Сен севганинг билан бўласан

    3403 марта кўрилган

    Аллохга хамд бўлсин ва Мухаммад мустафога салавоту салом бўлсин.

    Аллохим биз Сендан Сени севмокни, Сени севганларни севмокни ва Сени мухаббатингга якинлаштирадиган амалларни биз учун севимли килмогингни сўраймиз!

    Бухорий ва Муслим ўз сахихларида келтирган хадисларида Анас ибн Молик разияллоху анху шундай ривоят киладилар:

    «Пайгамбаримиз билан бирга масжиддан чикиб келаётганимизда эшик олдида бир кишини учратдик. У:

    – Ё Расулуллох киёмат качон? – деб айтди. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам сўрадилар:

    – Сен унга нима хозирладинг? Шунда у киши бошини куйи солди, ва:

    – Мен у Кунга хозирлаган намоз, рўза ва садакаларим унчалик кўп эмас. Лекин мен Аллох ва расулини яхши кўраман – деди. Пайгамбаримиз:

    – Албатта сен севганларинг билан бирга бўласан- дедилар».

    Анас разияллоху анху айтадиларки: «Исломни кабул килишдан сўнг бизни энг кувонтирган нарса Расулуллохнинг айтган ушбу сўзлари эди: «Албатта сен севганинг билан бирга бўласан».

    Имом Муслим ўз сахихларида Анас розияллоху анхуни яна ушбу сўзларини келтирадилар: «Мен Аллох ва расулини, Абу Бакр ва Умарни яхши кўраман. Гарчи амалларим уларникидек бўлмасада, улар билан бирга бўлишни орзу киламан».

    Имом ибнул Коййим – рохимахуллох – мухаббат хакида шундай дейдилар: «У шундай манзилатки, мусобакалашувчилар унга эришиш йўлида мусобакалашадилар, амал килувчилар унга кайтадилар, эзгу ишларга шошиб-ўзувчилар у сари енг шимариб махкам бўладилар, мухаббат килувчилар у манзилатда ўзларини содикликларини намоён киладилар ва обидлар унинг ёкимли шаббодаси ила бахраманд бўладилар.

    У калблар куввати, рухлар озукасидир.

    У кўз кувончи бўлиб, у шундай хаётки, ундан бебахра одам ўликлар жумласидандир.

    У нурдирки, уни йукотган одам зулуматлар тўфонлари ичра колиб кетибди.

    У шифодирки, ким ундан ажралиб колса, унинг калбини жамики касалликлар эгаллаб олади.

    У шундай тотли лаззатки, ким уни согинмас, кўмсамас экан, унинг хаёти гаму-аламлар ичра ўтгусидир. Аллохга касамки, мухаббат ахли дунё ва охиратда шарафлидирлар. Улар учун энди Суюклилари тарафидан ундан-да улканрок насиба бордир».

    Энди, кимки Аллохни яхши кўрувчи инсондан Аллох уни яхши кўрувчи инсон даражасига кўтарилмок истаса, унга ушбу Аллома ибнул Коййим рохимахуллох ўзларининг «Мадорижус са-а-ликийн» китобларида келтирган воситаларни кискача шархи ила такдим этамиз:

    1. Куръони каримни тадаббур ила тиловат килиш, унда ирода этилаётган нарсаларни фахмлашга харакат килиш, худди, кул хўжайинининг муродини англаш учун у томонидан берилган китобни ёдлаб маъноларни тушунишга харакат килгани каби.

    Ха, кимки Аллох таоло унга сўйлашини яхши кўрса-хохласа, у холда, Унинг китобини тилоават килсин. Хасан ибн Али айтган эканлар: «Сизлардан аввалгилар Куръонни Аллохдан келган мактуб деб билар, тунлари уни ўкиб чикиб, кундузлари уни хаётга татбик этардилар».

