Азиз ота-оналар, Аллоx таоло Куръонда бундай
марxамат килади: «Эй иймон келтирганлар, ўзларингизни xам, аxл-оилангизни xам
ёнилгиси тош ва одамлар бўлган дўзахдан куткариб колинглар»
(Таxрим, 6).
Шунинг учун азизлар, биз ўзимизни xам, аxли-аёлларимизни xам, фарзандларимизни
xам таълим-тарбия масаласида ташлаб кўймайлик. Таълим ва тарбия инсонни
поклайди. Пок инсонни Аллоx таоло дўзахдан асрайди. Эй Аллоx, биз Сендан жаннат
сўраб, дўзахдан паноxингни сўраймиз! Омин!

1. Савол: Болажоним,
дўзахга кимлар киради?

Жавоб: Дўзахга кофирлар киради.

2.
Савол: Кофирларни Аллоx ёмон кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, чунки улар
Аллоxга ишонмайдилар.

3. Савол: Болажоним, Аллоxга ишонмаганлар намоз
ўкийдиларми?

Жавоб: Йўк, улар намозни билмайдилар, ўкимайдилар.

4. Савол: Болажоним, дўзах канака жой?

Жавоб: Жуда-жуда ёмон жой.
Аллоx асрасин.

5. Савол: Дўзахга кирган кофирлар у ерда канча
яшайдилар?

Жавоб: Кофирлар у ерда абадий азобда колади.

6.
Савол: Демак, дўзахдан кўркишимиз керакми?

Жавоб: Xа дадажон, дўзахдан
кўркиб эxтиёт бўлиб яшашимиз керак.

7. Савол: Болажоним дўзахга яна
кимлар киради?

Жавоб: Аллоxнинг буюрган ишларини килмаганлар,
ота-онасини хафа килганлар ва йиглатганлар киради.

Болажоним, кел бир
ўпиб кўяй!

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962