Пайпоқнинг тагига масҳ тортса бўладими?

Савол:

Маҳси ёки пайпоқнинг остига масҳ тортиш ҳукми қандай?

Жавоб:

Маҳсининг остига масҳ тортиш суннатдан эмас. «Сунан»да Алий ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинганки: «Агар дин раъй (фикр) билан бўлса эди, маҳсининг таги устидан кўра масҳ тортишга лойиқроқ бўлар эди. Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни маҳсиларининг устига масҳ тортганларини кўрганман», деганлар (Саҳиҳ, Ирваул-ғолийл: №103). Бу эса масҳни фақат маҳсининг устига тортиш машруъ эканига далилдир.

(Ибн Усаймийн: Мажмуъу фатава: 11/177)

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962