    Ибнул Жавзий рохимахуллох айтадилар: «Куръони азиймни тиловат килувчи киши, Аллох таоло Ўз каломининг маъноларини инсонларнинг онгу-тушунчаларига етказиш, англатиш билан канчалик улкан лутф кўрсатганига эътибор килиши лозим. Шу билан бирга ўкиётган ушбу каломлари башарнинг сўзи эмаслигига диккат килиши, калбида мутакаллим-гапирувчи Зотнинг азамати, улуглигини хис этиши ва Унинг сўзларини тадаббур килиши керак».
    Имом Нававий айтган эканлар: «Аллохнинг китобини ўкувчи кори энг аввало, калбида Аллох таоло билан роз айтишаётганини, Унга муножот килаётганини хис этиши, тасаввурига келтириши лозим. Пайгамбар асхобларидан бўлган бир киши Рахмоннинг сифати бўлган «Ихлос» сурасини намозда такрор ва такрор тиловат килар эди. Ундан бунинг сабабини сўралганда, у: «Чунки унда Рахмоннинг сифати бордир. Шунинг учун уни ўкишни яхши кўраман» деб жавоб берди. Бу хакда Пайгамбаримизга хабар берганларида: «Унга етказиб кўйинглар, Аллох уни яхши кўради» деган эканлар.

    Шу нарсани яхши англашимиз керакки, Куръон тиловат килишдан асосий максад тадаббурдир. Яъни маъноларини тушунишга харакат килмокликдир. Агар тадаббур хосил бўлмаса, Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам килганлари каби оятларни такрор-такрор кироат килмок лозимдир, токи, тадаббур хосил бўлсин. Абу Зар розияллоху анху ривоят киладиларки, бир куни кечаси Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам ушбу

    (إِنْ تُعَذِّبْهُ& #1605;ْ فَإِنَّهُمْ عِبَادُكَ وَإِنْ تَغْفِرْ لَهُمْ فَإِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ) (المائدة:118)

    «Агар уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни магфират килсанг, албатта Сен Ўзинг кудрат, хикмат Эгасидирсан» (Моида-118) оятини кайта-кайта ўкиб, туни билан намозда коим бўлган эдилар. Тамийм ад-Дорий розияллоху анху бир куни туни билан ушбу

    (أَمْ حَسِبَ الَّذِينَ اجْتَرَحُوا السَّيِّئَا& #1578;ِ أَنْ نَجْعَلَهُم& #1618; كَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَا& #1578;ِ سَوَاءً مَحْيَاهُمْ وَمَمَاتُهُ& #1605;ْ سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ) (الجاثـية:21)

    «Балки ёмонлик-гунохлар касб этган кимсалар Биз уларни хам иймон келтирган ва яхши амаллар килган зотлар каби килишимизни ва хаётлари хам, мамотлари хам (яъни дунёлари хам Охиратлари хам муъминлар билан) баробар бўлишини ўйлагандирлар?! Накадар ёмон (нотўгри) хукм килурлар-а?!» (Жосия-21) оятини намозда такрор-такрор тиловат килар, тинмай йиглар эдилар. Шу алфозда тонг оттирдилар.

    2. Фарзларни адо этишдан сўнг Аллохга нафл ибодатлар килиш ила такарруб-якинлик килиш. Албатта у инсонни мухаббатдан сўнг махбублик-яъни Аллох тарафидан севимли бўлиш даражасига элтади.

    Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам ушбу хадиси кудсийни ривоят киладилар: Аллох таоло дейди: «Менга содик бўлган бандамга кимки адоват килса, унга уруш эълон килгумдир. Унга фарз этган амалларимни адо этгач, яна Мени мухаббатимга эришиш учун нафл ибодатларда хам коим бўлишлик ила Менга якинлашаётган бандам мен учун жуда суюклидир. Агар Мен уни яхши кўриб колсам, Мен уни эшитадиган кулоги, кўрадиган кўзи, ушлайдиган кўли ва юрадиган оёги бўлгумдир. Мендан нимани сўраса ато этгум ва Мен билан нимадан панох сўраса панохимга олгумдир». (Бухорий ривояти)

    Ушбу хадис нажот топгувчиларнинг икки тоифасини баён килади:

    1.Аллох буюрган фарзларини адо килиш ва У зот белгилаган худудларини риоя килиш ила Аллохни яхши кўрувчилар тоифаси.

    2.Буюрилган фарзларни адо этиш билан бирга нафл ибодатлар ила Аллохга якинлашган ва натижада Аллох тарафидан суюкли бўлганлар тоифаси. Бу эса Ибнул Коййим баён этган «Бу, яхши кўришликнинг авлорок бўлган даражасига кўтарувчи манзилатдир».

