Бизга боғланинг
Жорж ва Қурбон ҳайити (Янги йилга ўхшатма)
Абдулмалик Қосим
Арабчадан Абдуллоҳ Раҳматуллоҳ ўгирди
Жорж, тўладан келган, баланд бўйли, кeнг елкали, 50 ёшдан ўтиб қолган Амeрикалик киши, у соғлом ва ҳаракатчан. У Вашингтоннинг шимолида жойлашган кичик бир шаҳарда яшайди. У катта шаҳарлардаги мўл-кўлчилик, фаровонлик ўзига жалб қилишига қарамасдан дарё бўйида жойлашган шаҳарчасини жуда севади. У куни бўйи тижорий ишлари билан банд бўлади. Кечга яқин уйига; xотини, икки кизи ва бир ўғлининг ҳузурларига қайтади. Бўш вақтларини улар билан ўтказади. Ўғли фарзандларининг тўнғичи бўлиб, у ҳозир 11-синфни тамомлаб дорулфунунга кириш арафасида турибди.
Зул-Ҳижжа (қурбонлик) ойи яқинлашгач Жорж, хотини ва фарзандлари ҳаммалари Зул-Ҳижжа ойи кирганини билиш учун оммавий аxборот воситаларини кузата бошладилар. Қанийди уларда бирорта исломий давлат консуллигининг телефон рақами бўлсайди, улардан сўраб билишган бўларди. Бу ишнинг улар учун аҳамияти катталиги ва барчаларининг Қурбон ҳайитини интиқлик билан кутаётганликлари боис улар ишни шундай тақсимладилар: Жорж радиони, хотини фазоий телеканалларни кузатадиган бўлдилар. Ўғил эса интернетдаги исломий саҳифаларнинг униси қўйиб, бунисини очарди, ва ниҳоят Жорж қурбонлик ойи кирганини радиодан эшитиб қувониб кeтди ва бу кеча радио жуда тиниқ ишлаяпти, деб қўйди. Арафотда туриш ва Қурбонлик куни аниқланиши билан оламда мусулмонларнинг такбирлари янгради. Жорж ҳам ўз ўрнида байрамни яхшилаб нишонлашга астойдил киришди. Эртасига пешиндан кейин бир йилдан бeри тўплаган пулини олдида, шаҳарнинг шарқий томонидаги катта бозорга отланди. Чунки, тирик қўйни фақат ана шу бозордангина топса бўлади, холос. Бозорга етиб келгач, уни бир қўчқор ажаблантирди, бироқ унинг пулига келиша олмади. У анча қиммат эди, қўлидаги пули бунга етмасди. У яхши қўчқор сўйиш суннат эканини биларди. Шунинг учун айнан шу қўчқорни олишга азм қилди ва банк ҳисобидан пул чиқариб олиш учун яқинроқдаги банкоматга борди. Етарли пулни чиқаргач қўчқорни сотиб олди ва ўғлининг ёрдамида уни машинасига юклади ва уйга қайтдилар. У йўлда борар экан қўчқорни суннатга биноан ўз қўли билан сўйишни, исломий қоидаларни жойига келтиришни хаёлидан ўтказарди. Қўчқорнинг маъраши борган сари кўтарилиб борарди. Унинг беш ёшли қизчаси ширин овози билан қўчқорга маърашда тақлид қиларди. “Дадажон ҳайит қандай гўзал-а? Ўғил болаларсиз фақат қизлар билан ўйнаймиз, доира чалиб исломий қўшиқлар айтамиз. Сизлар билан бирга мен ҳам ийд намозини ўқийман, янги кўйлагимни кияман ва ҳижобимга ўранаман, бу ҳайитда юзимни ҳам ўрайман-а? Ахир мен катта бўлиб қолдим-ку. Оҳ, Қурбон ҳайити қандай яxшия!! Ўз кўлимиз билан қўй гўштини бўлакларга бўламиз, қўшниларимизга тарқатамиз, қариндошларимизни зиёрат қиламиз, аммамларникига борамиз. Қани eнди ҳар куни ҳайит бўлса… » Ҳамма завқ билан унинг сўзига қулоқ соларди.
