Калима,вазн

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

    Ўзидан бирор маъно англатган сўзга араб тилида калима дейилади. Араб калималари уч қисмдан иборат:

    Исм: رَجُلٌ каби. Феъл: ضَرَبَ каби. Ҳарф: مِنْ ва عَنْ каби

    Исм ўзи уч қисмдир:

    Сулосий (уч ҳарфли): زَيْدٌ каби. Рубоъий (тўрт ҳарфли): جَعْفَر каби. Хумосий (беш ҳарфли): سَفَرجَل каби.

    Феъл икки қисмдир: Сулосий (уч ҳарфли): ضَرَبَ каби. Рубоъий (тўрт ҳарфли): دَحرَج каби.

    Ҳарф икки қисм бўлиб, ҳарфи аслий (ўзак ҳарфи) ва ҳарфи зоида (қўшимча ҳарф)дан иборат. Араб тилида аслий ва зоида ҳарфлар орасини ажратиш учун махсус ўлчов – – вазн қабул қилинган. Араб калималарининг мезони ف ع ل (фо, айн, лом)дир.

    Ҳарфи аслий деб вазнда ف ع ل нинг рўбарўсида бўлган ҳарфларга айтилади. Масалан: ضَرَبَ → فَعَلَ вазнида бўлиб, барча ҳарфлари аслийдир. Ҳарфи зоида ف ع ل нинг рўбарўсида бўлмаган ҳарфлардир. Масалан: اَكْرَمَ → اَفْعَلَ вазнида бўлиб, бундаги اَ ҳарфи зоидадир.

    Ҳарфи аслий сулосийларда учта: ف ع ل (фо, айн, лом).

    рубоъийларда тўртта: ف ع ل ل (фо, айн ва иккита лом).

    хумосийларда бешта: ف ع ل ل ل (фо, айн ва учта лом).

    Сулосий икки қисмдир: сулосий мужаррад ва сулосий мазид.

    Сулосий мужаррадда учта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилмаган бўлади. Масалан: ضرب → فعل вазнида.

    Сулосий мазидда учта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилган бўлади. Масалан: اَكْرَمَ → اَفْعَلَ вазнида.

    Рубоъий ҳам икки қисмдир: рубоъий мужаррад ва рубоъий мазид.

    Рубоъий мужаррадда тўртта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилмаган бўлади. Масалан: دَحْرَجَ → فَعْلَلَ вазнида.

    Рубоъий мазидда тўртта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилган бўлади. Масалан: تَدَحْرَجَ → تَفَعْلَلَ вазнида.

    Хумосий ҳам икки қисмдир: хумосий мужаррад ва хумосий мазид.

    Хумосий мужаррадда бешта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилмаган бўлади. Масалан: جَحْمَرِشٌ → فَعْلَلِلٌ вазнида.

    Хумосий мазидда бешта аслий ҳарф устига зоида ҳарф қўшилган бўлади. Масалан: خَنْدَرِيسٌ → فَعْلَلِيلٌ вазнида.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962