Бизга боғланинг
Тиловат саждалари
2382 марта кўрилган
Абу Мухаммад ибн Сирож
Бисмиллахир Рохманир Рохийм
Аллох таолога хамду санолар, У Буюк Зотнинг бандаси ва росули хазрати Мухаммад, ахли байтлари ва сахобалари хамда уларга яхшилик билан эргашганларга дуруду саловотлар бўлсин!
Кейин…
Куръони Каримда ўн тўртта оят бор (баъзи олимлар ўн бешта хам дейишган), мана шу оятлардан бирини тиловот килган ва тинглаган киши бир марта “Сажда” килмоги керак. Ушбу саждани “Тиловат саждаси” деб аталади.
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинган хадисда Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам мана бундай мархамат килганлар: “Одамзод сажда оятини ўкиб, кейин сажда килса, Шайтон бир четга чикиб йиглаган холда айтар экан: “О-ох, холимга вой! У (Одам) саждага буюрилди ва сажда килди. Энди унга “Жаннат”! Мен бўлсам, саждага буюрилганимда исён килганман менга эса, “Дўзах”! (Ахмад, Муслим, Ибн Можалар ривоят килишган)
Тиловат саждаларининг хукми
Жумхур ал-уламо ушбу саждани суннат дейишган. Магар, ханафий олимларгина унинг вожиблигини айтганлар. Уламолардан бу саждани мустахаб деганлар хам бор.
Имом Бухорий ривоят киладилар: “Умар розияллоху анху жума куни минбарда туриб, “Нахл” сурасини ўкидилар, сажда оятига етиб келганларида минбардан тушиб сажда килдилар, у кишига кўшилиб одамлар жам сажда килишди. Келгуси жума кунида хам, яна “Нахл” сурасини тиловат килдиларда, сажда оятига етиб келганларида: “Эй, одамлар! Биз саждага буюрилган эмасмиз. Бас, кимки, сажда килса, тўгри иш килган бўлади, килмаган кишига эса, гунох бўлмайди”— дедилар”. Яна бошка бир лафзда: “Аллох таоло бизларга саждани фарз килмади. Магар, хохласак сажда килаверамиз”.
Ушбу хадисни далил килган жумхур ал-уламо “Тиловат саждаси”ни вожиб эмас, балки, суннат дейдилар.
Ханафий мазхаб олимларидан аллома Шох Валийюллох Дехлавий рохимахуллох хам, бу саждани вожиб эмас, суннат деб айтганлар. У зот, ўзларининг машхур “Хужжатуллох ал-болига” номли китобларида мана бундай деганлар: “Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, Куроъни Каримдаги сажда килишга амр келган хамда сажда килган шахсга савоб, бош тортган кишига эса, азоб бўлишини баён килинган оятларни тиловат килган ва эшитган хар бир кишига сажда килмокни суннат килиб бердилар. Зеро, бу саждада “Роббул оламийн” бўлмиш Зот, Аллох таолонинг каломини улуглаш ва солих амалларга ошикиш бордир. Аммо, Фаришталарнинг “Одам” алайхиссаломга сажда килишларига фармон этилганини баён килгувчи оятлар бундан мустасно. Чунки, бу ўринда гап Аллох таолога сажда килиш хакида кетмокда. Сажда килинишига далил ворид бўлган оятлар ўн бештадир.
Ушбу саждани хазрати Умар розияллоху анху минбардан туриб, вожиб эмас, балки, у мустахаб амал эканини баён килдилар. У зот розияллоху анхунинг ушбу сўзларини эшитгучилар инкор этмай, кабул килдилар”. (Хужжатуллох ал-болига 2-жуз, 36- сахифа)
Унинг шартлари
Фукахолар жумхури тиловат саждасига хам, намоз каби; тахорат, киблага юзланиш, сатри аврат кабиларни шарт килганлар.