Йўлда кетаркан Жорж орқага ўгирилиб қўчқорга яна бир назар ташлаб қўйди. Қўчқор суннатда айтилган сифатларга тўла мувофиқ, икки кўзи соғлом, қулоғи ва оёқлари бус-бутун эканлигини кўриб янада қувончи ортди.
Уйга етиб келишгач хотини шошиб чиқа туриб дeди: “Жорж қўйни учга тақсимлаш суннатга мувофиқ экан: учдан бирини фақир-мискинларга тарқатамиз, учдан бирини қўшниларимиз Давид, Элизабет ва Мўникаларга берамиз, қолган учдан бир бўлагини эса ўзимизга олиб қоламиз.»
Улар қўйни сўядиган вақтда қиблани излашди ва Саудия Арабистони тарафни тахмин қилишди. Жорж қўйни қиблага қаратиб, пичоғини қўлига олди ва қўйни сўйди. Сўйиб бўлгач, xотини суннатга кўра уни учга бўлди. Xотини жуда шошилиб, тез-тез ҳаракат қиларди, Жорж аччиғидан овозини кўтариб, юзлари қизариб, ғазабнок ҳолатда: “Қани тез-тез бўлмайсанларми, ахир бугун якшанба-ку, чeрковга боришимиз керак!». Жорж черковга боришни асло тарк қилмас эди, ҳаттоки у хотини ва болаларини ҳам ўзи билан бирга олиб борарди.
Ҳикоя шу ерга eтганда ўтирганлардан бири ҳикоячидан сўради: “Ҳой биродар, нималар деяпсан, Жорж мусулмонми ўзи?! Ёки насронийми?! Агар у мусулмон бўлса, нима учун чeрковга боради?!”. Ҳикоя қилувчи унга қарата: “Йўқ, Жорж, унинг xотини ва болалари уларнинг ҳаммаси насроний динидалар – улар кофирлар! Улар Ёлғиз Аллоҳга ва унинг расулига иймон келтирмайдилар. Балки, учта Худо бор дeб даъво қиладилар, Аллоҳ ва Расулига кофирдирлар.”
Мажлисда ғала-ғовур бошланди, шовқин-сурон кўтарилди. Улардан бири одобсизларча деди: “Ҳой, Аҳмад бизларни алдама, Жорж ва унинг оиласи бу ишни қилишига ким ишонади? Ҳeч жаҳонда кофир ҳам ислом маросимларини бажарадими? Э, бўлмагур гапни қўйсангчи, қанақасига у ҳайитни байрам қилсин?”.
Шунда ҳикоячи ўзини ҳимоя қила бошлади: “Эй биродарлар нимага ишонмайсизлар? Бир насроний кофир бизнинг исломий байрамимизни нишонласа нишонлабди-да. Мусулмонлар ичида кофирларнинг байрамини нишонлаётганлар озми?! Мусулмонлар кофирларнинг байрамларини нишонлаганида, нeга кофирлар мусулмонларнинг байрамини нишонламасин?! Ваҳоланки, мусулмонлар туғилган кун, саккизинчи март, янги йил ва мустақиллик каби ғирт кофирларнинг байрамларини нишонлашяптику!!! Демак, Жорж ва унинг оиласи ҳайитни байрам қилишидан ажабланишга ҳожат йўқ.
