Алийга отасидан катта бойлик мерос бўлиб қолди. Шу бойлик эвазига Алий ва унинг оиласи отасидан кейин ҳам яхши ҳаёт кечиришда давом этдилар. Лекин у ўзини кўрсатишга ва бойларга ўхшашга ишқибоз эди. Шунинг учун у қимматбаҳо машина сотиб олди, чиройли қасрдек ҳовлида яшай бошлади, ўйин-кулгуларга берилиб кетди. Натижада киримидан кўра кўпроқ сарфлай бошлади.

    Унинг қўлида мана шу нарсаларга ишлатадиган пули қолмагач баъзи банклардан қарз ола бошлади. Ҳатто унинг бўйнида қарзлари кўпайиб кетиб қўл остидаги нарсаларни битта-битта сота бошлади. Ниҳоят унинг қўлида ҳеч нарсаси қолмади. Унинг ёмон тасарруфи туфайли оиласига кўп хорлик етди.

    Мана шу бечора оилага ишининг оқибатини ўйламаган, замоннинг ўзгариб туришини ва ҳаётдаги кутилмаган ҳодисаларни ҳисобга ола билмаган оила бошлиғи жиноят қилди. Натижада оиланинг иши хорлик ва камбағаллика бориб етди. Агар сарф-ҳаражатда ўртамиёна бўлиб, бошқалардан қарз олмаганида ўзи ҳам, оиласи ҳам роҳат-фароғатда ва тинч-хотиржамликда яшаган бўларди.

    Тежамкорлик: Инсон мол сарфлашда ўртамиёна бўлишидир. Яъни кунларнинг кутилмаган ҳодисаларини ҳисобга олмасдан киримининг ҳаммасини сарфлаб юбормасин, ўзи ва оиласига жуда хасислик ҳам қилмасин. Мол жамлашга муҳаббат қўйиб уларни таом, кийим, турар жой ва даволанишлардаги ҳақларидан маҳрум қилмасин. Агар шундай қилса, оиласи уни ёмон кўриб қолиб унинг ўлимини орзу қиладиган бўлиб қолишади.

    Қуйидаги нарсаларга бўйсуниш тежамкорликка ёрдам берадиган ишлардандир:

    1. Ҳаражатнинг ҳар бир эшиги учун ўзига муносиб миқдор белгила.

    2. Мусибатлар пайтида сарфлаш учун киримнинг маълум бир қисмини жамғариб қўйишга эътибор бер.

    3. Ортиқча дабдабаларга ҳаражатни кўпайтириб юборма. Масалан машиналар сотиб олиш, ўйингоҳларни кўп зиёрат қилиш, янги чиққан кийим ва бошқа шу каби нарсаларнинг кетидан қувиш ва ҳкз.

    4. Сенинг табақангдан олий бўлган бойларга ўхшашга ҳаракат қилма. Чунки Аллоҳ таъоло инсонларни баъзисини баъзисидан устун бўлган табақалар қилиб яратган.

    5. Аллоҳнинг сенга берган неъматининг қадрини билишинг учун ҳаётда сендан даражаси паст бўлган кимсаларга назар сол.

    6. Сабабларинг қанча бўлмасин қарз олма. Чунки қарз олишга ўрганиб қолган киши ўзига камбағаллик ва ғам эшикларини очган бўлади.

    7. Ўзингдаги ошиқча пулларни агар ишлатиб юборишдан қўрқсанг биронта омонатдор кишига бериб қўй. Чунки пулнинг қўлингга яқин бўлиши ундан фойдаланишни сенга осон қилади.

    Ҳикоя

    Бир қавм ўзлари тўлашлари керак бўлган хун ҳақини (ўлдирилган одамнинг ўрнига бериладиган пул) ёрдам сўраб Убода ибн Қайс розияллоҳу анхунинг олдига келдилар. Уни ўз боғида ерга тушган меваларни йиғиб, яхшисини ёмонидан ажратиб юрганини кўрдилар. У киши ишларини тугатгач, уларнинг мақсадлари ҳақида сўрадилар ва уларга сўраган нарсаларини бердилар. Шунда улардан бири унга деди:

    – Биз сизни боғда қилаётган ишларингизни кўрганимизда, саҳийлигингиздан шубҳаланган эдик.

    – Сизлар кўрган нарса – менинг молимга бўлган ҳирсим – сизнинг мақсадингизни амалга оширишимга ёрдам берган нарсадир,- деб жавоб берди.

    Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло ушбу сўзида тежамкорликни тарғиб қилган:

    “(Бахиллик билан) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг.
    Исрофгарчилик қилиш билан уни бутунлай ёзиб ҳам юборманг. Акс ҳолда, маломат ва
    надоматда қоласиз.”

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

    «Тежамкор бўлган одам камбағал бўлмайди».

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962