Баъзи фукахолар эса, тиловат саждасига тахорат, килблага юзланиш шарт эмас деб айтадилар. Ўшалардан бирлари Имом Шавконий мана бундай дейдилар: «Тиловат саждаларини баён килинган хадисларда сажда килувчини тахоратли бўлишини шарт килувчи далил йўк. Гохида пайгамбар соллоллоху алайхи саллам билан бирга у зотнинг тиловатларига хозир бўлганлар хам сажда килишарди. Аммо улардан бирорталарини тахорат олишга буюрганлари накл килинган эмас. Шу билан бирга уларнинг хаммалари тахоратли бўлишлари хам амри махол. Гохида эса, тахорат килсалар хам асло пок бўлмайдиган, нажас мушриклар хам сажда килишарди. Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтилиши керак бўлган хукмни ўз вактидан кечиктирмайдилар».
Имом Бухорий Ибн Умар розияллоху анхунинг бетахорат тиловат саждасини килганларини ривоят килганлар.
Тахоратни шарт килганлар эса, Имом Байхакий ривоят этган: “Киши факат, тахоратли бўлсагина сажда килсин!”—деган ривоятни далил киладилар. Ушбу ривоятни хам Фатхулборийда Хофиз Ибн Хажар сахих деб айтганлар. Хофиз Инб Хажар ушбу икки ривоятни ўртасини мувофиклаштириб айтадилар: “«Тахоратли бўлиш»дан катта тахоратда бўлиш (яъни, жунуб бўлмаслик) ирода килинган, Ибн Умарнинг тахоратсиз сажда килишларини эса, зарурат холатига хамл килинган”. Ибн Хажар яна айтадилар: “Тиловат саждаларини тахоратсиз килиш жоизлигига тобиинлардан факат Шаъбийгина мувофик келганлар.
Масжиди Набавийянинг шайхларидан Абу Бакр ал-Жазоирий ўзларининг “Минхожул-муслим” номли китобларида айтадилар: “Тиловат саждасини бетахорат, киблага юзланмай адо этиш жоиз, бирок тахоратли холда, киблага юзланалиб адо этилиш мукаммалрок, хам, яхширокдир”.
Хайз ёки нифосдаги аёл Куръонни ёддан тиловат килаётган пайтда сажда оятини ўкиса ёки сажда оятини бировдан эшитса, тахоратни шарт килмаганларнинг кавлларига кўра сажда килса бўлади.
Тиловат саждаларида ўкиладиган дуо
Оиша онамиз айтдилар: “Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Куръон саждаларида: “Сажада важҳий лиллазий холақоху, ва шаққа самъаҳу ва басороҳу бихавлиҳи ва қувватиҳ, фатабарокаллоҳу ахсанул-холиқийн” (маноси: “Юзим, уни яратиб, Ўз кудрати билан унга кулок ва кўз ато этган Зотга сажда килди. Яратгувчиларнинг энг яхшиси бўлмиш, Аллох Баракотли-Буюкдир”— деб айтардилар”. (Термизий ривоятлари)
Демак тиловат учун сажда килган киши одатда саждада айтиладиган «Субхана Роббиял-Аъло»ни уч марта айтгандан кейин пайгамбаримиз айтган юкоридаги дуони айтса жуда яхши бўлади. Факат «Субхана Роббиял-Аъло»га чекланса зарари йўк.
Тиловат саждасининг сурати
Сажда оятларидан бирини тиловат килган ва тинглаган киши тохоратли холатда, киблага юзланиб Аллоху акбар деб, бошка намозларда сажда килгани каби; пешона ва бурнни ерга теккизиб сажда килада. Сажда дуосини ўкиб бўлгач, яна Аллоху акбар деб саждадан бошини кўтаради. Аксари уламоларнинг сўзлари мана шу.
Баъзи уламолар эса: “Саждага кетаётиб Аллоху акбар дейди аммо тураётганда Аллоху акбар демоги шарт эмас”—деганлар.
Танбех: Тиловат саждаларида ўриндан туриш, кулок кокиш, сано ўкиш ва сажда килиб бўлгач салом бериш каби амаллар килинмайди!
