Қадр кечаси

Абу Закарийя ал-Маданий

Бисмиллахир Рохманир Рохим

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллох таъолога хамду санолар, пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавoту саломлар бўлсин.

Мухтарам ва азиз диндошлар, куни кеча рамазон киришини завк билан кутиб олгандик. Мана бугун эса унинг кўпи кетиб ози колибди. Хаш-паш дегунча рамазон тугаб хайит хам келиб колади. Хаммангизга маълум рамазон ойи ойларнинг энг улуги бўлганидек, бу ойнинг хам кеча ва кундузларининг фазилатли ва улуглари бор. Улар рамазоннинг охирги ўн кунлиги. Уларнинг фазилати шу кечаларда яширинган «Лайлатул кадр-Кадр кечаси» сабаблидир. Кадр кечасининг кадрини куйида зикр килинадиган оят ва хадисларни тааммул килган киши англаб етади.

Салафи солиҳ Рамазонда

Ислом Нури таҳририяти

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримиз, унинг оиласи, саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашган барча кишиларга Аллоҳдан салавот ва саломлар бўлсин.

Мусулмон биродарим ва муслима синглим, сизларни Аллоҳ учун яхши кўрганимиз сабабли қалбимиз қўридан отилган мухаббат билан йўлламоқчимиз. Аллоҳ таолодан Ўзининг каромат диёри ва раҳмат маконида бизларни сизлар билан бирга жам қилишини сўраймиз. Рамазон ойининг келиши билан сизларга камтарона совғани тақдим этмоқчимиз. Шояд бу совғани ва насиҳатларни қабул қилсангиз.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам рўзасининг сифати

«Ахлуссунна вал-жамоа» кутубхонаси
«Фикх рисолалари» силсиласи

Бисмиллахир рохманир рохийм

Барча оламлар роббиси бўлган Аллохга хамдлар, Унинг элчисига, элчисининг ахли-байти ва уни севганларнинг барчасига салавот ва саломлар бўлсин.

Ушбу рисола расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг кандай рўза тутганлари, рўзанинг фарзлари, шартлари, одоблари, дуолари, фойдалари, рўза тутиш фарз бўлган кишилар ва рўзани бузувчи нарсалар хакидадир.

Аллох таъоло мусулмонларни хаётларининг барча жабхасида расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларини татбик этишларига муваффак килсин.

Рўзанинг таърифи

Рўза – субх содикдан Куёшнинг ботишига кадар Аллох таъолога ибодат нияти билан рўзани бузадиган барча нарсалардан тийилиш, демакдир.

Рамазон ойида рўза тутиш Ислом динининг пойдеворларидан биридир.

Эҳтимол бу сен учун охирги Рамазондир

Шодий Саййид Ахмад
Абу Закарийя ал-Маданий таржимаси

Тез кунларда кириб келадиган Рамазон ойини кутаётган Мусулмон юртларга назар ташлаган одам бизларнинг бугунги кундаги Рамазонни кутиб олишимиз билан Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларнинг кутиб олишлари ўртасида катта фарқни кўради.

Қалб бармоқларга афсус-надоматлар билан йўғрилган сўзларни имло қилади, бармоқлар эса уларни кўз ёшлари сиёҳи билан ёзади, қалб бугунги фитналардан эзилиб адо бўлади.

Салаф солиҳлар олти ой “Эй Аллоҳ, бизни Рамазонга етказгин” деб, дуо қилишар, Рамазонга етишсалар ибодатда қаттиқ тиришар, яна олти ой “Эй Аллоҳ, биздан Рамазондаги амалларимизни қабул эт”, деб дуо қилишар эди.

Аммо бизнинг замонамиздаги телеканаллар ва баъзи радиодастурларнинг мутасаддилари

Рамазони каримни қучишдан олдин

Мана Ислом Уммати муборак Рамазон ойи келишини интиқлик билан кутмоқда. Сиз ҳам эй ёш-навқирон биродарим мана шу умматдан бирисиз. Рамазон ойининг кириб келиши мени кўп ўйга солди. Ички бир ҳис мени Рамазон билан табриклаш, бу улуғ ой билан муборакбод этишга ундади. Бироқ кўнглимда кўп орзулар кезиб юрарди, шу табрикни кимга, кишилардан қайси тоифага йўлласам экан дердим. Ўйлаб туриб умид ёшларда эканига инондим. Аллоҳ таолодан кейин улар зафарга эришишда ўз умматларига кўмакчидирлар.