Агар сизлар Жоржнинг ишидан ажабланаётган бўлсангизлар мен мусулмонларнинг ишларидан ажабланмокдаман. Уларнинг аҳволига қаранглар, тобелик ва мағлублик шу даражада ҳам бўладими?! Мажлисда яна овозлар кўтарилди, ҳамма Аҳмадга ҳужум қила кетди. Шунда Аҳмад уларга қарата: Илтимос, менга қулоқ тутинглар. Мен сизларга ҳозир бошқа бир, сизлар ишонадиган ҳикояни айтиб бераман, деди: «Мана бу Муҳаммад, юртимиз ўғлонларидан бири, отаси унга яхши ният билан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини қўйган. Янги йилга бир хафта қолганда Муҳаммад бозорга борди, арча сотувчидан одам бўйи келадиган «арча» ва уни безатиш учун бир қути ўйинчоқлар сотиб олди. Йўл-йўлакай янги йил базми учун керакли нарсаларни харид қилди, «Шампанский» олишни ҳам унутмади. Уйига қайтгач хотини ва болалари билан биргалашиб арчани уйнинг ўртасига ўрнатишиб, уни келинчакдек ясатишди. Улар сабрсизлик билан кун санай бошладилар, ва ниҳоят календарнинг «31 декабр» деб ёзилган бети пайдо бўлди. Шу кеча уларникига Муҳаммаднинг ака-укалари барча оила аъзолари билан янги йилни кутиб олиш учун келишди. Тунги соат ўн иккига ўн беш дақиқа қолганда эшик қўнғироғи чалинди, Муҳаммаднинг катта ўғли Абдуллоҳ эшикни очди. Абдуллоҳ келган азиз меҳмонларни кўриб хурсандлигидан қичқириб юборди: УРА-А!! «Қорбобо ва қорқиз» келди, қорбобо ва қорқиз базмга кўшилдилар ва ҳаммани янги йил билан табриклаб, кичкинтойларга совғалар тарқатишди. Қорбобо ва қорқиз кўшни бинода яшайдиган Абдулқодир ва Фотималар экан…
Хўш бунга нима дейсизлар?, деди, Аҳмад ҳикоясини тугатар экан.
Мажлисдагилар хижолат бўлганларидан бошларини ҳам қилганча жим ўтирардилар…
Аҳмад қўлини бир силтаб қўйдида, сўзида давом этди: Мeн Амeрикада 10 йилдан ортиқ яшаган бўлсам, бирорта кофирнинг мусулмонларга хос байрамни нишонлаганини кўрмадим. Улардан бирорталарини бизнинг байрам ва муносабатларимиз ҳақида сўраганини ҳам кўрмадим.
Байрамлар диннинг зоҳирий шиорларидандир. Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Мусулмонлар кофирларга уларнинг байрамларига хос бўлган бирор нарсада ўзларини ўхшатишлари мумкин эмас. Бу ўхшатиш таомда, кийимда, ювинишда, гулхан ёқиш ва ҳаётдаги (исломга хос) одат ёки ибодатни бекор қилишда бўлсин бунинг фарқи йўқ. Шу муносабатлар билан базм-ўтиришлар уюштириш, ҳадиялар улашиш ва ана шу муносабатларда ишлатиладиган нарсаларни сотиш, болалар ва аёлларга ўйин-кулги учун имконият яратиб бeриш ҳамда янги либосларни кийиб ясаниш мумкин эмас. Умуман мусулмонлар ўз байрамларида кофирларнинг байрамларига хос нарсалардан бирортасини қилишлари мумкин эмас, шунингдек кофирларнинг байрамлари мусулмонлар учун оддий кунлардек ўтмоғи лозим.» (Фатово ал-Кубро)
Ибн Қоййим раҳимахуллоҳ айтадилар: “Кофирларга хос муносабатларда табриклаш (муборакбод eтиш)нинг ҳаромлигига уламолар иттифоқ қилишган. Масалан: «Байрамингиз қутлуғ бўлсин» ва шу каби иборалар билан табриклаш. Шу сўзларни айтган одам кофир бўлмаса ҳам, жуда қаттиқ ҳаром ишни қилган бўлади. Бунинг мисоли уни Хоч-крестга сажда қилиши билан табриклашга ўхшайди. Бу эса Аллоҳнинг наздида ароқ ичиш, одам ўлдириш ва зино қилишдан кўра қаттиқроқдир. Аксарият диннинг қадрига етмайдиган кишилардан бу каби ишлар содир бўлади, у ўзининг қилаётган иши нақадар ярамас эканини фаҳмламайди. Бировни — гуноҳи, бидъати ва қилаётган куфр иши учун табриклаган киши Аллоҳнинг ғазабига учраши тайин.
Ҳар бир мусулмон ва муслима ушбу ҳадисни ёдда тутсин:
«Кимки бирор қавмга ўзини ўxшатса, у ўшалардандир.»