    Ибни Ражаб Ханбалий айтадилар: «Аллохнинг мукарраб авлиёлари икки тоифадирлар. Биринчи тоифани баёни юкорида ўтди. Иккинчи тоифа эса дейдиларки, фарзларни бажаришдан сўнгра нафл-ихтиёрий ибодатларда давомий бўлган инсонлардир. Улар собикийнул-мукоррибийн (эзгу амаллар килишда ўзувчи ва Аллохга якин бўлганлар) даража ахлидирлар. Чунки улар зиммаларидаги вожиботларни ўташлик билан бирга ихтиёрий ибодатларда хам фаол харакат килишди ва карохиятли-ёмон кўрилган амаллардан тийилишда, такво килишда бардавомлик билан Аллохга якин бўлдилар. Бу нарсалар хадиси кудсийда Аллох таоло: «Бандам Менга нафл ибодатлар ила якинлашар экан, Мен уни яхши кўриб коламан» деб мархамат килганидек, бандага Аллохнинг мухаббатини насиб этади. Кимники Аллох яхши кўрар экан, уни Ўз мухаббати, тоати ва мархамати ила ризклантириб кўяди. Аллохга якин килувчи нафл ибодатлар турличадир. Улар намоз, закот, рўза, хаж ва умра каби фарз бўлган амалларни ихтиёрий тарзда зиёда килишдир.

    3. Барча холатларда хам тил, амал ва хол билан Аллох зикрида давомий бўлиш. Банданинг Аллох мухаббатидан насибаси унинг зикрдаги насибаси микдорига караб бўлур.

    Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дейдилар: «Албатта Аллох таоло айтади: «Качон бандам Мени зикр этиб, лабини кимирлатар экан, Мен у билан биргаман». Куръони каримда эса: «Мени ёд килинглар, Мен хам сизларни эслайман-ёд киламан» дейди.

    Бир куни Пайгамбаримиз: «Муфарридунлар ўзиб кетишди» дедилар. Сахобалар: «Ким у муфарридунлар ё Расулуллох?» деб сўрашди. Пайгамбаримиз: «Аллохни кўп зикр этувчи эркак ва аёллар» деб мархамат килдилар. (Муслим ривояти)

    Шу билан бирга Пайгамбаримиз Аллохни зикр килмайдиган инсонларнинг бахтсизлиги хакида шундай дейдилар: «Кайси бир кавм бир жойда жамланиб ўтиришса-ю, лекин Аллохнинг зикр килмасдан туришадиган бўлса, худди ўлган эшакнинг сасиган жасади тепасидан тургандек бўлишибди ва киёмат куни бу ўтиришлари уларга хасрат бўлгусидир»
    Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг олдиларига бир киши келди ва: «Эй Аллохнинг Расули: Ислом шариат-конун коидалари менга кўпайиб кетди. Сиз менга бир нарсани ўргатинг, мен унга каттик амал килай» деди. Расулуллох айтдилар: «Тилинг хеч качон Аллох зикридан тўхтамасин». (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари)
    Сахобий розияллоху анхумлар ўз хаётлари давомида ушбу гоят кимматли васиятни теран англаган ва унинг амалига каттик харакат килган зотлар эдилар. Сахобийлардан бирлари айтган эканлар: «Тилингни Аллох зикри ила доимо машгул килар экансан, жаннатга кулган холингда кираcан».

    4. Нафс-хаво голиб келсада ўзи суйган нарсаларидан кўра Севиклиси яхши кўрган нарсаларни ортик кўриш-устун кўйиш. Гарчи кўтарилиш машаккатли кечсада, Севикли зот сари юксалиш.

    Ушбу иборани шархлаб Ибнул Коййим шундай дейдилар: «Бошкаларнинг розилигидан Аллохнинг розилигини устун кўйиш, ихтиёр килиш ва танлаш. Бунда, банда Аллох рози бўладиган ишнигина хохлайди ва килади, гарчи буни халклар ёктирмасин ва ундан газаб килсинлар. Бу пайгамбар алайхиссаломларга хос бўлган ийсор-афзални ихтиёр килиш даражасидир. Ундан хам юкорироги Улул-азм пайгамбарларга хос. Ундан хам юкориси эса пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссаломга хосдир».

    Буларнинг бари уч ишни амалга ошириш билангина хосил бўлади.

    а). Нафс хохишларини бўйсундириш, унинг устидан эгалик килиш.

    б). Нафс-хаво хохишларига мухолиф-карши бўлиш.

