Қалбларни ваҳима босган пайтда ақидани маҳкам тутишга бўлган эҳтиёжимиз

    Ақидани маҳкам тутишга бўлган эҳтиёжимиз

    Алий ибн Абдулхолиқ ал-Қарний

    Ислом Нури таржимаси

    • Қийинчилик пайтларда Аллоҳга таваккул қилишнинг аҳамияти

    Olamlar Rabbi, ko’zga ko’ringan va ko’ringan mulku-marosat boshlovchisi, yolg’iz O’zini izzat, qahr va quvvat sohibi bulib, er- osmonlar xazinalari kaliti, butun haloyiqning taqdiri qo’liga qo’yilgan Allox taologa qo’shib qo’ydi. «Mana shu Alloh Parvardiringizdir. Undan o’zga biron bir haqiqatni ko’rsating. U hamma narsing yaratguvchisidir. Shunday ekan, Unga ibodat qiling. U hamma narsing ustidagi vakili-kurashfaza qiluvchilar» [An’om: 102]. Yo’lg’iz va sherigi buloglangan Ollohdan o’zga haqiqat ilox top ekani va Muhammad alayhissalom Uning bansi va rasuli ekani guvohlik beraman. Rasululloh solallohu alayhi va salom Ollohdan taqvo qilingan edi, Olloh u zotni hifzu-ximoyasida asradi, Ollohga tavakkul qilingan edi, unga xzi etarli buldi, uzga muxtoj kilmadi, Ollohga suyangan edi, o’zimni asrab qolayapman. U zotga va barcha ishlarining boshkaruvchisi, kuch-qudrat va irodalarning egasi bulymish Olloh taologa tavakkul qilgan u zotning oilalari va ashoblariga salavotu salomlari bylsin. Allox ularni hayotda o’z yordamini beradi, shu bilan birga rahbariyat-farog’atga jumgan hayot-jannat ila siyladi va ota-onalar haqiqat najot topgan kishilardir.

    Эй Аллоҳнинг бандалари! Ишларнинг барчасини Аллоҳга ҳавола қилиш, ҳаётнинг ҳамма ишларида унга суяниш, қийинчилик ва хурсандчилик онларида ёлғиз Ундан мадад сўраш, Аллоҳ таолони борлиқни бошқарувчи, хоҳлаган ишини қила олувчи, инъом этиш ва хайру-барака, ғалаба ва мағлубият, одимлаш ва ортда қолиш ёлғиз Унинг қўлида бўлган ягона илоҳ деб эътиқод қилиш иймондандир. Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Аллоҳга таваккул қилмоқ мўъминлар озуқаси бўлиб, қўрқув чоғида уларни собитқадам қилади, олға интилишга ундайди, ўзгалар қўлидаги бирон нарсани сўраш пайтида уларнинг қалбларини иззат ва ор-номусга тўлдиради. Ҳақиқий мўъмин киши Аллоҳга таваккул қилиши билан руҳий роҳат-фароғат, кўнгил хотиржамлигини топади. Агар унга хурсандчилик етса, унга бу яхшиликни барча ишларни бошқарувчи Аллоҳ таоло раво кўрганини билади ва Унга ҳамду-сано айтади, шукроналар қилади ва бу хурсандчилик оқибати унга яхшилик бўлади. Мабодо унинг бошига қийинчилик тушса, бу қийинчиликларни Аллоҳ таоло уни синаш ва имтиҳон қилиш учун бошига солганига ишонч ҳосил қилади ва сабр қилиб, барча ишлар Аллоҳдан эканини ёд қилади. Қарабсизки, бу қийичиликлар оқибати унга нисбатан яхшилик билан хотима топади. «Айтинг, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур. У бизнинг ҳожамиздир. Шундай экан, мўъминлар ёлғиз Аллоҳгагина таваккул қилсинлар!» [Тавба: 51].

