Аёллар ва аралаш таълим (1)

    Савол:

    Аёл кишининг эркаклар билан аралаш ўринларда ишлаши тўғрисидаги фатвонгиздан хабардор бўлдик. Айтингчи, толиба қизларнинг аралаш таълим масканларида ўқиши қандай бўлади?

    Жавоб:

    Аёлларни эркакларга аралашишдан ман қилиш сабаби фитна хавфи борлиги ва бу нарса фаҳшу мункарга олиб боришга восита бўлгани, ва бунинг ортидан ҳурматлар поймол бўлиши ва жамиятда фасод ёйилиши келиб чиқишининг олдини олиш учундир. Бу ишлар таълим масканларида аралаш ҳолда ўқиганда яна ҳам кўпроқ вужудга келиши мумкинлигидан бундай жойларда ўқиш ҳаромдир.

    Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

    (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 12/169).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962