Бизга боғланинг
Учинчи баҳс: Ислом шариати ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини мазах қилиш кўринишларидан намуналар
Аллооҳ таъоло айтди: «Кофир бўлган кимсалар эса ботил (ҳужжатлар) билан талашиб-тортишиб, унинг ёрдамида Ҳақни енгмоқчи бўладилар ҳамда Менинг оятларимни ва ўзлари огохлантирилган нарсани (яъни, охират азобини) масхара қилиб куладилар.» (Каҳф: 56)
Уламолар Аллоҳнинг ояти ва шариатини масхара қилиш инкор қилиш турларининг энг ашаддийларидан бири эканини айтиб ўтганлар.
Аллоҳ таъоло айтди: «Балки сиз (уларнинг қайта тирилишини инкор қилаётганларидан) таажжубдадирсиз, (аммо) улар (сизнинг охират ҳаёти ҳақидаги сўзларингизни) масхара қиладилар. Уларга (Қуръон билан) панд-насиҳат қилинса, панд-насиҳатни олмаслар. (Сизнинг ҳақ пайғамбар эканлигингизга далолат қиладиган) бирон оят-мўъжизани кўрсалар, (дарҳол иймон келтириш ўрнига) янада зиёдароқ масхара қиладилар». (Соффот: 12 – 14)
Бугунги кундаги Аллоҳнинг дини, шариати ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини мазах қилиш ва улар устидан кулиш, пешонасида икки кўзи бор ҳар бир инсонга аниқ кўриниб турган аччиқ ҳақиқатлардан биридир. Мен — бутун қиладиган иши Аллоҳнинг динига қарши курашиш ва уни йўқ қилиб ташлашга интиладиган ушбу шармисор кўринишга бир неча мисолларини келтираман:
1 – Аҳли суннат ва жамоат этиқодидан бўлган Роббимизнинг Аршга кўтарилиши, Самоуд-Дунёга тушиши, ғазабланиши, рози бўлиши, икки қўлининг борлиги ва булардан бошқа Роббимиз учун собит бўлган сифатларни масхара қилиш.
Сиз аҳли суннат йўлига қарши чиққан ҳар бир бидъатчининг ушбу сифатларни Аллоҳ учун лойиқ бўлган суратда тасдиқлаётган одамларни мазах қилаётганини кўрасиз. Мазкур сифатларни таъвил қилаётганлар истеҳзо ва масхараларнинг масъулиятини ўз зиммаларига оладилар. Чунки, улар Аллоҳ ва расулининг хатоларини топган кимса мақомидадирлар. Йўқса, мутавотир ҳадислар жумласидан бўлган Аллоҳ таъолонинг (Самоуд-Дунёга) тушиши ҳақидаги ҳадисни инкор этишларининг маъноси нима?! Бундан ташқари улар, бу сифатларни мазах қилиб, махлуқлар сифатини Холиқ сифатлари билан қиёслайдилар!! Аллоҳ уларнинг бу таъвилларидан пок ва олийдир!!
2 – Исломий шариат билан ҳукм қилишни мазах қилиш ва уни қолоқ ва ақидапарастлар шариати ҳамда унда ваҳшийлик бор, деб айблаш: «Ахир нега ўғрининг қўли кесилсин ва нега турмуш кўрган зоний тошбўрон қилиб ўлдирилсин?!!».
Бу ҳақда даъватчи шайх Абдурроҳман ад-Давсарий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Бу – Улуғ Аллоҳни ҳақорат қилиш, Унинг исмларидаги даҳрийлик, ўзларнинг режа ва фикрларини Аллоҳнинг ҳукми ва муродидан афзал кўришларидир. Уларнинг бу сўзларида Аллоҳ таолонинг барча нарсани қамровчи илмини инкор этиш ва Унинг ҳикмати ва раҳматини қоралаш мавжуд. Шунинг учун ҳам улар Аллоҳ таолони ҳар замонда одамларнинг аҳволини тузатадиган нарсаларни Билувчи ва уларга аҳволларини ислоҳ қиладиган нарсаларни қонунлаштирадиган Ҳаким деб билмадилар. Балки мунофиқларнинг меросхўрлари бизнинг замонда ҳам давом этиб, Аллоҳнинг ҳукмлари башариятга муносиб келмайдиган шафқатсиз. Уларнинг бу сўзлари Аллоҳ Меҳрибон эмас, чунки унинг шариати ҳикмат ва раҳматга эмас, мантиқсизлик ва шафқатсизликка асосланган деган маънони тақозо қилади. Улар мунофиқликнинг энг тубан даражасига етиб келдилар».