    Аллоҳ таоло мўъминларни бирон зиённи кеткизиш ёки бирон истакни рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилар эканлар, токи Аллоҳнинг қўли уларнинг қўли устида, инояти уларнинг ҳатти-ҳаракати устида бўлиши учун Аллоҳга таваккул қилиш ва дилларини Унга боғлашга кўрсатма берди. «Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга Етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига Етгувчидир (яъни, Унинг хоҳишига қарши турувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир (яъни, ҳаётда рўй берадиган ҳар бир яхши-ёмон воқеа-ҳодиса Ёлғиз Аллоҳ хоҳлаган — белгилаган вақт ва ўлчовда рўй беради) [Талоқ: 3].

    Мен бу сўзларни шундай замонда айтмоқдаманки, бу замонда одамлар ҳайрон, саросимага тушган ва безовтадирлар. Уларнинг энг катта ташвиши озиқ-овқат ғамлаш ва миш-мишлар тарқатувчи, ёлғончи ва бузғунчи матбуот воситаларидан тарқатилаётган хабарларга қулоқ тутишдир. Бу матбуот воситалари ўз миш-мишларини: «Ҳозиргина бизга бир хабар келди..» деган сарлавҳалар билан бошлайдилар. Улар бу сўзлар билан қулоқларимизга озор берадилар. Мен бу сўзларни айтар эканман, одамлар фалон кунни минтақада қақшатгич уруш бўлиши мумкин бўлган кун сифатида белгиладилар. Улар башариятнинг Раббисини унутдилар. Қўлида осмонлар ва ер хазиналарининг калитлари бўлган зотни унутдилар. Содда инсонлар бундай хабарларни тасдиқлашиб, бу урушнинг содир бўлишига аниқ ишонч ҳосил қилдилар. Ҳаттоки улар ўзларини Аллоҳдан ҳеч қандай асраб қола олмайдиган моддий кучларга мурожаат қилдилар. Бутун ишлар жилови қўлида бўлган ва барча нарсаларнинг вакили – асровчиси ва ҳифзу-ҳимоячиси бўлган зот Аллоҳни унутдилар.

    Мен барчага: Аллоҳнинг ҳар бир бандасига қарата шуни айтаман: Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ бирон бандани ўз ҳолига ташлаб қўйса, на унинг куч-қуввати, на истеъдоди, на ақл-заковати, на мол-дунёси, на обрў-эътибори ва на озиқ-овқати унга фойда бера олади. Ҳаттоки бутун дунё кучлари унга ёрдам бериш учун ёнини олсалар ҳам бирон наф келтирмаслар. Бироқ мўъминлар, энг оғир лаҳзаларда: қўрқинчлар кучайган, ишлар чигаллашган, вазият қоронғилашган ва барча воситалар узилган кунда фақат Аллоҳнинг ёрдами ва фазлу-карамини умид қиладилар. Ёлғиз Аллоҳдангина ғамхўрлик ва мадад сўрайдилар. Ана ўшанда, кўп ўтмай уларнинг бошига тушган қийинчиликлар кетади, бало ва кулфатлар тарқаб кетади. Келинг, биз ҳам ана шундай мўъминлар сирасидан бўлишга ҳаракат қилайлик. «Ундай зотларга айрим кимсалар: «(Қурайш) одамлари сизларга карши (саноқсиз) лашкар тўплаган. Бас, улардан қўрқингиз!»- деганларида, (бу гап) уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли вакилдир!»- дедилар. Бас, (у юришдан) бирон нохушлик етмай, Аллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар Аллоҳнинг розилигини истадилар. Аллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат соҳибидир» [Оли-Имрон: 173-174]. Бу озуқа Аллоҳ душманларига қарши жиҳодлардаги анбиёлар таянчи бўлган эди. Душманлар бир-бирларини гиж-гижлаб пайғамбарларга қарши жанг учун тўпланишар экан анбиёлар шундай дер эдилар: » (Ахир) бизни (тўғри) йўлимизга ҳидоят қилган Аллоҳга нечун таваккул қилмаймиз. Албатта биз сизлар етказган озорларга сабр қилурмиз. Таваккул қилувчилар ёлғиз Аллоҳга таваккул қилсинлар» [Иброҳим: 12].

