Бизга боғланинг
Тўртинчи фасл: Истеҳзо кўринишларидан намуналар
Истеҳзо ёки мазах қилувчи одамнинг ҳолатига қараб истеҳзо кўринишлари хилма-хил бўлади. Баъзида истеҳзо сўз билан бўлади. Бу ўтмишда ва ҳозирда энг кўп қўлланган истеҳзо кўринишларидандир. Баъзида эса кўз ишораси, тилни чиқариш билан бўлса, гоҳида қўл ҳаракати билан бўлади.
Мазах кўринишининг турлари кўп бўлгани учун, бу фаслни қуйидаги баҳсларга бўлдим:
Биринчи баҳс: Аллоҳ таолони мазах қилиш кўринишларидан намуналар.
Иккинчи баҳс: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларни мазах қилиш кўринишларидан намуналар.
Учинчи баҳс: Ислом шариати ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини мазах қилиш кўринишларидан намуналар.
Тўртинчи баҳс: Мўъминларни мазах қилиш кўринишларидан намуналар.
Мана сизга уларнинг баёни:
Биринчи баҳс: Аллоҳ таолони мазах қилиш кўринишларидан намуналар
Аллоҳ таолонинг Якка-Ёлғиз, Ҳожатбарор, туғмаган ва туғилмаган, ибтидосиз Аввал ва интиҳосиз Охир, буюк, жаббор, еру осмондаги бирон нарса уни ожиз қолдира олмайдиган кучли ва қудратли экани, Ислом динининг бирламчи ва очиқ ҳақиқатларидан биридир: «Унга ўхшаш бирон нарса йўқ ва У Эшитувчи ва Кўрувчи Зотдир». (Шўро: 11)
Бироқ, кофирлар Аллоҳ таолони лойиқ бўлганидек қадрламадилар. Аллоҳ таолони истеҳзо ва масхара қилиш, уларнинг энг қабиҳ куфрларидан биридир. —Аллоҳ бундан барчамизни сақласин. Аллоҳ таолони мазах қилиш кўринишларидан баъзилари қуйидагилар:
1 – Даҳрий, моддапараст – атеист, материалистларнинг: «Илоҳ йўқ! Коинот материя (модда)дангина иборат. Табиат хоҳлаганини қилади, унинг махлуқлар устидаги қудрати чексиз», деб айтган сўзларидир.
Бу сўзларни араб тилида фасоҳат билан сўзлаётган бўлсада, ҳар бир марксист-моддапараст коммунист айтмоқда.
2 – Араб тилида гапирадиган бир ҳовуч кимсалар даҳрий моддапарастлик фикри билан тарбия олдилар. (Ота-бобоси мусулмон бўлиб келган кўплаб ўзбеклар ҳам улардан кам бўлмадилар, тарж). Улар «Ҳур шеърият» деб номлашган пуч сўзларни айтиб, бу Умматнинг ўзгармас ҳақиқатларини бузишга ҳаракат, Аллоҳни масхара ва истеҳзо қила бошладилар. Ҳатто, мисли кўрилмаган журъатларни қилдилар. Уларнинг ёзган сўзларини ўқир экансиз, баданларни жимирлатадиган очиқ куфр сўзларга дуч келасиз. Буларга қуйида баъзи мисолларни келтирамиз:
* Уларнинг пешволаридан бўлган — юртимиздаги баъзи «тўтилар» «жадидчиларнинг пайғамбари» деб ҳисоблайдиган — Абдулазиз Муқолиҳ шундай дейди: «Аллоҳ жаллодлар қўлида кулга, қўрқинчга, сукунатга, тасбиҳлар экиладиган экинзорга айланди…. Давлатманд саййидлар билан, Голливуддан келадиган саййидлар ўртасидаги саллаларга айланди. Аллоҳ қадимда муҳаббат эди. Кеча ичидаги кундуз эди. Қақраган ерларни яшил ёмғирлар билан ювадиган қўшиқ бўлганди».
