«Салаф солиҳ» – «Аҳлуссунна вал-жамоа» эътиқоди (2)

    «Ахлуссунна вал-жамоа» жумласининг маъноси

    «ас-Сунна» (суннат) сўзининг лугавий маъноси:

    «ас-Сунна» сўзи «санна, ясинну ва ясунну, саннан» сўзидан ясалган бўлиб «маснун» исм мафъул (килинган нарса) маъносидадир. Араблар: «Саннал-амра» дейдилар. Бунинг маъноси: «Ишни баён килди», демакдир.

    «ас-Сунна» (суннат) яхши бўлсин, ёмон бўлсин йўл ва турмуш тарзидир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлар ўзларингиздан аввал яшаб ўтган кишиларнинг йўлларига изма-из эргашасизлар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Яъни — диний ва дунёвий ишларидаги йўлларига (эргашасизлар).

    Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Ким Исломда яхши йўлни очса унга шу йўлнинг ва шу йўлга ундан кейин амал килган кишиларнинг савоби хеч кам бўлмай берилади. Ким Исломда ёмон йўлни очса … “ (Имом Муслим ривояти). Яъни бу хадисдаги “суннат — йўл” дан максад, “турмуш тарзи” дир (Каранг: “Лисанул-араб”, “Мухторус-сихох” ва “ал-Комусул-мухит”: “сунан” моддаси).

    “ас-Сунна” сўзининг истилохда кўлланиши:

    “ас-Сунна” (суннат) нинг истилохий маъноси — “расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам баён килган илм, эътикод, сўз, амал ва такрирлари (ул зотнинг олдида бир амал килинса унга эътироз килмасликлари)дир. “Суннат” сўзи ибодат ва эътикодлардаги суннатлар учун хам истеъмол килинади. “Суннат” нинг зидди — “бидъат” дир.

    Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Ичингиздаги мендан сўнг яшайдиган кишилар кўплаб ихтилофларни кўрадилар. Унда сизлар менинг ва хулафои рошидийнларнинг суннатларини махкам тутинглар!” (Шайх Албоний: “Сахиху Сунани Аби Давуд”).

    “ал-жамоа” сўзининг лугавий маънолари:

    “ал-жамоа” сўзи “ал-жамъ” (бир нарсани томонларини якинлаштириш билан

    бирлаштириш) сўзидан ясалган. У — “таркоклик” нинг зиддидир.

    Одамларнинг кўп сони “ал—жамоа” (жамоат) деб аталади. Муайян максад бирлаштирган одамлар гурухи хам “ал-жамоа” (жамоат) деб аталади.

    Бир иш учун тўпланган одамлар хам “ал-жамоа” (жамоат) дейилади (Каранг: “Лисанул-араб”, “Мухторус-сихох” ва “ал-Комусул-мухийт”: “жамъ” моддаси).

    “ал-жамоа” сўзининг истилохда кўлланиши:

    Мусулмонлар жамоати — Ислом умматининг Аллох таъолонинг китоби ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннати асосида бирлашган хамда зохиран ва ботинан расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг йўлидан юрган сахобалар, тобиинлар ва киёмат кунига кадар уларга яхшилик билан эргашган кишилардир.

    Аллох таъоло ўзининг мўъмин бандаларини бирлашиш ва хамкор бўлишга буюриб, таркоклик, ихтилоф ва нафратланишдан кайтарди. Аллох таъоло деди: “Барчангиз Аллохнинг арконини махкам ушланглар ва таркок бўлманглар!” (Оли Имрон: 103)

    “Сизлар очик хабарлар келганидан сўнг таркок бўлган ва ихтилофларга берилган кимсалар каби бўлманглар!” (Оли Имрон: 105).

    Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Бу миллат етмиш учга бўлинади. Шундан етмиш иккиси жаханнамда ва бири жаннатда. У жамоатдир” (Шайх Албоний: “Сахиху Сунан Аби Давуд).

