Бизга боғланинг
Мусулмон бола кандай бўлади?
Хурматли болалар! Биз сизлар билан кўп нарсаларни ўкиб-ўргандик. Билмаганларимизни билиб олдик. Энди бугун охирги дарсимизда яхши бола ва яхши киз канака бўлиши кераклиги хакида сухбат киламиз. Мусулмон бола доим амал килиб юрадиган коидаларни бирма-бир санаб ўтамиз. Сизларга осон бўлиши учун бу коидаларни уч кисмга бўлиб ўрганамиз.
Биринчи кисм
1. Мусулмон бола Аллохга ва Расулуллохга иймон келтирган бўлади. Хаммадан кўра кўпрок у икковларини яхши кўради. Улар буюрган амалларни ихлос билан тўлик бажариб, савобини хар куни кўпайтириб боради. Ибодат вакти бўлганда ялковлик килмайди. Яхши ишларга буюрилганда бўйин товламайди. Аллохнинг дунё ва Охиратдаги азобидан кўркиб туради. Гунохларига тавба килади. Ислом кайтарган ишларни хеч хам килмайди. Аллохдан ўзини, ота-онасини, кариндошларини, устозлари ва биродарларини дўзахдан асрашини, жаннатга киритишини сўраб юради.
2. Мусулмон бола яхши боладир. У ота-онасини яхши кўради. Уларни доимо хурсанд килишга харакат килади. Мабодо билмасдан хафа килиб кўйса, дарров кечирим сўрайди. Иш буюрсалар, «Хўп бўлади!» деб бажаради. Уларнинг дуоларини олади. Бирор иш килаётган бўлсалар, карашиб юборади. Ота-онанинг олдиларида одоб билан туради.
3. Мусулмон боланинг бадани ва юз-кўллари тоза, кийимлари озода бўлади. У тирнокларини, сочларини кўп ўстириб юбормайди. Хоналарни, ўзининг кўрпа-ёстикларини покиза саклайди. Ечган кийимларини чиройли килиб тахлаб кўяди. Дастрўмолини гижим килиб юбормайди. Китоб-дафтарларини кир килмайди. Уйдаги ишларни ўзи билиб-билиб килаверади.
4. У ака-укалари, опа-сингилларини хурмат килади. Кариндошларини кўриб келади. Чунки Аллох карин-дошлар билан яхши алокада бўлишга буюрган. Якин-ларидан узулишиб кетган одам жаннатга кирмайди.
5. Мусулмон бола доимо илм олади. Хар куни китоб ўкийди, дарс килади. Куръон сураларини, зикр-дуоларни ёдлаб боради. Иложи борича телевизорни кам кўради. У мактаб дарсларини яхши ўзлаштиради. Исломий ва дунёвий устозларини каттик хурмат килади. Ўзининг билганларини бошкаларга ўргатади.
6. Маълумки, хар бир ишнинг ўз одоби, коидаси бор. Мусулмон бола ана ўша одобларнинг хаммасини билиб олади. Юриш-туриш, мехмон кутиш, бошкалар олдида ўзини тутиш, одамлар билан гаплашиш, ўтириш, овкат ейиш, ухлаш ва хоказо ишларда Расулуллох кўрсатган суннатларни ўрганиб, уларга амал килади.
7. Мусулмон бола ширин сўз бўлади. У устозидан, китоблардан ва одобли инсонлардан чиройли сўзларни гапиришни ўрганиб боради. Укаларига, ўзидан кичкиналарга мулойим, юмшок гапиради. Жахли чикса хам бакириб, жеркиб бермайди. Хеч ким билан жанжаллашмайди. Хеч кимнинг кўнглини огритмайди.
8. Мусулмон бола кўни-кўшниларни хурмат килади. Хаммага биринчи бўлиб салом беради. Касаллар ва кексалардан хол-ахвол сўрайди. Уларга ёрдам килади. Бошкаларнинг илтимосларини ўзининг ишидан аввал бажаришга харакат килади.
9. Мусулмон бола исрофгарчиликдан сакланади. Ўзининг хам, бошкаларнинг хам нарсаларини эхтиёт килади. Тахоратда ва бошка ишларда сувни оз-оздан ишлатади. Керак бўлмаётган чирокларни ўчириб юради. Дафтарларни тўлгизмай ташлаб юбормайди.
