Никоҳдаги кафоат (тенглик) ҳақидаги боб

Кафоат ёки куфълик луғатда тенглик, баробарлик маъносини билдиради. Бу ердаги кафоатдан мурод – эр-хотиннинг беш нарсада тенг, бир хил бўлишидир:

Динда. Фожир ва фосиқ кимса афифа аёлга тенг бўлмайди.

Ҳазонат (энагалик, мураббийлик) ҳақидаги боб

Ҳазонат «биқин, бағр» маъносидаги حضن (ҳадн) сўзидан олингандир. Чунки, мураббий гўдакни бағрида сақлайди, ҳозина мураббия маъносини англатади. Бу унинг луғавий маъносидир.

Аммо, унинг шаръий маъноси гўдак бола ва шу кабиларни унга зарар етказадиган нарсалардан қўриқлаш, уни баданий ва маънавий манфаатларига риоя қилган ҳолда тарбиялаш, демакдир.

Бундаги ҳикмат зоҳирдир.

Аёлнинг нафақасини ва тақсимини соқит қиладиган нарсалар ҳақидаги боб

Аёл агар эрининг изнисиз сафар қилса, ёки унинг изни билан ўзининг зарурий бир ҳожати учун сафар қилса, у ҳолда эрнинг зиммасидаги унга тегишли нафақа ва тақсим ҳаққи соқит бўлади. Чунки, агар сафари эрининг изнисиз бўлса, итоатсизлик қилган бўлади. Агар сафари эрининг изни билан ўзининг зурурий ҳожати учун бўлса, эри ундан фойдалана олмаслигига у сабабчи бўлган бўлади.

– Агар эр аёлини ўзи билан бирга сафарга чиқишини истаса-ю, аёли кўнмаса, унга нафақа лозим бўлмайди.

Разоъат (эмизиш)га доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Аллоҳ таоло никоҳи ҳаром қилинган аёлларни баён қилиш асносида: «Эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз», деди (Нисо: 23).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Насаб жиҳатидан ҳаром бўлган нарса разоъат жиҳатидан ҳам ҳаром бўлади» (Бухорий (5111) ва Муслим (1444) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).

Яна айтганлар: «Туғиш жиҳатидан ҳаром бўлган нарса разоъат (эмизиш) жиҳатидан ҳам ҳаром бўлади» (Бухорий (2646), Муслим (1443), Абу Довуд (2055), Термизий (1147), Насоий (3303), Ибн Можа (1937) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).

Разоъ луғатда кўкракдан сут эмиш ёки кўкрак сутини ичиш маъносидадир.

Никоҳдаги айблар ҳақидаги боб

Никоҳни сақлаб қолиш ё бузишни ихтиёрли қиладиган бир қанча айблар мавжуд. Жумладан:

– Қай бир аёл эрини жинсий заифлиги ёки олати кесилганилиги туфайли жинсий алоқага қодир эмас деб топса, у никоҳни бузишга ҳақли бўлади. Агар аёл эрни жинсий заиф деб даъво қилса, у бунга иқрор бўлса, унга бир йил муҳлат берилади.

Никоҳ тўйи – валима ҳақидаги боб

Валима луғатда тўпланиш, тўлишиш маъноларида бўлиб, эркак ва аёл турмуш қуриб бирлашгани учун кейинчалик бу маъно никоҳ муносабати билан қилинадиган зиёфат маъносига кўчган. Луғатда ҳам, уламолар урфида ҳам никоҳ зиёфатидан бошқа зиёфатга валима деб айтилмайди.

Валиманинг ҳукми – уламолар иттифоқи билан суннатдир. Баъзилар уни вожиб ҳам дейишган. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга буюрганлар, унга чорланганда ижобат қилиш вожиб. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу уйлангани ҳақида айтганида: «Бир қўй сўйиб бўлса ҳам валима қилинг», деганлар (Бухорий (5155) ва Муслим (1427) ривоятлари). Бу имконияти бор одам учундир.

Никоҳдаги садоқ (маҳр) ҳақидаги боб

Садоқ луғатда «сидқ» (ростлик) сўзидан олинган бўлиб, эрнинг аёлга бўлган рағбатини сездиради. Шариатда эса у никоҳ ақди пайтида ёки ундан кейин тайин қилинадиган эваз (тўлов)дир.

Унинг ҳукми – фарздир, далили Қуръон, Суннат ва ижмоъдан олинган.

– Аллоҳ таоло айтади: «Хотинларингизга маҳрларини ҳадя каби (яъни чин кўнгилдан, мамнунлик билан) берингиз! Агар ўзлари сизлар учун у маҳрдан бирон нарсани ихтиёрий равишда кечсалар, сизлар уни пок ва муборак билиб еяверинглар» (Нисо: 4).

– Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам шундай қилардилар.

Никоҳ ақди, унинг рукнлари ва шартлари ҳақидаги боб

Никоҳ ақдидан олдин никоҳ ўқувчи киши ёки ҳозир бўлганлардан бирортаси «Ибн Масъуд хутбаси» деб аталган хутбани ўқиши мустаҳабдир. Унинг лафзи қуйидагича:
إن الحمد لله ، نحمده ، ونستعينه ، ونستغفره ، ونتوب إليه ، ونعوذ بالله من شرور أنفسنا وسيئات أعمالنا ، من يهده الله فلا مضل له ، ومن يضلل فلا هادي له ، وأشهد أن لا إله إلا الله ، وأشهد أن محمدا عبده ورسوله
(Маъноси: Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз.

Совчи қўйишга доир ҳукмлар ҳақидаги боб

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан бир киши бирон аёлга харидор бўлса, ундан унинг никоҳига чорлайдиган бирон нарсани кўришга қодир бўлса, кўрсин», деганлар (Абу Довуд (2082), Аҳмад (3/334, №14586), Байҳақий (7/84) Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Тарбиячиликка моне бўлувчи ҳолатлар ҳақидаги боб

Тарбиячиликка моне бўлувчи ҳолатлардан бири қулликдир. Оз бўлса-да қуллик бор бўлган киши тарбиячи бўлолмайди. Чунки, тарбиячилик валийликдир, қул эса валийлик аҳлидан эмас, у саййидининг хизмати билан машғул, унинг манфаатлари саййидининг мулки саналади.

Фосиқ одам ҳам тарбиячи бўлолмайди. Чунки, унга ишонч йўқ. Тарбияга олинувчи боланинг унинг қўлида қолиши бола учун зарар бўлади. Чунки, у боланинг тарбиясини бузади ва ўз йўлида ўстиради.

Кофир мусулмонга тарбиячи бўлолмайди. Чунки, у ҳақли бўлмасликка фосиқдан кўра лойиқроқ.