Турмуш қурмаган аёлнинг жаннатдаги жуфти ким бўлади

    Савол:

    Жавоб:

    Жавобни Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари умумидан олинади: «Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир» (Фуссилат: 31-31), «У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар» (Зухруф: 71). Аёл киши агар жаннат аҳлидан бўлса ва дунёда турмушга чиқмаган бўлса, ёки эри жаннат аҳлидан бўлмаса, жаннат аҳли ичида дунёда турмуш қурмаган эркаклар ҳам бўлади, у эркаклар учун ҳури ийнлардан ташқари агар истасалар дунё аҳлидан бўлган аёллар ҳам жуфт қилиб берилади. Аёл кишига нисбатан ҳам, агар дунёда жуфти бўлмаган ёки дунёдаги жуфти жаннатга кирмаган бўлса, айни шу гапни айта оламиз. Яъни, агар истаса, у учун кўнгли тилаган ҳар бир нарса муҳайё бўлади. Буни биз мазкур оятлар умумидан олиб айтмоқдамиз. Ҳозир бу масалага хос бир оят ё ҳадисдан далил ёдимга келмаяпти, илм Аллоҳ ҳузуридадир.

    (Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 2/52).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962