    “Жамоатни лозим тутинглар ва таркокликдан узок бўлинглар! Чунки, Шайтон ёлгиз киши билан бирга, икки кишидан узокрокдир. Жаннат кенгликларини хохлаган киши жамоатдан айрилмасин!” (Имом Ахмад “Муснад” ларида ривоят килди. Шайх Албоний Ибн Абу Осимнинг “ас-Сунна” китобида келган бу хадисни “сахих” деди).

    Буюк сахоба Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху: “Хакикатга мувофик бўлсанг — танхо ўзинг-да жамоатсан”— деди (ал-Лалакаий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамоа”).

    “Ахлуссунна вал-жамоа”

    “Ахлуссунна вал-жамоа” расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва сахобаларнинг йўлларини тутганлар, уларга эътикод, сўз ва амалда эргашган, уларнинг йўлидан юрган хамда шу эргашишларида сабот билан турган ва бидъатлардан узок бўлган кимсалардир. Улар киёмат кунига кадар бокий, зохир ва мададлангандирлар. Уларга эргашиш хидоят, хилоф килиш эса залолатдир.

    “Ахлуссунна вал-жамоа” бошка жамоатлардан ўзининг баъзи белгилари ва хусусиятлари билан ажралиб туради. У белгиларнинг баъзилари куйидагилардир:

    1. “Ахлуссунна вал-жамоа” — эътикод, ахкомлар, ёки турмуш тарзида бўлсин, меъёрдан ошиш ва сусайиш ўртасидаги мўътадиллик сохибидир. У Ислом уммати барча динлар ичида мўътадил бўлганидек, Ислом умматининг ичида хам мўътадилдир.

    2. “Ахлуссунна вал-жамоа” — хукмларни олишда Куръон ва суннатга чекланади. У иккисига катта ахамият бериб, уларнинг матнларига тўла таслим бўлади ва уларни салаф солих тушунчасига биноан тушунади.

    3. “Ахлуссунна вал-жамоа” нинг унинг барча сўзларини олиб, унга мухолиф бўлган сўзларни тарк киладиган ягона имомлари бор у хам бўлса — Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламдир. “Ахлуссунна вал-жамоа” — расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти, сўзлари ва килган ишларини билувчирок кимсалар бўлганлари учун, улар суннатни севувчирок, суннатга эргашишга харисрок ва суннатга амал килган кишиларни каттик яхши кўрувчи жамоадир.

    4. “Ахлуссунна вал-жамоа” — диндаги хусуматларни тарк килишлари, хусуматчилардан узок бўлишлари, халол-харом масалаларида бахс ва тортишувни тарк килишлари хамда динга комил суратда киришлари билан фарклидирлар.

    5. “Ахлуссунна вал-жамоа” — салаф солихни хурмат килади ва: “уларнинг тутган йўллари тўгри, илм жихатидан кучли ва хикматлирокдир”— деб эътикод килади.

    6. “Ахлуссунна вал-жамоа” — наклни акл устига мукаддам кўйиш ва аклни наклга бўйсундириш билан бирга таъвилни тарк килади ва шариатга тўла бўйсунади.

    7. “Ахлуссунна вал-жамоа” — бир масала хакидаги ривоятларни жам килади ва мужмалларини аник-равшанларига кайтаради.

    8. “Ахлуссунна вал-жамоа” — хакикат узра ўзгармасдан сабот билан туришлари, эътикод масалаларида иттифок келишлари, илм ва ибодат ўртасини, Аллох таъолога таваккул ва сабабларни ушлаш ўртасини жамлашлари, дунё ишларига киришиш ва унда такво килиш ўртасини, хавф ва умид, мухаббат ва нафрат, мўъминларга мулойимлик ва кофирларга каттиккўллик ўртасини жамлашлари хамда замон ва маконга караб ўзгармасликлари билан хакикат ва тўгри йўлни кўрсатувчи солих кишиларнинг етакчисидир.

    9. “Ахлуссунна вал-жамоа” — Ислом, суннат ва жамоатдан бошкаси билан исмланмаганлар.

