2465 марта кўрилган

    Бисмиллахир рохманир рохим

    «Тонгга касам; (Зул-хижжа ойидаги аввалги) ўн кечага касам»

    (Вал-Фажр: 1, 2)

    Аллох Таолога хамду санолар ва У Буюк Зотнинг Расули хазрати Мухаммад ва у кишининг ахли байт, сахобалари ва уларнинг тобиийнларига дуруду салавотлар бўлсин!

    Эрта тонг – субхидам барча хайрлик ишлар, покиза хаёт ва галаба рамзидир. У хакикат ва адолат белгиси бўлгани каби жидди-жахд ва навкиронлик аломати хамдир. Тонг вакти энг осуда вактдир. Унда мусаффо лахзалар ва ризки-рўз таксим этиладиган соатлар мавжуддир. Ундаги фажр (бомдод) намози эса, шу пайтда иссик ўринни тарк этиш нафсга огир, машаккатли иш бўлгани боис у иймоннинг куввати ва мунофикликдан покликка далилдир. Шунинг учун хам, Имом Бухорий ва Муслимлар ривоят килишган хадиси шарифда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бундай деганлар: «Мунофикларга энг огир келадиган намоз хуфтон ва бомдод намозидир. Улар бу иккисидаги (мавжуд) нарса (кўп ажру-савоб) ни билишганида эди, бу икки (намоз)га эмаклаб бўлса хам, келган бўлардилар…»

    Тонгдаги майин сабо

    Доктор Абдулхамид Дайёб айтади: «Инсоннинг тонг – сахар чоги уйгониб, ўрнидан туришида унинг соглиги учун жуда кўп фойдалар мавжуддир. Улардан бири тонг пайтида хаводаги ″Озон (О3)гази″ олий даражада жамланган бўлишидир. Бу газ аста-секин камайиб, офтоб чиккач батамом кўтарилиб кетади. Бу газ эса, инсон асабини тинчлантириб, фикрлаш кобилиятини оширишда кўп фойдалидир. Чунки, инсон тонг пайтидаги чиройли эсган, майин ″Сабо″ насиймидан нафас олар экан, кеча ва кундузнинг бошка соатларида хис эта олмайдиган ажиб бир лаззат, ажиб бир нашъани хис этади». Бомдод намозини жамоат билан адо этиб пайгамбар суннатига биноан намоз ўкиган жойида ёки масжиднинг бирорта деразаси олдида ўтириб эрталабки зикр-дуоларни пайгабар соллаллоху алайхи ва салламдан накл килинган суратда ўкиб ўтирган, куёш чикиб уфкда найза бўйи кўтарилгач икки ракъат ишрок намозини ўкиган киши тўла бир хаж савобига эга бўлиши билан бирга ана шу газдан хам мўл улушга эга бўлади.

    Бомдод намозининг икки ракъат суннати

    >

    Бомдоднинг фарзидан аввал адо этиладиган икки ракъат намоз пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламга севикли амаллардандир, яъни у зоти шарифнинг муаккад суннатларидандир. У зот соллаллоху алайхи ва саллам мархамат киладилар: «Бомдоднинг икки ракъат (суннат)и дунё ва ундаги нарсалардан кўра хайрли (яхши)рокдир». (Имом Муслим ривоятлари) Муслимнинг яна бошка ривоятларида: «Албатта у икки (ракъат) менга дунёнинг хаммасидан кўра махбуброкдир». Демак, Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам наздларида дунё, ўзида мавжуд нарсалар билан биргаликда хам мана бу икки ракъат суннат намози олдида хеч кандай кадрга эга эмас экан. Шундай экан бомдоднинг икки ракъат фарзи кай даражада махбуб эканлигини баён килишга тил ожизлик килиши шубхасиздир.

    Асло дўзахга кирмагай

    Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам: ″Бомдод ва аср намозини тарк этмай ўз вактида адо этиб юрган киши жаннатга кириб, дўзахдан йирок бўлишини″,— баён килиб айтганларки: «Кимки, бардайн (бомдод ва аср) намозини ўкиса, жаннатга киради». (Имом Бухорий ривоятлари) Яна айтганлар: «Куёш чикмогидан аввал ва ботмогидан илгари намоз (яъни, бомдод ва аср намозини) ўкиган шахс асло дўзахга кирмагай». (Имом Муслим ривоятлари)

    Бардайн намози бомдод ва аср намозларидир. Имом Манаавий айтади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам ушбу икки намозни бошка намозларга караганда шарафлирок бўлгани учун, ёки бўлмаса, кеча ва кундуз фаришталари (уларни адо этилишига) шохид бўлишадиган намоз бўлгани учун, ёинки бу икки намоз нафсга малол келадиган, машаккатли, машгуллик пайтида адо этиладиган намоз бўлгани учун хам, мана шундай фазилатлар билан хослаб зикр килган бўлсалар не ажаб! Зеро, кимки бу икки намозни ўз вактида адо этишда бардавом бўлар экан, у албатта колган намозларни хам, ўз вактида эдо эта олади. Бундай шахс эса, килган гунохлари магфират этилиб жаннатга киритилишга, дўзахдан йирок этказилишга лойикдир». (Файзул Кодийр)