    в). Шайтон ва унинг дўстларига карши курашиш.
    Шайхулислом Ибн Тайимия айтган эканлар: «Мусулмон киши Аллохдан кўркиши ва нафс хохишларидан тийилиши керак бўлади. Инсон нафс-хаво ва шахват туфайли жазоланмайди. Балки у шахватларга эргашгани ва уларнинг васвасасига учиб иш килгани учун жазога мубтало бўлади. Шунинг учун бу хохишлардан тийилиш ибодат ва солих амал хисобланади».

    5. Калбни Аллохнинг исм ва сифатлари, уларнинг маърифати ва улар хакида мушохадага юзлантириш. Ушбу маърифат богларида тафаккур ила сайр килиш. Кимки Аллохни исм, сифатлари ва феъллари билан танир экан, шубхасиз уни яхши кўриб колади.

    Ибнул Коййим рохимахуллох айтадилар: «Олим Аллохга элтувчи йўл устида бўлмас ва Аллохни танимас экан уни маърифат сохиби деб тавсифланмайди. Ориф шундай кишики, Аллохни исм-сифатлари ва феъллари ила танигандан кейин Аллохга килаётган ибодатида содик бўлган, максади ва ниятини холис У зот учун килган кишидир».

    Кимки мана шу исм-сифатларни инкор этар экан, у ислом ва иймон асосларини бузибди ва эхсон дарахтига талафот етказибди.

    Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллохнинг тўксон тўккиз исми бор. Кимки уларни ёд килса жаннатга киради» деб мархамат килганлар. («Ёд килиш» дан мурод бу исмларни маъноларини билиб, унинг такозосига биноан амал килиш. Масалан: Аллохнинг «Басийр» – «Кўрувчи» исмининг том маъноси Унинг кўриши ўзига хос бўлиб бандаларнинг кўришига киёс килинмайди, унинг кўриши олдида бирор нарса тўсик бўла олмайди, на зулмат, на девор ва на бошкаси. У хар бир харакатни кўриб туради, унинг бир харакатни кўриши бошкасини кўришдан машгул килиб кўймайди, у бир вактнинг ўзида барча махлукотларининг харакатларини кузатиб туради. Банда ўз парвардигорининг кўриши шу каби чексиз эканини билгач, унга ёкмайдиган ва у рози бўлмайдиган хар кандай амални килишдан хижолат килади ва ундан тийилади. Аллохнинг исм-сифатларини билишнинг энг буюк самараларидан бири мана шудир. Бошка исм-сифатларнинг маъносини билиш хам шу кабидир. Тахририятдан).

    Банда эхсон, инъом, яхшилик ва лутф ичра буркангандир. Бу неъматни англаш инсон шууридан юкори ва хиссидан кўра баландрокдир. Дархакикат, Аллохдан кўра мунъим (неъмат ато этувчи) ва мухсин(эхсон килувчи) йукдир. Бунга соглом акл хам, накл килинган ишончли хабарлар хам далолат килади. Акл эгалари – басийрат сохиблари наздида хакикатан, Аллохдан ўзга махбуб йўкдир. У зотдан бошкаси буткул мухаббатга, яхши кўришга мустахик-лойик эмасдир. Инсонни табиати шулки, унга яхшилик килганни, лутф-мархамат кўрсатганни яхши кўради. Унга бу мархамат учун керак бўлса ёрдам беради, душманлардан химоя килади. Ва унинг жамики эхтиёжларига кўмак беришга харакат килади. Агар инсон хакикий маърифатни англаб етса, шуни тушуниб етадики, унга мухсин Зот- Аллох субханаху ва таологинадир ва Унинг ато этмиш анвойи эхсонларини адоги йўкдир. Аллох таоло мархамат килади: «Аллохнинг неъматларини хар канча санасангиз хам адогига етолмайсиз». (Иброхим: 34).

    Саййид Кутб рохимахуллох айтган эканлар: «Калб бу шундай нарсаки – унинг хосиятидан инсон инсон бўлиб етишган. У бу улкан мулк-салтанатдаги кўтаришдан еру осмонлар, тоглар ожиз бўлган иймон омонатини ихтиёр этган ва Аллох таолонинг тўгри йўли ва хидоят устида ихтиёрий истикоматни танлаган идрок, фарклаш ва маърифат кувватидир. Хеч ким ушбу кувватнинг мохиятини, жисмнинг ичкариси ёки ташкарисида бўлган марказини билмайди. Бу Аллох таолонинг инсонга жо этган сиридир ва буни Ундан ўзга хеч ким билмас».

