Аёл кишининг қинидан келган елнинг ҳукми


Савол:

Аёл киши агар намозга турганида рукуъ ва сужудда, хоссатан саждада ва икки сажда ўртасида ўтирган пайтида ва ташаҳҳудда ўтирган пайтида қинидан ён-веридагилар эшитадиган даражада овоз билан ел келса, шу билан ўша аёлнинг намози бузиладими? Баъзан биров эшитмайдиган даражада паст овозда келади. Таҳорати ва намози бузиладими?

Жавоб:

Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд.. Аёл кишининг олди томонидан келган ел таҳоратини бузмайди. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/259).

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962