    Эй мусулмонлар! Мусулмон киши ўз қадр-қимматини сақлаган ҳолда, бошини тик кўтариб, ҳимматини баланд тутиб яшаши ва гўёки унинг тили ва ҳолати «Аллоҳдан бошқаси бўйсундирилган бир банда, унга таяниб бўлмайди», дейиши учун Аллоҳ бандаларни Ўзидан бошқага таянишдан огоҳлантирди. «Дарҳақиқат, (эй мушриклар), сиз Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган (бут ва санам)лар ўзингиз каби бандалар (яъни, Аллоҳ яратган махлуқотлар)дир» [Аъроф: 194].

    Фитналар авж олга замонда динимиз бизга Аллоҳга яқин бўлиш билан ўзимизни азиз ҳисоблаш, Аллоҳга ишониш, суяниш ва чин дилдан Унга илтижо қилишга, боқибеғамлик, дангасалик ва ўзгаларга боқимандалик қилмасдан, аксинча, ихлос ва тўлиқ ишончла Аллоҳга таяниб амал қилишга чақиради. «Сабр қилган ва ёлғиз Парвардигорларигагина таваккул қиладиган амал қилувчиларнинг ажр-савоби нақадар яхши» [Анкабут: 58-59].

    Олдинги мусулмонлар Аллоҳга таваккул қилдилар, Унга қаттиқ боғландилар ва жиҳод майдонларида жанг олиб бориб ғалаба қозондилар. Улар доимо ҳукмрон ва йўлбошчи бўлдилар. Уларнинг раҳбари ва қўмондони Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни озиқ-овқат жамғариш билан тайёргарлик кўришга чақирмадилар. Уларни ахборотларга қулоқ тутишга чақирмадилар. Аксинча, уларни ҳар қандай моддий ва маънавий куч-қувватлар билан ҳозирлик кўришга чақирдилар. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга куч-қудрат манбаи қилиб берган энг катта қувват – бу «ла илаҳа иллаллоҳ» қувватидир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу қувват сабаб пайғамбар қилиб юборилдилар. Бу қувват ўша вақтдаги, балки, ҳар қандай замон ва макондаги мислсиз қувватдир.

    Ақидасин йўқотган ҳар халқ , шамолларда учган қоғоз мисолдир.

    • Ҳаётда ақиданинг аҳамияти ва қадр-қиймати

    Дарҳақиқат, биз ақида умматимиз. Қачон бу уммат ўз ақидасини маҳкам тутар экан душманлари ундан ҳайиқади. Биз шундай бир ақида умматимизки, куфр, кофирлар ва уларнинг ёрдамчилари нечоғлик қурол-аслаҳа ва қўшинга эга бўлмасин, барибир биздан қўрқишади. Биз шундай бир ақида умматимизки, қачон ақидамизни маҳкам тутсак, қийинчиликлар ва мусибатларда собитқадам туриб бера оламиз. Биз модомики «Биз ақида уммати» эканимизни айтсак ва буни англасак умматмиз. Зеро, бу умматнинг ақидаси айни чоғда содир бўлаётган ҳодисалар, фитналар уммонида қолди. Бу шундай фитналарки, улар кетма-кетма келиб, кейингиси олдингисининг енгил фитна эканини кўрсатади ва ўзидан кейин бошқа фитналарни бошлаб келади.

    Нима дейин, ким ҳам сўзим тушунарди, Гар қичқирсам уни ким ҳам эшитарди.

    Бизни қуршаб олган бу фитна бизга бир қанча хулосаларни берди. Бу хулосалар шуни кўрсатадики, биз албатта китоб ва суннатга қайтмоғимиз зарур экан. Биз таом, сув ва ҳаводан кўра кўпроқ суннатни қидиришимиз лозим экан. Зеро, бу фитналар ипи узилган маржон доналари-ю, улар бирин-кетин ерга туша бошлаганидек, бу фитналар ҳам бирин-кетин, бири-бирига эргашган ҳолда содир бўла бошлайди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни ёп-ёруғ кенг йўл устида қолдирдилар. Фитналар бизларни ўз қуршовига ола бошлагач оёқларимиз чалишган ҳолда йўлнинг ўнг ва чап томонларига чиқа бошладик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мен сизларнинг ичингизда агар уни маҳкам тутсангиз мендан кейин асло адашмайдиган нарса: Аллоҳнинг китоби ва суннатимни тарк қилдим»,- деган сўзларини унутиб қўйдик. Аллоҳ таоло биз учун мана шу нурни тарк қилди. Ким зулматларда бу нурдан фойдаланса ҳидоят топиб зафар унинг ҳамроҳи бўлади. Бироқ, кўпчилигимиз бу нурдан четланди, уни унутди ва бу нурдан бошқа нарсаларга осилиб олди. Оқибатда, бу кимсалар мудом зулматлар ичида қолиб, ундан чиқолмай қолдилар.

