Xурматли ота-оналар, фарзандингизни кўчада кимлар
    билан ўртоклашаётганига, кимлар билан кўпрок бўлаётганига жиддий аxамият беринг.
    Баъзи болаларнинг бетарбия оилада ўсаётгани, ёмонсўз, шилким бўлиши ва ўзининг
    ёмон таъсирини фарзандингизга ўтказаётгани эxтимолдан xоли эмас. Канчадан-канча
    ота-оналар улгайиб колган фарзандларини ёмон дўстларидан ажратиб ололмаётганига
    гувоx бўламиз. Баъзан ёвуз дўстлари туфайли арокхўр, зинокор, ўгри-киссавур ва
    айникса бугунги кунда, наркотик моддалар истеъмолига ўтириб колган фарзандларни
    тарбия килишдан ота-оналари ожиз колишмокда. Ўз фарзандларидан тўйиб, уларга
    кафасни раво кўришмокда. Меxрибон пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам
    айтган эдилар: Киши дўстининг динида бўлади. Ким билан дўстлашаётганига назар
    солсин (Xадис саxиxдир).

    1. Савол: Болажоним, яна нимага иймон
    келтирамиз?

    Жавоб: Охират кунига иймон келтирамиз.

    2. Савол:
    Болажоним, охиратда нима бўлади?

    Жавоб: Барча-барча одамлар кайта
    тирилади.

    3. Савол: Демак, инсонлар ўлгандан кейин яна тириладими?

    Жавоб: Xа дадажон, кайта тирилишади. Кейин мўминлари жаннатга, кофирлари
    эса дўзахга киради.

    4. Савол: Болажоним, яна нимага иймон келтирамиз?

    Жавоб: Такдирнинг яхшилиги ва ёмонлигига Аллох таоло томонидан
    эканлигига иймон келтирамиз.

    5. Савол: Болажоним, биз мана шу 6 та
    нарсага иймон келтирдик. Агар инсон шуларнинг биттасига иймон келтирмаса нима
    бўлади?

    Жавоб: Кофир бўлади. Xаммасига иймон келтириш шарт.

    6.
    Савол: Болажоним, инсон учун шу Иймондан ортик бахт борми?

    Жавоб: Йўк
    дадажон, xамма бахт иймонли кишида.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963