    10. “Ахлуссунна вал-жамоа” — соглом акида ва тўгри динни ёйишга ва одамларга таълим бериш, тўгри йўлга далолат ва насихат килиш хамда уларнинг ишларига ахамият беришга харис бўлади.

    11. “Ахлуссунна вал-жамоа” — сўзлари, акидалари ва даъватларида одамларнинг энг бардошлиларидир.

    12. “Ахлуссунна вал-жамоа” — бирлашиш ва иттифокликка, унга чакиришга, таркоклик ва ихтилофларни тарк этиб, одамларни ундан огохлантиришга харисдир.

    13. Аллох таъоло “ахлуссунна вал-жамоа” ни бир-бирлари устидан “кофир” дея хукм чикаришдан саклади. “Ахлуссунна вал-жамоа” бошкалар устидан илм ва адолат билан хукм чикаради.

    14. “Ахлуссунна вал-жамоа” — ўзаро мухаббатли, мехрибон ва хамкор бўлиб, бир-бирларининг камчиликларини тўгрилайдилар хамда яхши ва ёмон кўришлари дин асосида бўлади.

    Хуллас, “ахлуссунна вал-жамоа” — гўзал хулкли, Аллох таъолога итоат килиш билан нафсларини тарбия килувчи, узокни кўрувчи, ихтилоф ўринларида кўнгиллари кенг ва ихтилоф одоблари ва асосларини яхши билган жамоатдир.

    “Ахлуссунна вал-жамоа” нинг сифатлари хакидаги сўзларнинг хулосаси:

    “Ахлуссунна вал-жамоа” — расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам барча гурухлар ичида жаханнам азобидан кутулгани хакида башорат берган ягона жамоатдир. Табиийки, бу сифатга эга бўлиш суннатга эргашиш, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам олиб келган эътикод, ибодат, хидоят йўли, одоб – ахлокларга мувофик бўлиш ва мусулмонлар жамоатини лозим тутиш асосига биноандир.

    Бу билан “ахлуссунна вал-жамоа” деб берилган таъриф “салаф” деб берилган таърифдан ажралиб колмайди. Зеро, “салаф” Куръон Каримга амал килиб, суннатни махкам ушлаган жамоатдир. Демак, “салаф” — расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам тарбияларига эътибор берган суннат ахллари, “ахлуссунна” эса “салаф солих” ва уларнинг йўлларига эргашган кишилардир.

    Бу — “ахлуссунна вал-жамоа” нинг ўзига хос маъносидир. Бу маънодан хавориж, жахмийя, муржиа, рофиза ва булардан бошка бидъатчи ва нафс-хавосига эргашган жамоатлар четдадир.

    Чунки, суннат бидъатнинг, жамоат эса таркокликнинг зиддидир. Бу расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан жамоатни лозим тутиш ва таркокликдан кайтариш хакида ривоят килинган хадисларнинг гоясидир.

    Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху Аллох таъолонинг: “Баъзи юзлар нурафшон ва баъзи юзлар тим-кора бўлган кунда” (Оли Имрон: 106) оятининг тафсирида: ““Ахлуссунна вал-жамоа” нинг юзи оппок, бидъатчи ва таркок кишиларнинг юзлари кора бўлади”, деди (Ибн Касир тафсири: 1/ 390).

    “Ахлуссунна вал-жамоа” нинг умумий маъноси ичига эса, рофизалардан бошка, Ислом динига мансуб бўлган барча мусулмонлар кирадилар. Гохо баъзи бидъатчи ва нафс-хаволарига эргашган кишиларни хам баъзи бир эътикодий масалаларда адашган гурухларга мухолиф бўлганлари учун “ахлуссунна” деб аталади. Бу маъно баъзи эътикодий масалаларга чеклангани ва баъзи муайян гурухларнинг мукобилида бўлгани учун “ахлуссунна вал-жамоа” уламолари ўртасида жуда хам кам истеъмол килинади. Масалан: халифалик, сахобалар ва бошка эътикодий масалаларда рофизаларга карши ўларок “ахлуссунна вал-жамоа” сифатини истеъмол килиш мумкин.