    Тонг-сахардаги куръон (яъни, бомдод намози ва ундаги тиловат этилган куръон)

    Аллох Таоло айтади: «Куёш огишидан то тун коронгусигача намозни тўкис адо этинг ва тонгги ўкишни (бомдод намозини) хам (тўкис адо этинг)! Зеро, тонгги ўкиш (кеча ва кундуз фаришталари) хозир бўладиган намоздир». (Ал-Исро: 78)

    Тонг-сахардаги куръон – тонгги ўкиш бу фаришталар хозир бўладиган бомдод намозидир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам буни баён килиб шундай деганлар: «Сизларга кечаси ва кудузи фаришталар навбат билан келадилар. Улар бомдод ва аср намози пайтида бир-бирлари билан учрашадилар. Кейин туни билан сизлар ораларингизда бўлганлари (осмонга) чикиб кетадилар. Бас, Аллох Таоло Ўзи била туриб улардан: ″Бандаларимни кай холатда тарк этдинглар″,— деб, сўрайди. Бас, улар: ″Уларни намоз ўкиётган холларида тарк этдик ва уларнинг олдиларига намоз ўкишаётган холларида борган эдик″,—дейишади». (Бухорий ва Муслим ривоятлари)

    Мунофикликдан покликка далолат килувчи хужжатни кўлга киритиш, жаннатга кириш хакидаги пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг башоратларига сазовор бўлиш ва Роббилари хузирида ўзлари хакларида фаришталарнинг гувохлик бериш шарафига нойил бўлишлари учун иссик жойларини тарк этиб, нафсларига карши курашган бундай кишилар накадар бахтлидирлар. Ха азизлар! Тонг-сахар Аллох Таолонинг хузурида кадри жуда баланд бўлгани боис, У Буюк Зот бу вакт номи билан касамёд килган. Аллох Таоло айтади: «Тонгга касам; (Зул-хижжа ойидаги аввалги) ўн кечага касам». (Вал-Фажр: 1,2)

    Тонг (яъни, Тонг намози – Бомдод) бу мезондир.

    Сахобайи Киром разияллоху анхумлар Бомдод номозига хозир бўлишни мезон деб эътибор килиб, кишиларни мана шу мезон билан ўлчар эдилар. Бомдод намозига хозир бўлган кишига ишонишар (яъни, унинг иймони хакида шубха килишмас), ушбу намоздан гойиб бўлган киши хакида эса, ёмон гумонга боришарди (яъни, у мунофикмикин деган ёмон гумонга боришарди). Абдуллох ибн Умар разияллоху анхумо айтадилар: «Биз кайси бир одамни Бомдод ва Хуфтон намозларида йўкотсак (яъни, Бомдад ва Хуфтонга келмаса, уни кўрмасак) у киши хакида ёмон гумон килар эдик». (Ибн Хузайманинг сахих тўплами)

    Хурматли ўкувчи! Сухбатимизга кўйидаги сўзлар билан якун ясасак: «Юкоридаги сўзларимиздан хулоса олиб, уни бугунги вокеъий хаётимизга таккослаб кўрсак: ″Жуда кўпчилигимиз Аллох Таолонинг тонг-сахарда бандаларига мархамат этган неъматларидан махрум бўлиб колаётганимиз″,— маълум бўлади. Хар биримиз ўзимизнинг кундалик хаётимизга назар ташласак ушбу неъматлардан кай даражада фойланаётганимизни билиб оламиз. Мен ибрат олиш учун хозирги кундаги кўпчилик мусулмонларимизнинг хаёт тарзларига ишора килмокчиман. Бизлар кўпчилигимиз Аллох Таоло танимизга ором бўлиши учун мархамат этган тунги уйкудан яхши фойдаланмай, ярим кечагача – баъзиларимиз маънисиз сухбатлашувлар ва баъзиларимиз карта, нарда, шулар каби фойдасиз ўйинлар билан машгул бўлиб, бошкаларимиз эса юзлаб канални оладиган антеннани ўрнатиб олиб тушунса тушунмаса у каналдан бу каналга олиб турли фасодларни томошаси билан ўз вактида ухлаб ором олмаганимиз сабабли тонг пайтига борганда тош каби котиб ухлаб, тонг-сахар бомдод намозини жамоат билан адо этишга муваффак бўла олмаяпмиз ёки бутунлай бомдод номози учун иссик ўрнимиздан тура олмай гафлат уйкусида ётмокдамиз. Ха дўстлар бу кўпчилигимизнинг инкор этиб бўлмайдиган холатимиздир. Аллох Таоло хаммаларимизга инсофи тавфик это этсин! Тонг-сахар (субхидам)даги Ўзининг хисобсиз неъматларидан бараманд айласин!»

    Ислом Нури тахририяти

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963