди» деди. Бу оятдаги «Макрух» сўзи хам «Харом» маъносидадир. Имом Шофеий «Мен Ирокда «Тагриб» кўшик деб номланган нарсани ташлаб келдим. Уни одамларни куръондан тўсиш учун зиндиклар ўйлаб топганлар» – деди.

    Имом Молик рахимахуллохдан кўшик хакида сўралганида: «У билан биз тарафларда фосиклар шугулланадилар» деб жавоб берди.

    Имом Ахмад рахимахуллох: «Най, камиш най, сурнай, танбур, рубоб ва шунга ўхшаш чолгу асбоблари харомдир» – деди.

    Шаъбий рахимахуллох: «Кўшикчи ва унга кўшик айтилган шахс малъундир» -деди. (Ибн Абид-Дунё, Заммул- малаахий).

    Шайхулислом Ибн Таймийя рахимахуллох: « Шайтоний холатларни кучайтирадиган сабабларнинг энг кучлиси кўшик ва бехуда нарсаларни эшитишдир. Холбуки, бу мушрикларнинг иши». (Мажмуъул-фатава: 11/295).

    Имом Куртубий рахимахуллох: «Кўшик куръон карим ва суннат билан таъкикланган» – деди.

    Ибн Салох рахимахуллох: «Чолгу асбоблари жўрлигида айтилган кўшикнинг харомлигига ижмоъ килинган» – деди.

    Ижмоъ бир асрда яшаган ва Ислом уммати ичидан етишиб чиккан етук олимларнинг диний ишлардан бирига иттифок келишларидир. Ижмоъ фикх манбаларининг Куръон Карим ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларидан кейинги учинчи манбадир. У хам унда хилоф килнмайдиган катъий хужжатдир. Аллох таъоло деди: «Ким Хак йўлни аник билганидан сўнг пайгамбарга хилоф иш килса ва мўминларнинг йўлларидан бошка йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича кўйиб берамиз. Сўнгра жаханнамга дохил киламиз. Накадар ёмон жой у.» (Нисо: 115).

    Ушбу оятда Аллох таъоло Мўъминларнинг йўлларидан бошка йўлга эргашган кимсаларнинг окибати жаханнам эканидан хабар берди. Аллох таъоло бизларни жаханнамаг тушишдан сакласин!

    Мусулмонларнинг ижмоси хам хакикатдир. Уларнинг ижмоъларига мухолиф бўлган одамнинг эса мазкур оятдан насибаси бор. Юкорида зикри ўтган мавзумиз хакида келтирганимиз Исломнинг биринчи уч нурафшон асрида яшаган сахоба, тобеин ва уларнинг атбоъларининг ижмоси хам шариат доирасидан четда бўлган кўшик айтишнинг харомлигидир. Уларнинг биронтаси хам кўшик айтишга рухсат бермади. Балки, чолгу асбоблари жўрлигида айтилган кўшикларни айтишни харом дедилар.

    Азиз дўстим, агар ижмоънинг хужжат бўлиб унга мухолиф бўлиш мумкин эмаслигини билган бўлсангиз, ўз-ўзидан куйидаги савол тугилади: «Мусика ва кўшик айтиш ихтилофли масалами ёки харомлигига ижмоъ килинган ва бахс эшиклари ёпилган масалами?».

    Жавоб: бу масала сахобалар ва уларга эзгулик билан эргашган тобеинлар, хусусан тўрт мазхаб имомлари томонидан харом эканига ижмоъ килинган масаладир. Агар бу масала ихтилофли бўлса эди, улар бу кадар жиддий бўлмас ва ихтилофли масалаларда мухолиф бўлган кимсалар хакида «фосик», «фожир», «малъун» ва «Шайтон» деб айтмас эдилар.

    Хотима

    Мусулмон дўстим, мусика ва кўшикнинг Ислом динидаги хукми сизга маълум бўлган ва сиз мусика ва кўшикнинг харом эканини, улар айтилиб, чалинаётган ерлардан мусулмон узок бўлиши хамда бу борада сустлик килмаслик кераклигини билдингиз. Энди бу «бало» нинг ичида бўлсангиз уни тарк этишингиз, ичида бўлмасангиз Аллохга сизни саклагани учун хамд айтишингиз ва Аллохдан сизни хакикат узра собиткадам килишини сўрашингиз керак. Сиз мусулмон биродарларингизга насихат килинг, Аллохнинг бу масаладаги хукмларини баён этинг. Бу масала хакидаги далиллар очик-ойдиндир, сизга факат етказиш колди холос. Агар тилингиз билан етказишга кодир бўлмасангиз бу гунохга тушган дўстларингизга совга килинг.

    Биз эса : «Эй Аллох ва расулини севган банда, «Хакикатдан кейин эса факатгина йўлдан озиш бор холос» деб айтамиз.

    Аллохим етказдимми?! Аллохим ўзинг гувох бўл!

    Аллох таъоло пайгамбаримизга, унинг оиласи ва барча сахобаларга салавот ва саломлар йўлласин.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962