Шариатни татбиқ қилишдан бундай талвасага тушиш ва унинг ортидан келган секуляристлар тарафидан шариатни мазах қилиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом динини олиб келганларида Қурайшнинг: «Агар Сен билан бирга ҳидоятга эргашсак, ўз еримизда ўғирланамиз-ку?!»- деб айтган сўзларни ёдимизга солади.
Бугунги кунда шариат билан ҳукм қилишга қарши бўлаётган секуляристларнинг мантиқлари Фиръавн мантиқининг айнан ўзидир. Чунки У, Мусо алайҳис-салом олиб келган ҳақ диндан халқини огоҳлантириб: «Мен (Мусонинг) динларингизни ўзгартиши ёки Ер юзида фасод ёйишидан қўрқаман!» деган эди. (Ғофир: 26)
Бу – ҳар бир замон ва маконда яшаган Аллоҳ ва Унинг динига душман бўлган кимсаларнинг мантиқидир. Аллоҳ таъоло деди: «Улар ўша (сўз)ни бир-бирларига васият қилиб қолдирганмилар? Йўқ, — улар туғёнга тушган қавмдирлар!» (Зориёт: 53)
3 – Аллоҳ душманларидаги бу қўрқинчга Аллоҳнинг шариатини ҳаётга татбиқ қилишни талаб қилаётган диндорларни мазах қилувчи суратларни ёйишлари яққол далилдир. Шулардан бирини «Рузул-Юсуф» рўзномаси чоп этди. Бу карикатурада соқоли ўта узун ёш йигит масжид минорасига чиқиб азон айтаётгани тасвирланган. У: «Ҳайя алал-фалаҳ!» (Нажотга шошилинглар!) жумласи ўрнига: «Ҳайя алас-силаҳ!» (Қурол-аслаҳага шошилинглар!) демоқда!!… Уни яна бошқа ҳолатда ҳам тасвирлаган, унда бир хуфёна қўл унинг бошига кассета-тасма жойламоқда, оғзида эса тўппонча!! («Рузул-Юсуф», 3322 сони).
Шундай қилиб, сиз, ушбу аччиқ мазахлар Ер курраси муҳтож бўлиб турган муборак исломий уйғониш (бу неъмат учун Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!) ёшларига қаратилган кураш эканини кўрасиз.
Шунинг учун ҳам, аллома Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ ушбу мавзу ҳақида қуйидаги фатвони берган «Ислом дини ёки Ислом динидан бўлган бирон нарсани мазах қилиш – катта куфрдир. …Ислом аҳли ва намзоларини мудом ўқиётган одамлар устидан, динлари ва динларига риоя қилганлари учун кулган одам, динни мазах қилувчилар қаторига киради. Ундай одамлар билан дўстлашиш ва бир даврада ўтириш мумкин эмас. Балки, уларни бу қилмишларидан қайтариш ҳамда улар билан дўстлашиш ва уларга яқин бўлишдан огоҳлантириш керак. Шундай қилиб Исломий масалаларни масхара ва истеҳзо қилишга киришган одам кофир бўлади.
4 – Намозни мазах қилиш
Аллоҳ таъоло деди: «Сизлар қачон намозга чақирсангиз (азон айтсангиз), улар ўша (намозни) масхара ўйин қилиб оладилар. Бунга сабаб уларнинг ақлсиз — жоҳил қавм эканликларидир.» (Моида: 58).
Биз намоз ва намозхонларни мазах қилганларнинг қанча-қанча сўзларини эшитганмиз. Мана бу аҳмоқ мазахчи: «Ҳой намзохонлар, агар жаннатга кетадиган бўлсангизлар, бизларни ҳам бирга олиб кетинглар!» дейди. Анави худбин мазахчи эса, мусулмон хизматчидан кофир хизматчини афзал билиб олиб келади-да: «Агар мусулмонни олиб келсак намози билан бизнинг вақтимизни олар ва ишимизни қолдирар эди!!», деб димоғдорлик қилмоқда.
4 – Муслима аёлнинг ҳижобини мазах қилиш
Бу – мазахнинг энг кўп тарқалган кўринишидир. Бу – ҳижоб ва ҳижобли хотин-қизларга қарши очилган оловли жангдир. Бу ифлос жангни шаҳвоний майилликларга берилган, қулбозорларда одамларнинг номуслари билан тижорат қиладиган лўттибозлар бошқармоқдалар. Амина ас-Саид (исмли аёл): «Зиёли қизларнинг тирик бўла туриб мурдаларнинг кафаналарини кийиб юришларига ҳайронман!!»- дейди. Хайф сенга Амина исми!