3 – Жадидчи шоир коммунистлардан бўлган Абдулваҳҳоб Байётий айтган сўзлар ҳам, Аллоҳ таолони истеҳзо қилиш кўринишларидандир:
«Аллоҳни шаҳримизда яҳудийлар сотади.
Аллоҳ шаҳримда қувғин, сарсондир…
Ғозийлар Уни мардикор ва етакчи шоир бўлишини ҳоҳладилар-ки,
Биттасининг гитарасида бандаларни алдаса..
Бироқ, у мубтало бўлди.
Чунки у, дала момақаймоқларини уларнинг чигирткаларидан ҳимоя қилишни ҳоҳлаганди».
Сиз Аллоҳни мазах ва истеҳзо қилиш учун истеъмол қилинган бундан кўра ёмонроқ куфр сўзларни эшитганмисиз?! Аллоҳ улар айтаётган сўзлардан покдир. Ундан кейин, биласизми, бу зиндиқнинг исми нима эди? Абдулваҳҳоб!
4 – «Фикрий ахлатхона»нинг шоири Низор Қаббоний «Аллоҳнинг куёвлари» номли қасидасида нималар деганига қулоқ солинг: «Ловия, нўхот, тузлама, ва жаржир кўкатининг қимматлиги ҳам Аллоҳнинг қилмишидан-ми?!».
Бошқа бир ўринда дейди:
5 – Бошқа бир етакчи коммунист жадидчи шоир Маҳмуд Дарвиш шундай дейди: «Улғайявер, Аллоҳнинг кўзи ва қораялоқ галаси ухлар экан!».
6 – Ана шу коммунистларга жодуларни ўргатган уларнинг каттаси Бадр Шокир ас-Саййоб шундай деган: «Биз ҳаммамиз ўликмиз. Мен ҳам, Муҳаммад ҳам, Аллоҳ ҳам. Мана бизнинг қабримиз – харобага айланган дўнглик устига «Муҳаммад ва Аллоҳ» номи ёзилур».
Яна давом этиб ушбу сўзларни ёзади: «Аллоҳ, модомики, уни ўлдирмас эканмиз ва бирон кун очликдан уни еб қўймас эканмиз, қишлоғимизда боқий қолаверади!»
Аллоҳ таоло у айтган сўзлардан олий, бу куфр ва камситишлардан муназзаҳдир!!
Бу мисоллар ушбу даҳрийлар вайсаётган кўп нарсадан баъзилари, холос. Ажабланарлиси шундаки, улар мана шундан кейин ҳам олқишланиб, обрў топмоқдалар!! Бироқ, сиз эҳтиёт бўлинг! Чунки, Аллоҳ таоло: «Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир», деди. (Моида: 51)
– Устоз Муҳаммад Қутбнинг «Мазаҳибу фикриийятин муосира» китобига қаранг. Чунки, бу китоб бу мавзуни ёритишда тенгги йўқ китобдан намуналардир.
– «ал-Мажаллатул-арабийя», 8 сон, 1405 ҳ.й. шайх Авз Қарнийнинг «ал-Ҳадасату фий мизанил-ислам» китобидан иқтибос қилинди, 86- бет
– «Калиматун ла тамувт» девони, 256. Шайх Фарнийнинг «Китабул-ҳидаса» китобидан иқтибос қилинди: 93.
– «ан-Нақид» ойномаси 13 сони, 1989 йил. Байрут шаҳри.
– «ал-Аъмалуш-шеърийя ал-камила» 2 / 65, 1983 йилги нашри, Байрут шаҳри.
– Маҳмуд Дарвиш девони, 24. «Дорул-авда» нашриёти, Байрут шаҳри.
– Бадр Шокир девони, 395, «Дорул-авда» нашриёти, Байрут шаҳри.
– Аввалги манба, 399.