Иккинчи кисм
10. Мусулмон бола уят ишларни килмайди. Уят (аврат) ерларини хеч кимга кўрсатмайди. Бошканинг хам авратига карамайди. Ёмон суратлар ва ёмон киноларни кўрмайди. Ёмон болалар билан ўйнамайди. Биронта ўртоги гунох иш килаётган бўлса, (сигарет чекиш, карта ўйнаш, урушиш, сўкишиш каби) уни чиройли сўзлар билан кайтаради. Савобли ишларни килишга кизиктиради.
11. У хайвонлар ва кушларга, жониворларга шафкатли бўлади. Уларни бекордан-бекорга ўлдирмайди. Уриб-кийнамайди. Дарахтларни синдирмайди, гуллар ва ўсимликларни юлиб-топтамайди. Уларни парвариш килади. Чунки улар Аллохга тасбех айтиб туришади.
12. Яхши бола бировнинг хакидан эхтиёт бўлади. Хеч кимнинг нарсасини сўрамасдан олмайди. Бошканинг молини берухсат олиш – харом. Ўзининг нарсаси оз бўлса хам яхши бола шунга каноат килади. Одамлардан нарса сўрамасликка харакат килади.
13. Мусулмон бола сахий бўлади. Аллох берган неъматлардан бошкаларга хам илинади. Хадя, эхсон, садака килиб юришни одат килади. Бахиллик килмайди. Нафси бузук, очкўз бўлмайди. Энг яхши нарсаларни ўзига бўлишини хохлайдиган худбин хам бўлмайди.
14. У ўзига озгина яхшилик килган одамга хам рахмат айтади. Яхшиликни унутмайди ва уни каттарок килиб кайтаришга интилади. Аммо ўзи кимгадир яхшилик килган бўлса, ундан рахмат кутиб юрмайди. Бу иши учун савоб беришини Аллохдан сўрайди.
15. У хеч кимга хасад килмайди. Бирор боланинг илми ёки нарсалари уникидан кўпрок, чиройлирок бўлса, унга гайирлиги келмайди. Балки хавас килади. Аллохдан ўзига хам шунака нарсалардан беришини сўрайди. Аллох унга ниманидир бермаган бўлса хафа бўлмайди. Борига шукр килиб юради. Шунда Аллох унга хам Ўз неъматларидан янада кўпрок беради.
16. Яхши бола бирор инсоннинг яхши иш килаётганини кўрса, дарров унинг айбини топишга харакат килмайди. Аксинча, шу яхши ишдан ўзига фойда бўлмаса хам уни мактаб, дуо килиб кўяди. У бошкаларга фойдаси тегадиган яхши ишлар учун хам хурсанд бўлади. Чунки яхши ишларни Аллох яхши кўради-да.
17. Яхши бола намозхонларнинг айбларини худди ўзиникидек бекитади. Бир мусулмоннинг камчилигини кўриб колса, уни хеч кимга гапирмайди. Агар иложи бўлса, ўша одамнинг ўзига чиройли килиб тушунтира-ди. Мусулмоннинг хатосини бахона килиб, уни айблаб юриш кофирларга хизмат килиш билан баробардир.
18. Яхши бола ўзининг биродарларини кадрлайди. Улардан бири билан хафалашиб колса, тезда ярашиб олади. Дўстлари хакида яхши гумонда бўлади. Турли бахоналарни килиб, улардан алокани узмайди. Агар ўзи хатога йўл кўйган бўлса, айбини тан олиб, дархол кечирим сўрайди. Ўз биродаридан алокасини узиб юборган одам илмли бўлса хам яхши одам бўлолмайди.
19. Мусулмон бола сал каттарок биродардан ўзига нисбатан бирор хато ўтганини кўрса, ёшини хурмат килиб, унга каттик сўз айтмайди. Унинг олдида ўзини камтар ва одобли тутади. Оркасидан гапирмайди.
20. Яхши боланинг чехраси очик бўлади. Аччиги келганда афтини бужмайтириб, лабини чўччайтириб олмайди. Ковогини солиб юрмайди. Унинг хаётида бирор нохуш иш содир бўлиб колса, у Аллохнинг такдиридан бўлади. Хўмрайиб олиш эса такдирдан норози бўлиш, Аллохга ва одамларга зарда килишга ўхшайди. Бунака сифатли одамни Аллох яхши кўрмайди. Мусулмон бола одамларга ним табассум билан чиройли муомала килади. У хеч качон ух (уф) тортмайди. Хар кандай холатда хам Аллохга хамд айтиб юради.
Учинчи кисм
21. Мусулмон болага ота-онаси, устози, биродарлари ёки ёши катталар насихат килишса, жим туриб эшитади. Гап кайтармайди. Балки уларга рахмат айтади. Кайсарлик килиб ўз билганида туриб олмайди. Мутакаббир кимса эса насихатни ёктирмайди.
