Умра қандай қилинади?

Муаллиф: Саудия Арабистони Кироллигининг собик муфтийси
Мўътабар Олимлар Хайъати хамда Илмий Тадкикотлар
ва Фатво Идорасининг собик Раиси
Аллома Абдулазиз ибн Боз рахимахуллох

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллахир рохманир рохийм

Аллохга хамдлар, сўнгги пайгамбар, Унинг оиласи ва сахобаларига салавот ва саломлар бўлсин.

Сўнг …

Ушбу рисола умра ибодати хакида бир шингил кўрсатмалардан иборат бўлиб, уни ўкувчиларга такдим этамиз.

Биринчи: Умра килмокчи бўлган одам мийкотга етиб келганидан сўнг, гусл килиб, тозаланиши мустахабдир. Хотин кизлар хам, гарчи хайз ва нифос кони кўраётган бўлсалар-да, гусл килиб, тозаланадилар.

Рамазонга ҳозирдан тайёрланайлик (7): Асосий қадам: тавба (3)

Танбаллик ва сусткашликдан тавба қилиш 
Ялқовликни ташлашингизни истайман. Дам олиб ётадиган вақт ўтди. Ушбу мавзу ҳақида қисқача қуйидагиларни айтиб ўтмоқчиман: 
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо: “Банда “Мен ялқовман”, деб айтишини ёмон кўраман”, дер эди. Яъни ундай одамга: “Туриб, фалон ишни қилинг”, дейишса: “Йўқ, қилгим келмаяпти”, деб жавоб беради.
Бу сўзни асло айта кўрманг! Хаёлингиздан чиқариб ташланг. Чунки сиз қандай ўй-хаёлда бўлсаниз, шундай ҳаёт кечирасиз.
Психологларнинг айтишларича, сиз ўзингизга ҳеч қачон: “Мен муваффақиятсизликка учрайман, эплай олмайман”, деб айтмаслигингиз керак. Балки: “Эй Раббим, мени собитқадам қил”, деб айтишингиз лозим. Ҳатто: “Мана бундай бўлади деб кўрқаман”, деб ҳам айтманг.

Муҳаррамга оид мавзулар

1Муҳаррам ойида нафл рўза тутишнинг фазилати2Нега Ошуро рўзасини тутамиз?3Ошуро куни рўза тутишнинг фазилати

Ҳадислар

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи Муҳаррамдаги рўзадир ва фарз намозларидан кейинги энг афзал намоз кечаси ўқилган – таҳажжуд – намоздир», дедилар.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага – ҳижрат қилиб – келганида яҳудларни Ошуро куни рўза тутаётган ҳолда топдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан:

– Нима учун бу кунда рўза тутяпсизлар? деб сўрадилар.

Ҳукмдорлар билан муомала одобидан

Муовия ибн Аби Суфён ўзига нисбатан қўполлик қилган кишига деди:

Ҳукмдорлар билан гаплашганда эҳтиёт бўл, зеро султоннинг ғазаби ёш боланинг ғазабидек (тез), ҳамласи шернинг ҳамласидек (кучли).