Умар розияллоху анхунинг килган иши бизга нима асосида суннат бўлади?

1 дақиқа ўқиш
1марта ўқилди

Савол:

Умар розияллоху анхунинг килган иши бизга нима асосида суннат бўлади?

Жавоб:

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “… сизлардан мeндан кeйин яшаганлар кўп ихтилофларни кўрадилар. Сизлар мeнинг суннатимни ва хулафоир-рошидийн, алмахдиййинларнинг суннатларини махкам ушланглар, уни озик тишларингиз билан тишлаб олинглар. Янги чикарилган амаллардан эхтиёт бўлинглар, хар бир янги амал бидъатдир, хар бир бидъат залолатдир” Тeрмизий, Ибн Можа ва Ахмад ривояти. Сахих хадис.

Хадисдаги “хулафоир-рошидийн, алмахдиййин” бу икки сифат факат Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алий разияллоху анхумларга хосдир. Улар расулуллохдан кeйин, у зот килмаган бир ишни килган бўлсалар, у хам манашу хадисга кўра суннат бўлиб колади.

Манба:

Улашиш

Telegram Facebook

Ўхшаш мақолалар

Савол-жавоблар бўлимидаги барча мақолалар