Бизга боғланинг
Сочи ўрилган аёл ғусл пайтида соч ўримини ечадими?
Савол:
Айрим аёллар сочларини ўриб олишади. Жунубликдан ғусл қилганларида соч ўримларини ечиб юборишмайди. Уларнинг ғусллари дурустми? Шуни ҳам айтиш ўринликки, сочларининг ичига сув етмайди. Бизларга билдиринг, Аллоҳ сизларга билдирсин.
Жавоб:
Аёл киши бошига сув қуйса, шунинг ўзи ҳам кифоя қилади. Чунки, «Саҳиҳ Муслим»да Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, у: «Ё Расулуллоҳ, мен сочимни тугиб (ўриб) оламан, жанобат ёки ҳайздан ғусл қилганда уни ечиб юборайми?», деб сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, бошингизга уч ҳовуч сув қуйишингиз кифоя қилади, кейин устингиздан сув қуйиб, покланасиз», дедилар (Муслим: №770).
Агар ҳайздан ювинганда сочини ечиб, ювса, яна яхшироқ бўлади. Чунки, шу ҳақда келган бошқа ҳадислар шунга далолат қилади. Валлоҳу валийют-тавфиқ.
(Ибн Боз: Мажмуъу фатава: 10/181).