Жадидичи секулярист адиб Аҳамад Абдулмуътий Ҳижозий айтади: «Аёлларнинг очиқ-сочиқ юришларининг ёмонликлари бор, бироқ, бу уларнинг ҳижоб ва чиммат ичида юришларидаги ёмонликлар олдида ҳолвадир. Ҳижобга қайтишга даъват этаётган одам гўё бизни туя, эшак ва хачирларни минишга чорлаётган одамга ўхшайди, мана шу қолоқлик асрларининг мантиғидир».
* Абу Лаҳабнинг хотини Умм Жамилни доимо ҳимоя қилиши билан шуҳрат қозонган замонавий адиблардан Муҳаммад Жабр ла-Ҳарбийнинг сўзларига қулоқ тутинг: «Хотин-қизлар «Таббат» (сураси нозил бўлгани)дан буён бир хил ҳолатдадирлар. Ҳатто чиммат чиқгунига қадар ҳам бир хил эди, улар сотиш учун олинади, сотилади, кейин яна сотиш учун сотиб олинади».
* Улардан бирининг мактабдаги ҳижобли қизлар ҳақида: «театр ва аукцион», «қора шишалар» деб сўз юритиши мазах ва масхаралашда юқоридагиларидан қолишмайди. Уларнинг кўчага ҳижоб билан чиқишларини: «Мудҳиш театр!» ва ўзларини эса «сотиладиган матоҳлар!», деб айтмоқда.
Аёлнинг қутурган бўри галасига қулай ўлжа бўлиши ва ўзларининг оғуларини ёйиш ҳамда муслима аёлнинг ҳижобини қоралаш учун секуляристлар муҳим оммавий ахборот воситалари орқали шундай ҳаракат қилмоқдалар. Бунинг натжасида фазилат ва иффат йўқолади, ҳаёсизлик, зино ва разолат ботқоғига ботиш кўпайиб боради, охир оқибат эса, ахлоқи, қадриятлари ва динини сақлаб келаётган бу жамият, шаҳвоний қутуриш, оиланинг бузилиши ва фазилат ҳамда иффатга қарши курашиш зуғумидан азоб чекаётган ғарбий жамиятга айланади.
6 – Муҳаммад Ғаззолийнинг мазах ва масхаралари ҳам шариат ҳукмлари устидан мазах қилишга киради. У бир ерда: «Аҳли Ҳадис аёл киши учун бериладиган хун пулининг эркакникининг ярмига тенг дейдилар. Бу – моҳир Ислом фақиҳлари рад этган фикрий ва хулқий разилликдир!», деб айтган.
Бироқ бу — ҳофиз ибн Мунзир ва бошқа илм аҳллари нақл қилган, Ислом Уммати иттифоқ қилган масала эканлиги мана бу мазахчининг ёдидан чиқиб қолганга ўхшайди.
7 – Соқолни мазах қилиш. Мазахчиларнинг энг кўп қилган масхаралари мана шу бўлса ажаб эмас. Бошқача қилиб айтсак, исломий уйғониш сафида бўлган кўпсонли ёшлар бу мазахдан ўз насибаларини олганлар. Ҳатто соқол ҳақида: «Агар соқолда яхшилик бўлсайди авратдан чиқмас эди!»- деб айтилган журъатли сўзларни ҳам эшитганмиз!!
Аллоҳ таъоло айтади: «Эй инсон, нима сени улуғ Парвардигоринг ҳақида (Унга ибодат қилмасанг ҳам бўлаверади, деб) алдаб қўйди?! У сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўнг (қоматингни ҳам) расо қилиб, қўйган зот-ку! У сени Ўзи қай суратни хоҳлаган бўлса (ўша сурат — шаклда) таркиб топтирди — ижод қилди-ку! (Инфитор: 6 – 8).
* Эй, соқол устидан кулиб масхараловчи! Сен бу соқолни эркаклар учун шундай имтиёзли шаклда Аллоҳ таъоло яратиб қўйганини билмайсанми?!!
* Эй масхарабоз, сен– расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вожиблигини баён қилган ва уни юлишнинг бадали бир эркакнинг хун пули бўлган соқол қўйишни масхара қиласанми?!! Соқол мусулмонча эркаклик аломатларидан биридир! Ҳолбуки, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Мушрикларга хилоф иш тутинглар: мўйлабларни қисқартинглар, соқолларни тўла қўйинглар!».
* Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Ол Шайх раҳимаҳуллоҳ: «»Соқол ифлос нарсадир», деган одам муртад бўладими?!» деб берилган саволга: «Унинг бир неч қирралари бор. Агар у одам расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу нарса собит эканини била туриб айтган бўлса, бу – расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарса устидан кулиш бўлиб, муртадлик ҳукмини берса бўлади»- деб жавоб берди.
8 – Аллоҳнинг ҳукмлари устидан мазах қилиш кўринишларидан бири, кўпхотинлик устидан кулишдир. Бу офат Ислом умматига даюсликка рухсат бериб, кўпхотинликни таъқиқлайдиган ва эру-хотиннинг ҳар бири учун ўнлаб ўйнашларга катта йўл очиб берадиган авруполикларга аралашиш оқибатида кириб келди. Шунинг учун ҳам кўпхотинлик, ғарбпарастлар назарида кечирилмас жиноятга айланди. Зино, ҳамма нарса мумкин деб ҳисобланадиган ўлкаларга фасод ва ахлоқсизлик учун сафарга чиқиш эса «тараққиёт», «саёҳат» ва «кўнгил очиш» бўлиб қолди. Кўпхотинлик устидан кулишнинг мисолларидан бири, икки хотинга уйланган ва ақлдан озиб, саҳрога чиқиб кетиб, уйига қайтмаган бир одамнинг ҳаёти акс эттирилган филмни намойиш қилишдир.
Бундан ташқари аввалги саҳифаларда мазахчи Салоҳ Жоҳиннинг: «Муҳаммад афанди тўққиз хотиннинг эри!»- деб айтган масхаромуз сўзини зикр қилган эдик.
9 – Аллоҳнинг ҳукмларини мазах қилишнинг турларидан бири шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳнинг баъзи бидъатчилардан нақл қилган нарсалардир: «Уларнинг айримлари ўзи ихлос қилган ва эргашаётган шайхидан унинг қабри олдида ёки қабридан бошқа ерда ёрдам сўрашни ўзига нисбатан саҳар пайти масжидда дуо қилишдан кўра фойдалироқ, деб ўйлайди ва уни бу йўлдан тавҳид томон бурмоқчи бўлган одам устидан кулади. Уларнинг кўпчилиги масжидларни харобага айлантириб, сағаналарни обод қиладилар! Бу – уларнинг Аллоҳ, Унинг оятлари ҳамда расулини камситиш ва ширкни улуғлашлари эмасми?! Уларнинг баъзилари бирон бир байтни эшитса Қуръон оятларини эшитган пайтида ҳис этмайдиган тавозе ва қўрқувни ҳис қилади. Балки улар Қуръон оятларини ўзлари учун оғир кўриб, уни ва тиловат қилувчи қориларни масхара қиладилар. Бу билан уларда Аллоҳ таолонинг ушбу оятларидаги маъноларидан улуш ҳосил бўлади: «Айтинг: «Сизлар Аллоҳ, Унинг оятлари ва расули устидан кулаяпсизларми?!» (Тавба: 65).
10 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кийиниш, ейиш, ўнг томондан бошлаш, мисвок ва бошқа суннатлари устидан кулиш ҳам бор. Улар кўп бўлганидан санаб чиқиш ҳам қийин.
– Ибн Касир тафсири, 5 / 168.
– «Софватул-Осор вал-мафаҳийм», 2/22. Дорул-Арқам наршриёти, 1401 ҳ.й.
– Қасас: 57. «Фий зилалил-Қуръон» китобидаги тафсирига қаранг.
– «Даъват» ойномаси, 978 сони.
– «ал-Аҳром» рўзномаси, 12/10/1412 – 15/4/1992 йилги сони.
– «ал-Ҳадаса фий мизанил-Ислам», 70. «Ямома» ойномаси, 887 сони.
– Ямома ойномаси, 887 сони. «ал-Ҳадаса фий мийзанил-ислам», 70.
– «ас-Суннатун-набавийя», 19.
– Ибн Мунзир «ал-Ижмоъ», 147.
– Саҳиҳул Бухорий, «китабул-либас, бобу эфаул-лиҳа»: 10/351, ҳадис рақами: 5893. Имом Муслим, «китабут-таҳора»: 259.
– Муҳаммад ибн Иброҳим фатволари: 12 / 195.
– Бу билан 1402 – ҳ. Йилда ишланган ва Кувайт ҳамда бутун кўрфаз давлатларида бир неча марта намойиш қилинган «Чиқди ва қайтмади» номли филми назарда тутилмоқда.