    Ақидамиз бизни бирон нарсага қарата «бўл, деса бўладиган» Парвардигор билан боғланишга буюради. Хўш, одамлар нима қилдилар? Улар ҳар қандай нарса билан боғландилару, бироқ бундай Парвардигорлари ила боғланишни унутдилар. Ақидамиз бизни фитна сабаблари ва ёвуз душманларнинг устимиздан ҳукмронлик қилиши сабабини топишга буюради. Кунимизда содир бўлиб турган бу воқеалар асносида қанча одамлар Парвардигорлари ила боғланиб бу сабабларни ўрганиш ҳақида бош қотирдилар?!

    Фитна ва мусибатлар авжига чиққан шу кунларда, ҳар томонда ўлимни ва уруш учқунлари аланга олаётганини кўрганларида бомдод намозини ўқиш учун масжидга отланганлар ва кечалари уйғониб тун намозини ўқиганлар сони қанча?!

    Бор овози ила қичқириб: «Биз бу ҳолатимиздан чиқишимиз учун чинакамига Аллоҳга қайтишдан ўзга чора йўқ»,-дегувчи кишилар соничи?!

    Ёхуд, мусулмонлар ўрталарида ўзаро насиҳат қилиши ва жамиятнинг қайси жабҳасига боқмайлик кўзимиз тушадиган даҳшатли разолат ва ахлоқсизликларни бартараф қилиш зарурлигини талаб қилаётганлар сони қанча?!

    Шунингдек, баланд овозла қичқириб: «Ҳаёт кемаси хароб бўлмоқда, келинглар, барчамиз ғарқ бўлишимиздан илгари уни қутқазайлик!»-дегувчилар сони қанча?! Аллоҳга қасамки, улар озчиликдир. Бироқ, Аллоҳ таоло шаҳарларга улардаги ислоҳотчилар ва эзгулик даъватчилари шарофатидан раҳм қилади, азобини юбориб яксон қилмайди. «Парвардигорингиз аҳолиси ислоҳ этувчи (солиҳ) кишилар бўлган ҳолатдаги шаҳар ва қишлоқлар (аҳолиси)ни қилган зулмлари сабаб ҳалок этмагай» [Ҳуд:117].

    Бизнинг ақидамиз садоқат, муҳаббат ва нусрат-ёрдам бериш Аллоҳнинг дўстларига қаратилишига чақиради. Бу нарса уларнинг араб миллатига мансублиги ёки қавмиятчилик, қариндошчилик, қабилачилик ва қўшничилик ришталаридан келиб чиққан ҳолда бўлмасдан, балки, чинакамига, ишонч ва ихлос билан «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтган ҳар бир кишига ўз садоқатимиз ва муҳаббатимизни изҳор қиламиз. Уч сатр юқорида зикри ўтган анави тушунчалар эса ислом эътиборга олмаган, аксинча оёғи остига олган манфур тушунчалардир. Афсуски, орамизда ҳали-ҳануз бу тушунчаларга даъват қиладиганлар бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш иймоннинг энг мустаҳкам халқасидир». Биз бирон кишини яхши кўрсак Аллоҳ учун яхши кўрамиз, ёмон кўрсак Аллоҳ учун ёмон кўрамиз. Агар бирон кишини дўст тутсак Аллоҳ учун дўст тутамиз, душман кўрсак Аллоҳ учун душманлик қиламиз.

    Ақидамиз ўйин-кулги, маишат, мусиқа ва беҳуда нарсаларни ташлаш, ватан ёки миллатни ҳимоя қилиш учун эмас, балки «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини кўтариш учун бел боғлаш ва қўлга қурол олиш вақти келганлиги уқтиради.