    “Ахлуссунна вал-жамоа” нинг зидди бидъат ахлларидир. Уларнинг асосийлари бешта бўлиб, улар: хавориж, рофиза, муржиа, кадарийя ва жахмийялар.

    “Ахлуссунна вал-жамоа” уламоларининг истилохида “салаф солих” сўзи “ахлуссунна вал-жамоа” истилохига мутаносибдир. Шунингдек, “Ахлул-асар”, “Ахлул-хадис”, “ат-Тоифатул-мансура”, “ал-Фиркатун-ножия” ва “ахлул-иттибоъ” исмларини хам “ахлуссунна вал-жамоа” учун истеъмол килинади. Бу исмлар салаф уламолари тарафидан кўплаб ишлатилган.

    “Ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг хусусиятлари
    Нима учун салаф солих акидаси эргашишга лойикрок?!

    Соглом акида — Ислом динининг асосидир. Бундан бошка нарсаларга асосланган хар-бир нарсанинг окибати — емирилиш ва барбодликдир. Шунинг учун хам, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўзгармас асос устида тарбияланган кишиларни чикариш учун хаётлари давомида сахобаларининг калбига ушбу эътикодни махкам ўрнатишга катта эътибор берганларини кўрамиз.

    Макка шахрида ўн уч йил давомида Куръон Карим ягона масала — эътикод ва Аллохнинг тавхиди хакида нозил бўлди. Тавхид акидаси мухим иш бўлгани учун расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Макка шахрида факат унга даъват этдилар ва сахобаларини унга кўра тарбия килдилар.

    Салаф солих эътикодини ўрганишнинг ахамияти соглом эътикодни баён килиш, одамларни унга кайтариш ва уларни гурухларнинг янглишликлари ва жамоатларнинг ихтилофларидан халос килиш йўлида жиддий харакат килишнинг зарур эканига богликдир. Бу эса даъватчилар энг аввал даъват этиши керак бўлган нарсадир.

    Салаф солихнинг акидаси

    Салаф солих акидасининг ўз кийматлари ва шу акидани ушлашнинг зарур эканини кўрсатиб берадиган белгилари ва хусусиятлари бор.

    Биринчидан: бу акида мусулмонлар оммасини умуман, олим ва даъватчиларни хусусан, таркоклик ва гурухбозликдан кутулишлари хамда уларнинг сафларини бирлаштириш учун ягона йўлдир. Чунки, бу акида — Аллохнинг вахийси, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг йўлланмаси ва карвоннинг аввали — сахобаларнинг йўлидир. Бу акидадан бошкасига жамланишнинг охирги натижаси, бугунги кунда кўриб турганимиздек, таркоклик, келишмовчилик ва муваффакиятсизликдир. Аллох таъоло деди: «Ким хидоят аник бўлганидан сўнг пайгамбарга хилоф иш килса ва мўъминларнинг йўлидан бошка йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича кўйиб берамиз ва жаханнамга дохил киламиз. У накадар ёмон жойдир!» (Нисо: 115).

    Иккинчидан: салаф солих акидаси мусулмонлар сафини бирлаштиради, кувватлайди ва уларни хак йўлида ва хак узра жамлайди. Чунки, у Аллох таъолонинг ушбу сўзига ижобатдир: “Аллохнинг арконини махкам ушланглар ва таркок бўлманглар!” (Оли Имрон: 103).

    Шунинг учун хам мусулмонларнинг ихтилофларининг энг мухим сабабларидан бири уларнинг хукмларни олиш манбалари ва харакат йўлларининг хилма-хил бўлишидир. Умматни бирлаштириш учун акида ва хукмларни олиш манбаъларини бирлаштириш, сахобаларда бўлгани каби ўта мухимдир.

