Кофирларга ўзни ўхшатиш миқёси

    Савол:

    Кофирларга ўзни ўхшатиш ўлчови нима?

    Жавоб:

    Кофирларга ўхшашга уринишнинг тарози-ўлчови – ўзини уларга ўхшатишга уринаётган киши уларга хос бўлган ишларни қилишидир. Яъни, мусулмон киши фақат кофирларга хос бўлган ишларни қилиш билан ўзини кофирларга ўхшатишга уринаётган бўлади. Аммо, бир иш мусулмонлар орасида ҳам кенг тарқалган бўлса ва у фақат кофирларгагина хос бўлмаса, ўша ишни қилиш кофирларга ўхшашга уриниш саналмайди ва у кофирларнинг ишига ўхшаб кетса ҳам, ҳаром деб айтилмайди. «Фатҳ» соҳиби (10/272) шунга ўхшаш бир гапни айтадилар: «Салафлардан баъзилари бурнус (капюшон, қайтарма қалпоқли устки кийим) кийишни кариҳ кўрганлар, чунки у роҳибларнинг кийимидан бўлган. Имом Моликдан бу ҳақда сўралганда: «Зарари йўқ», деб жавоб берди. «У насронийларнинг кийимидан», дейилганда: «Бу ерларда кийилар эди», деб жавоб берди».

    Менимча, Имом Молик Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳрим (ҳаж ё умрага эҳром боғловчи) киядиган нарсалар ҳақида сўралган пайтда: «Кўйлак, шалвар, бурнус киймайди» (Бухорий: №1542, Муслим: №2848) деб жавоб берганларини далил қилиб келтирганида, яна ҳам яхшироқ бўларди. Валлоҳу аълам.

    (Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава:3/47).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962