22. Мусулмон бола диний ва дунёвий ишларини катталар билан маслахатлашмасдан килмайди. У ота-онасига, узтозларига, бошликларига итоатда бўлади. Чунки бебошлик ва итоатсизлик мусулмонларнинг ишларига зарар еткизади.
23. Яхши бола мактанчок бўлмайди. У хаммадан кўра кўпрок нарсани ўкиган, билган бўлса хам ўзини хали жуда оз нарса биламан, деб хисоблаб юради. Баъзи одам ўзича: «Мен кўп нарса ўкиганман, кўп нарсани биламан, мен бошкалардан устунрокман», деб ўйлайди. Доимо ўзини кўрсатгиси келиб туради. У мутакаббир ва акли кам одамдир.
24. Яхши бола бировларни масхара килмайди. Тилини чикариб, лабини буриб, кўзини кисиб ёки кўли билан ишоралар килиб, одамларни камситмайди. Хеч кимнинг устидан кулмайди. Бошкалардан ўзини катта тутмайди. Кўчаларда кеккайиб юрмайди.
25. Яхши бола хамма Ахли сунна мусулмонларни яхши инсонлар, деб хисоблайди. Ўзининг устозидан бошка устозда ўкиётган болаларни хам биродар деб билади. Одамларнинг тинч-тотув хаёт кечиришларини хохлайди. Бошкача фикрли инсонлар билан хам муроса килиб, чиройли гаплаша оладиган бўлади. Бефойда тортишувлардан узок юради. Хеч кимга зулм килмайди. У хатто кофир одамнинг зулмга учраганини кўрса хам унга ёрдам беради.
26. Мусулмон бола чидамли бўлади. Машаккатни сабр, ибодат, дуо ва мехнат билан енгади. Баъзиларга ўхшаб жиззаки, инжик, кўркок, бесабр бўлмайди. Кийинчилик келишига дўстларидан бири сабабчи бўлган бўлса хам уни айблашга бошламайди. Дўстни айблаш уятсизликдир. Мусулмонлар бир-бирларининг хатоларини кечирадилар. Бесабр, иймони заиф одам эса ўзини оклаш учун бошкаларни коралаб юради.
27. Мусулмон бола тилига эхтиёт бўлади. Ўзининг ва мусулмонларнинг сирларини саклайди. Бошканинг сирини билишга уринмайди. Биров хат ёзаётган бўлса, уни ўкиб турмайди. Ота-онаси ва устозлари «гапирмагин», деган гапларни хеч кимга гапирмайди. Баъзи болаларнинг эса огизлари бўш бўлади. Ўйламасдан гапириб, ўзларига хам, бошкаларга хам зарар етказадилар. (Мусулмон бола рост гапиради. Аммо душмандан сакланиш учун ёлгон гапириш мумкин).
28. Мусулмон бола довюрак бўлади. Кофир, мунофик ва фосиклардан кўркмайди. Факат Аллохдан кўркади. Аллохнинг дўстларини дўст, душманларини душман, деб билади. Душманларнинг хийла ва зарарларидан эхтиёт бўлади. Иложи бўлса, улар билан муроса килади. Динга зарар етказаётган бўлсалар, уларга карши курашади. Ислом ва иймонни тили, моли ва бор кучи билан, керак бўлса жони билан химоя килади.
29. У хамма сохада: иймон, илм, ибодат ва аклда кучли бўлади. Ўзбек, араб ва чет тилларини пухта билишга интилади. Компьютерда ишлашни билади. Бадан тарбия билан шугулланиб, жисмонан кучайиб боради. Сувда сузиш, отда чопиш, ўк отиш ва кураш тушишни ўрганади. Баъзида футбол ўйнаб туради.
30. Мусулмон бола Исломни халк ўртасида таркатишга ўз хиссасини кўшади. Исломнинг бир кисмига эмас, хаммасига амал килади. Чунки, бизнинг дунё ва Охиратдаги саодатимиз Ислом динимизга богликдир. Качон Ислом дини кучли, азиз ва мукаммал бўлса, биз хам ўшанда кучли ва азиз бўламиз.
Мана, азиз болажонлар, шу билан китобчамиз нихоясига етди. Сизларнинг
хаммангизга бахт-саодат ёр бўлсин. Илмига амал киладиган яхши инсонлар бўлиб
етишинглар. Бу дунёда бахтли хаёт кечириб, Охиратда жаннатга кириш сизларга хам
бизга хам насиб бўлсин.