    Учинчидан: ушбу акида мусулмонни бевосита Аллох таъоло ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга, у иккисини севиш, улуглаш ва улардан олдин бирор иш ёки хукмни шошилиб килиб кўймасликка боглайди. Чунки, салаф солих акидасининг манбаси “Аллох айтди” ва “Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтди” дир. Бу акида нафс-хаво ва шубхалар ўйинидан йирок, фалсафа, мантик ва аклни устун кўйиш каби бегона таъсирлардан хамда бошка манбаъларни киритишдан холидир.

    Тўртинчидан: салаф солих акидаси — чигалликлар ва ноаникликлари бўлмаган очик-равшан, нафс учун рохат, оят ва хадисларни ўзгартишдан узок, кулай акидадир. Бу акидадаги инсон хотиржам, кўнгли тўк, шак-шубхалар ва шайтон васвасаларидан йирок, бахтли инсондир. Чунки, у шу Умматнинг пайгамбари — соллаллоху алайхи ва саллам — ва унинг сахобаларининг — Улардан Аллох рози бўлсин — йўлидан бормокда. Аллох таъоло деди: “Аллохга ва унинг расулига иймон келтирган сўнгра моллари ва жонлари билан Аллох йўлида жиход килган мўъминлар, ана ўшаларгина хакикий содикдирлар” (Хужурот: 15).

    Бешинчидан: салаф солих акидаси Аллох таъолога якин бўлиш ва унинг розилигига эришиш сабабларининг энг буюгидир.

    Бу белги ва имтиёзлар “ахлуссунна вал-жамоа” учун доимо собитдир. Аллохга хамдлар бўлсинки, у замон ва маконларга караб ўзгармайди.

    (Кенгрок маълумотлар олиш учун доктор Носир ибн Абдулкарим Аклнинг “Мафхуму ахлис-суннати вал-жамоати инда ахлиссуннати вал-жамоати” (Суннат ва жамоат тушунчаси) китобига каралсин. у бу мавзуни муфассал баён килган. Аллох таъоло унга кўплаб савоблар берсин. Бундан ташкари Мухаммад Абдулходий Мисрийнинг “Маолиму интилакотил-кубро инда ахлиссуннати вал-жамоати” ва Ахмад Фариднинг “Хасоису ахлиссуннати вал-жамоати” китобига мурожаат этилсин).

    Кенгрок маълумот олиш учун каранг: ибн Батта ал-Абкарийнинг “ал-Ибона” китобининг мукаддимаси. Бу мукаддимани тадкикотчи олим доктор Ризо ибн Наъсон (Аллох ундан рози бўлсин) ёзган ва бу мавзуда кенг маълумотлар берган. “Мабахисфий акидати ахлиссуннати вал-жамоати ва мавкифул-харакатил-исламийяти минха” китобининг “Мин хасоисил-акидатил-исломийяти ва иттибаиха” боби, 29- бет. Муаллиф доктор Носир ибн Абдулкарим Акл)

    (Биз шу ердан “Салафийлик исломий йўналиш эмас, балки, муваккат боскич, холос”— деб айтилаётган даъволарнинг нотўгри эканлигини биламиз. Чунки, салаф йўналиши икки буюк асосни ўз ичига олади:

    Биринчи: чиройли намуна.

    Иккинчи: эргашиладиган соглом дастур.

    Чиройли намуна — сахобалар, тобиинлар ва тобиинларга яхшилик билан

    эргашган кишиларнинг уч асри.

    Дастур эса — у уч асрда акидани тушуниш, далилларни олиш, илм, иймон ва шариатнинг барча кирраларини тушунилган услуб.

    Бундан кўриниб турибдики, “салафийя” деб сифатланиш бу йўлни танлаган кишилар учун шарафдир. Чунки, у одамнинг солих аждодлари — салафи бордир. улар пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламнинг гувохлиги билан Ислом умматининг энг хайрлисидир. Бирок, “салафийя” номини, шу ном ўз ичига олган акида ва амални зохиран ва ботинан рўёбга чикармай олишнинг хеч кандай фойдаси йўкдир).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963