«Хусуматчи» маъноси ҳақида уламолар сўзлари

    Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадисни ривоят қилди: «Аллоҳ таоло шаъбон ойи ярмининг кечасида махлуқотларига боқади ва мушрик ҳамда хусуматчидан бошқа барчани мағфират қилади» (Табароний «Муъжамул кабир» 215 ва Ибн Ҳиббон ривоятлари. Саҳиҳ ҳадис).

    Исфаҳоний раҳимаҳуллоҳ дедилар: Умайр ибн Ҳониъдан ривоят қилинади, деди: Мен Ибн Савбондан «Хусуматчи» ҳақида сўрадим. У деди: «У Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини тарк қилувчи, Ул зотнинг умматларига таъна тошини отувчи ва уларнинг қонини тўкувчи кимсадир.» (Тарғиб ва тарҳиб 2/397)

    Табароний раҳимаҳуллоҳ деди: Мен Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбалдан эшитдим, у деди: Мен дадамдан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларининг маъноси ҳақида шундай деяётганларини эшитдим: «Аллоҳ таоло шаъбон ойи ярмининг кечасида бандаларига боқади ва мушрик ҳамда хусуматчидан бошқа барча Ер аҳлини мағфират қилади.» «Хусуматчи»: Ислом аҳлига хусумат ва адоват қилувчи БИДЪАТ АҲЛЛАРИдир, дедилар. (Дуо 1 жилд 195- бет)

    Ибнул Асир дедилар: «Хусуматчи» адоват қилувчи, хусумат адоват дегани… Авзоий деди: Бу ерда хусуматчи дейиш билан Уммат жамоасидан ажраган бидъатчини мақсад қилдилар.  (Ниҳоя фи ғарибил асар 2/449)

    Анбаса ибн Саид Кулоийдан ривоят қилинади, деди: Ким бир бидъатни пайдо қилса, албатта унинг қалбида мусулмонларга қарши ғилли-ғашлик пайдо бўлади ва ундан омонатдорлик тортиб олинади. (Тарихи Димашқ Ибн Асокир 47/13)

    Абу Закария ал-Маданий таржимаси

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962