Тиловат саждаларига доир баъзи масалалар
Битта сажда оятини бир ўтиришда, бир неча бор такрор ўкиган ва эшитган кишига бир марта сажда килмоги кифоя. Аммо бир оятни бир неча жойда алохида-алохида ўкиса ёки эшитса хар бирига алохидадан сажда килмоги керак. Шунингдек бир неча сажда оятларини бир ўтиришда ўкиса ёки эшитса хам, хар бир оят учун алохидадан сажда килади.
Сажда оятини (хох жахрий, хох махфий) намоз ичида ўкиш имомга хам, ёлгиз намоз ўкигувчига хам жоиздир. Шунга кўра бир киши намоз ичида сажда оятини ўкиса, ўша пайтни ўзида сажда килади. Агар имом сажда оятини ўкиган бўлса, муктадий хам имомга эргашган холда сажда килмоги керак. Жахрий намозда сажда килишни Абу Хурайрадан Бухорий ва Муслим ривоят килган. Махфий намозда пайгамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сажда килганларини Ибн Умар розияллоху анхумо оркали Хоким ривоят килган.
Жумхур ал-уламо: “Сажда оятини ўкилган ёки эшитилган пайтдаёк, сажда килиб олиш мустахабдир”— деганлар. Агар ўз вактида сажда килмаса, ўта кўп вакт ўтмаган бўлса, сажда соқит бўлмай туради. Агар орадан кўп вакт ўтиб колса, тиловат саждаси соқит бўлади. Валлоху аълам.
Куръони Каримдаги сажда оятлари
1- ( إن الذين عند ربك لا يستكبرون عن عبادته ويسبحونه وله يسجدون) (الأعراف/206)
(Аъроф: 206).
2- ( ولله يسجد من في السماوات والأرض طوعاً وكرهاً وظلالهم بالغدو والآصال). (الرعد/15) .(Раъд: 15)
3- ( ولله يسجد ما في السماوات وما في الأرض من دابة والملائكة وهم لا يستكبرون) (النحل/49) (Нахл: 49).
4- ( قل آمنوا به أو لا تؤمنوا إن الذين أوتوا العلم من قبله إذا يتلى عليهم يخرون للأذقان سجدا) (الإسراء/107) (ал Исро: 107) .
5- ( إذ تتلى عليهم آيات الرحمن خروا سجداً وبكياً) ( مريم/58) (Марям: 58).
6- ( ألم تر أن الله يسجد له من في السماوات ومن في الأرض والشمس والقمر والنجوم والجبال والشجر والدواب وكثير من الناس وكثير حق عليه العذاب ومن يهن الله فما له من مكرم إن الله يفعل ما يشاء) (الحج/18) (Хаж: 18).
7- ( يا أيها الذين آمنوا اركعوا واسجدوا واعبدوا ربكم وافعلوا الخير لعلكم تفلحون) (الحج/77) (Хаж: 77).
8- ( وإذا قيل لهم اسجدوا للرحمن قالوا وما الرحمن أنسجد لما تأمرنا وزداهم نفوراً) . (الفرقان/60) (Фуркон:60 ).
9- ( ألا يسجدوا لله الذي يخرج الخبء في السماوات والأرض ويعلم ما تخفون وما تعلنون) (النمل/25) (Намл: 25).
10- ( إنما يؤمن بآياتنا الذين إذا ذكروا بها خروا سجداً وسبحوا بحمد ربهم وهم لا يستكبرون) (السجدة/15) (Сажда: 15).
11- ( وظن داود أنما فتناه فاستغفر ربه وخر راكعاً وأناب) (ص/24) (Сод: 24).
12- ( ومن آياته الليل والنهار والشمس والقمر لا تسجدوا للشمس ولا للقمر واسجدوا لله الذي خلقهن إن كنتم إياه تعبدون) (فصلت/37) (Фуссилат: 37).
13- ( فاسجدوا لله واعبدوا) (النجم/63) (Нажм: 63) .
14- ( وإذا قرء عليهم القرآن لا يسجدون) (الانشقاق/21) ((Иншикок: 21.
15- ( كلا لا تطعه واسجد واقترب) (ال& #1593;لق/19 ) (Алак: 19) .