0123. Қувончли хабар келганда нима қилинади?

(كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَتَاهُ أَمْرٌ يَسُرُّهُ أَوْ يُسَرُّ بِهِ خَرَّ سَاجِداً شُكْراً للهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى) .
Набий алайҳиссалом ўзларини қувонтирадиган ёки қувончли бирон иш бўладиган бўлса, улуғ ва буюк Аллоҳга шукроналар этиб саждага бош қўярдилар.

0128. Ёвуз шайтонлар макрини қайтариш учун нима дейилади?

(أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ الَّتِي لاَ يُجَاوِزُهُنَّ بَرٌّ وَلاَ فَاجِرٌ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ، وَبَرَأَ وَذَرَأَ، وَمِنْ شَرِّ مَا يَنْزِلُ مِنَ السَّمَاءِ، وَمِنْ شَرِّ مَا يَعْرُجُ فِيْهَا، وَمِنْ شَرِّ مَا ذَرَأَ فِي الأَرْضِ، وَمِنْ شَرِّ مَا يَخْرُجُ مِنْهَا، وَمِنْ شَرِّ فِتَنِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ، وَمِنْ شَرِّ كُلِّ طَارِقٍ إِلاَّ طَارِقاً يَطْرُقُ بِخَيْرٍ، يَا رَحْمانُ).
Яхши одам ҳам, ёмон одам ҳам хатлаб ўтиб кета олмайдиган Аллоҳнинг мукаммал калималари билан паноҳланаман: У яратган, бор қилган (бутун) нарсаларнинг ёмонлигидан.

0131. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай тасбеҳ айтар эдилар?

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: (رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله وسلم يَعْقِدُ التَّسْبِيْحَ بِيَمِيْنِهِ).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тасбеҳ-зикрларни ўнг кўлларида санаганларини кўрганман», – дедилар.

0132. Анвои хайр-яхшилик ва умумий одоблардан

(إِذَا كَانَ جُنْحُ اللَّيْلِ – أَوْ أَمْسَيْتُمْ – فَكُفُّوا صِبْيَانَكُمْ، فَإِنَّ الشَّيَاطِيْنَ تَنْتَشِرُ حِيْنَئِذٍ، فَإِذَا ذَهَبَ سَاعَةٌ مِنَ اللَّيْلِ فَخَلُّوهُمْ، وَأَغْلِقُوا الأَبْوَابَ وَاذْكُرُوا اسْمَ اللهِ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لاَ يَفْتَحُ بَاباً مُغْلَقًا، وَأَوْكُوا قِرَبَكُمْ وَاذْكُرُوا اسْمَ اللهِ، وَخَمِّرُوا آنِيَتَكُم وَاذْكُرُوا اسْمَ اللهِ، وَلَوْ أَنْ تَعْرِضُوا عَلَيْهَا شَيْئاً، وَأَطْفِؤُوا مَصَابِيْحَكُمْ).
Қорунғу тушаётганда – ёки кеч кирганда – ёш болаларингизни (кўчадан) тутиб турингиз. Бу пайтда шайтонлар (жинлар) изғиган бўлади. Қоронғи тушгандан сўнг бироз ўтгач, болаларингизни озод қўйингиз. Аллоҳнинг номини зикр этиб эшикларингизни беркитингиз. Шайтон беркитилган эшикни очмайди. Аллоҳнинг номини зикр этиб мешларингизнинг оғзини боғлангиз.

0130. Тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтишнинг фазли

قَالَ : ( مَنْ قَالَ: ( سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ) فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ حُطَّتْ خَطَايَاهُ وَلَوْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ).
1 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Кимки бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳ вабиҳамдиҳи (Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир ва Унинг ҳамди билан тасбеҳ айтаман)», деб айтса, хатолари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам ўчирилади.

0129. Истиғфор ва тавба

قَالَ رَسُولُ اللهِ : ( وَاللهِ إِنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ فِي الْيَوْمِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِيْنَ مَرَّةً).
1 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёдроқ истиғфор айтиб, тавба қиламан. (Бухорий ривояти).
وَقَالَ : ( يَا أَيُّهَا النَّاسُ، تُوبُوا إِلَى اللهِ، فَإِنِّي أَتُوبُ فِي الْيَوْمِ إِلَيْهِ مِائَةَ مَرَّةٍ).
2 – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Эй инсонлар! Аллоҳга тавба қилингиз! Албатта, мен бир кунда юз маротаба Унга тавба қиламан.

0120. Машъарул ҳаром – Муздалифада айтиладиган зикр

رَكِبَ الْقَصْوَاءَ، حَتَّى أَتَى الْمَشْعَرَ الْحَرَامَ، فَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ ( فَدَعَاهُ، وَكَبَّرَهُ، وَهَلَّلَهُ، وَوَحَّدَهُ) فَلَمْ يَزَلْ وَاقِفاً حَتَّى أَسْفَرَ جِداًّ، فَدَفَعَ قَبْلَ أَنْ تَطْلُعَ الشَّمْسُ).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туялари Қасвога миниб Машъарул ҳаром – Муздалифага келдилар. Қиблага юзландилар. (Аллоҳга дуо қилдилар. Аллоҳни улуғлаб, такбир айтдилар, таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ) айтдилар ва тавҳид калималарини (Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу… қодир, деб) айтдилар. Кун жуда ёришиб кетгунича туриб, сўнг қуёш чиқмасдан олдин йўлга тушдилар.

0121. Жамаротга тош отишда ҳар бир тош билан бирга такбир айтиш

(يُكَبِّرُ كُلَّمَا رَمَى بِحَصَاةٍ عِنْدَ الْجِمَارِ الثَّلاَثِ، ثُمَّ يَتَقَدَّمُ وَيَقِفُ يَدْعُو مُسْتَقْبِلَ الْقِبْلَةِ رَافِعاً يَدَيْهِ بَعْدَ الْجَمْرَةِ الأُولَى وَالثَّانِيَةِ، أَمَّا جَمْرَةُ الْعَقَبَةِ فَيَرْمِيْهَا وَيُكَبِّرُ عِنْدَ كُلِّ حَصَاةٍ، وَيَنْصَرِفُ وَلاَ يَقِفُ عِنْدَهَا).
Учала жамра (тош отадиган жой)да ҳам ҳар тош отиш билан бирга такбир айтади. Биринчи ва иккинчи жамра (тош отадиган ер)ларда тош отиб бўлгач олдинроққа ўтади сўнгра кўлини кўтариб қиблага юзланган ҳолда туриб, дуо қилади. Охирги тош отиладиган ер (Жамратул ақаба)да эса тошларни отади, ҳар бирини отаётганида такбир (Аллоҳу акбар) айтади ва унинг олдида (дуо учун) тўхтамасдан кетади.

0124. Танасида бирон-бир оғриқни сезган киши нима қилади?

(ضَعْ يَدَكَ عَلَى الَّذِي تَأَلَّمَ مِنْ جَسَدِكَ، وَقُلْ : بِسْمِ اللهِ ثَلاَثاً، وَقُلْ سَبْعَ مَرَّاتٍ : أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ).
Қўлингизни оғриётган аъзоингиз устига қўйиб, уч марта «Бисмиллаҳи (Аллоҳ номи билан)» денг ва етти марта «Аллоҳдан, Унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфланаётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман», деб айтинг.