    Ақидамиз токи ер куррасида Аллоҳдан ўзга нарсага сиғинилмаслиги учун тавҳид байроғини ҳимоя қилиш учун шиддат билан отланишга чорлайди.

    Ақидамизнинг айтишича, биз нафақат жангавор кучгагина эҳтиёжимиз бор. Аксинча, Аллоҳга қасамки, маънавий куч-қувватга бўлган эҳтиёжимиз янада каттароқдир. Бу маънавий куч – Аллоҳга таваккул қилиш ва ақида кучидир. Агар бу куч мавжуд бўлса осмонлар ва ернинг Парвардигори бизга зафар беришига асло шак-шубҳа йўқдир.

    Ақидамиз умматдан, ақида аҳлидан таассуфдадир. Зеро, улар бизнинг моддий кучимиз билан ўзларининг моддий кучлари нисбатини таққослайдиган, ислом уммати сон-саноғи ва қурол-аслаҳаси билан эмас, балки қанчалик ўз динини маҳкам тутган ёки тутмаганлиги билан ғалаба қозонишини билмаган ғарб матбуотининг шарҳ-таҳлилларига қарайдилар.

    Ақидамиз мусулмон кишига қарата шундай дейди: «Эй мусулмон, сен фалончи ва фалончиларнинг музокараларига умид боғлама, балки: «Албатта, Биз пайғамбарларимизни ва иймон келтирган кишиларни дунё ҳаётида ҳам ва гувоҳлар ўрнидан турган (қиёмат) кунида ҳам қўллаб-қувватлаймиз» [Ғофир:51], – деган Зотдан умид қил».

    Бизга ақидамиз яна шундай дейди: «Олимлар билан ҳокимлар ўртасига раҳна солиш учун ўз заҳрини сочаётган уйдирма ва миш-мишлар тарқатувчи матбуотларнинг гапини олманглар, аксинча: «Эй иймон келтирган кишилар, агар бирон фосиқ киши бирон хабар келтирса, у ҳолда билмасдан бирон бир қавмга зиён бериб қўймасликларингиз ва оқибатда, қилган ишингиздан пушаймон бўлмаслигингиз учун (бу хабарни текширинг, унга) аниқлик киритингиз» [Ҳужурот: 6], – деган Зотнинг гапини олингиз».

    Ақидамизнинг айтишича, биз ҳар қандай нарсага «бўл деса бўладиган» Зот билан боғланишимиз керак. Қани бизларнинг «Ла илаҳа иллаллоҳ»га бўлган иймонимиз!?

    Ақидамизнинг айтишича, дунёнинг ҳамма кучлари бизга қўшилса-ю, бироқ Аллоҳ таоло бизга нусрат беришни хоҳламаса, биз ҳеч кимса устидан ғалаба қозона олмаймиз. «Агар Аллоҳ сизга нусрат берса, сизлардан устун келадиган бўлмас. Агар Аллоҳ сизларни ёрдамсиз қолдирса, у ҳолда сизларга Аллоҳдан бошқа ким ҳам ёрдам бера оларди» [Оли Имрон: 160]. Биз буни англаб етдикми, бунга ишонч ҳосил қилдикми?! Бизга буларни Аллоҳнинг Ўзи тушунтирсин.

    Эй Аллоҳнинг бандалари! Ислом уммати ҳар томондан нишонга олинмоқда. Унинг ақидаси, табиий бойликлари, матбуот воситалари, ўқиш ва ўқитиш услубларига ҳужум уюштирилмоқда. Кўпчилик мусулмонлар ҳануз ғафлатда, улар умматга қарши уюштирилаётган фитналардан бехабарлар. Бундай кимсалар тақво кўзойнакларига муҳтождирлар. Улар бу кўзойнаклар воситасида жамиятга назар солиб, ундаги ножўя ва ҳаёсиз ишларни кўра оладилар.

    (Давоми бор)Парвардигорингиз аҳолиси ислоҳ этувчи (солиҳ) кишилар бўлган ҳолатдаги шаҳар ва қишлоқлар (аҳолиси)ни қилган зулмлари сабаб ҳалок этмагай

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963