    6. Бутун калби билан Аллох таоло хузурида ўзини хокисор тутиш, бўйинсуниш.

    Аллох таоло мархамат килади: «У Кунда овозлар хам Рахмонга таъзим килур, бас, факат пичирлашнигина эшитурсиз» (Тоха: 108).

    Салафларимизда хушуъ, хокисорлик жуда ажиб кўринишларда бўлган. Бу холатлар уларнинг калблари мусаффо ва пок бўлганига далолат килади. Абдуллох ибн Зубайр намозга турган чогларида, хушуъга берилганларидан устун каби харакатсиз котиб колар эдилар. Саждада узок колганларидан, у зотни ёгоч ёки девор деб гумон килган кушлар елкаларига келиб кўнишарди.

    Али ибн Хусайн намозга тахорат олганларида ранглари окара бошларди. «Тахорат вактида сизни ташвишлантирган нарса нимадир?»-деб сўраганларида:

    – «Хозир мен кимни хузурида туришимни биласизларми ўзи?» деб жавоб берган эканлар.

    7. Унга муножот килиш, Унинг каломини тиловат килиш учун Илохий нузул вактида, тунлари У Зот ила хилватда колиш. Самимий калб билан убудийят-кулчилик одоби ила У зотнинг хузурида коим бўлиш. Сўнгра буларни барчасини истигфор ва тавба ила хотималаш.

    Аллох таоло мархамат килади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-кўрпаларидан узок бўлур ва Роббиларига кўркув ва умид ила илтижо-дуо килурлар. Ва биз уларга ризк килиб берган нарсаларимиздан инфок-эхсон килурлар» (Сажда: 16).

    Шак-шубхасиз тун сохиблари мухаббат ахлидандирлар. Балки мухаббат ахлининг шарафлиси, обрўлисидирлар. Чунки, узун тунларда У Зот хузурида ибодат билан коим бўлишлари уларда юкорида зикри ўтган барча мухаббат сабабларини ўзида мужассам килади. Само амини Жаброил алайхис-салом Ер амини Мухаммад саллоллоху алайхи ва саллам хузурларига тушиб, айтардилар: «Билингки, мўминнинг шарафи тунги киёми-лайли ва инсонлардан бехожатлигидадир. (яъни уларнинг кўлидаги нарсаларга мухтож бўлмаслигидадир).

    Хасан Басрий айтган эдилар: «Ибодатлар ичида тунги намоздан кўра кучлирок ибодатни топмадим. У киши: «Нима сабабли тахажжудда коим бўлувчилар инсонлар ичида чиройли юзлиликлари билан ажралиб турадилар?»- деб сўралганида, шундай жавоб берган эканлар: «Чунки улар Рахмон билан холи колиб, ибодатда бўлишди ва У зот уларни нури ила кийинтириб, буркади».

    8. Содик мухиблар-севувчилар билан бирга бўлиш. Уларнинг покиза каломларининг хушхўр меваларидан бахраманд бўлиш.

    Расулуллох, саллолоху алайхи ва саллам, мархамат киладилар: «Аллох таоло хадиси кудсийда шундай дейди: «Мен учун бир-бирларини яхши кўрганларга Менинг мухаббатим вожиб бўлур. Мен учун бир-бирлари билан сухбат куриб ўтирганларга Менинг мухаббатим вожиб бўлур. Мен учун бир-бирларини зиёрат этганларга Менинг мухаббатим вожиб бўлур»

    Мўминнинг Аллох учун бир биродарини яхши кўриши содик иймони ва хусну хулкининг самарасидир. У шундай бир мустахкам тўсикки, у сабабли Аллох банданинг калбини хифз этади ва токи иймон заифлашмасин ва хак йўлдан тойилмасин учун у билан калбни кувватлантиради.

    9. Калб ва Аллох ўртасини бузадиган, ўзгартирадиган барча сабаблардан четланиш.

    Агар калб фосид бўладиган бўлса, киши ундан дунёвий ишларини ислох киладиган хеч бир фойда топмайди ва ухровий ишларига манфаатли бўлган бирон-бир наф кўрмайди.
    Аллох таоло мархамат килади: «У Кунда на мол фойда берур ва на бола-чака. Факат Аллох хузурига тоза калб билан келгангина нажот топур». (Шуаро:88,89).

    Тавфик Аллохдандир.

    Носируддин Ахмад

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963