Ақидани тушунишда қайси китоблардан фойдалансам бўлади?

    Савол:

    Ақидани тушунишда қайси китоблардан фойдалансам бўлади?

    Жавоб:

    Хоҳ ақида, хоҳ бошқа нарсани тушунишга ёрдам берувчи китоблар кишиларнинг онг савиялари, маданиятлари ва илмий даражаларига қараб фарқли бўлади. Нима бўлганда ҳам, инсон бу борада ўзига яқин бўлган ва унинг ҳолатини, идроки қувватини ва илм таҳсил қилишдаги қобилиятини биладиган аҳли илмлардан йўл-йўриқ сўрагани маъқул бўлади.

    Умумий суратда айтадиган бўлсак, ақида борасида энг фойдали китоблар жумласига «Восития ақидаси» ва унинг шарҳларини, «Таҳовия ақидаси шарҳи», «Китобут-тавҳид» ҳамда унинг шарҳлари бўлмиш «Фатҳул-мажид ва «Тайсирул-азизил-ҳамид»ни, шунингдек «Кашфуш-шубуҳот» ва «Уч асос» рисолаларини, Шайхулислом Ибн Таймиянинг «Ат-тадмурия» ва «Ал-ҳамавия», Ибн Хузайманинг «Ат-тавҳид» китобларини, «Ал-қасидатун-нуния» ва унинг шарҳларини киритиш мумкин.

    Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, энг аввало Аллоҳнинг Китоби китобларнинг энг улуғи ва энг фойдалисидир, унда соғлом ақиданинг очиқ баёни ва унинг зидди бўлган ботил ақиданинг баёни бордир. Биз уни кўп тиловат қилиш ва маъноларини тадаббур қилишни сизга тавсия қиламиз. Зотан, унда ҳидоят ва нур, барча яхшиликларга даъват ва барча ёмонликлардан огоҳлантириш бордир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Исро: 9).

    Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

    (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963