Мен ушбу рисоламни ёш дўстларим билан менинг ўртамда садоқат гарови бўлишини умид этиб ёздим.

Рамазонни кутиб олиш учун 10 насиҳат

Оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбар ва елчиларнинг энг шарафлиси саййидимиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва ҳамма асҳобларига саловот ва саломлар бўлсин!

Бу рисола Рамазон ойига соғ-саломат етиб келган мусулмон киши Рамазон ойидан Аллоҳга ибодат қилишда унумли фойдаланиши учун йўлланган.

«Рамазон ойини кутиб олиш учун 10 насиҳат» деб номланган рисоламиз мусулмон киши муборак ойда қандай қилиб ибодатни кўпайтириш услублари ва шу борадаги иймоний ишоралар баёнидир. Аллоҳдан тўғри йўлга йўллашини ҳамда бу ишимни Аллоҳнинг улуғ юзи учун бўлишини сўрайман.

Рамазонни қандай кутиб оламиз?

Ҳар нарсанинг мавсуми бўлгани каби ибодатларнинг ҳам мавсумлари бор. Рамазон ибодат мавсумларининг энг каттасидир.

Дўстим, Рамазон ойи учун қандай тайёргарлик кўрдингиз?

Муаллиф: Азҳарий Аҳмад Маҳмуд
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Яхшиликка ҳидоят ва мўъминларга Китобини йўлбошчи қилган Аллоҳга ҳамдлар, Роббиси Қуръон билан безаган, Рамазон ойидаги Қадр кечаси билан мукаррам этган Расулга ва унинг оиласи, саҳобалари ҳамда уларга эргашган барча аҳли ҳақга салавоту саломлар бўлсин.

Мусулмон дўстим, ҳар йили такрорланиб келаётган ва мусулмонлар қалблари ва жонлари билан севадиган ушбу кунлар сабабли мусулмонларнинг севинчига бир қаранг!

Дўстим, инсонга ҳар йили одатий кунларидан фарқли, ўзгача шуур билан ўтказадиган саноқли кунларни кечириши буюк неъмат эмасми?!

Дўстим, бу гўзал кунлар (рамазон кунлари)даги қувонч катталаргагина хос эмас, балки ҳали рўза тутишлари фарз бўлмаган жажжи

Биринчи ўн кунлик ўтгандан кейин

Мишъал ибн Абдулазиз ал-Фаллоҳий
Арабчадан Абу Закария ал-Маданий ўгирди.

Мана, Рамазоннинг биринчи ўн кунлиги ҳам ўтиб кетди. Мана шу видолашув асносида қалбни ўртаб турган бир неча саволлар бор. Бу кунлар ўз саҳифаларида бизнинг фойдамизга нималарни сақладию, зараримизга нималарни сақлади экан?

Саволларнинг биринчиси: Мана шу диннинг ғами ташвишларимизнинг қанчасига тўғри келади? Биз у учун яшаймизми? Ёки ўзимиз ва шахсимиз учун яшаймизми? У учун қанча ҳаракат қиламиз? Қанча ғамимиз дин учун? Ҳаёт кечириш, яшашда инсон ўзидан бошқа барча махлуқотлар билан муштаракдир, улар ўртасидаги фарқ ҳимматлар олий бўлганда, мақсадлар буюклашгандагина вужудга келади.

Ислом олами Рамазон ойида гувоҳ бўладиган энг катта мусобақа

Азиз мусулмон дўстим!

Сизга бир хабар етказсам майлими?!

Эй, Мадинаи Мунавварада яшаб, Расулуллоҳу алайҳи ва салламнинг қўшниси бўлган дўстим, мен сизга қандай хабар етказмоқчи ва нимани айтмоқчиман, биласизми?!

У – жуда ҳам севинчли ва қалбларни қамраб олгувчи хабар!

У – рамазоннинг илк кечасидан бошлаб, охирги кечасида тугайдиган улкан мусобақадир.

Эй, муҳожирлар фарзанди!…

Эй, ансорлар набираси!…

Йилингизнинг энг буюк фурсати ва санангизнинг энг катта мавсумига тайёр бўлинг!

Бу – Буюк Подшоҳ Ўз Китобида эълон қилган мусобақадир:

«(Эй инсонлар), Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Оллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг

Замонавий рўзани бузувчи амаллар

Муаллиф: Холид ибн Алий ал-Мушайқиҳ
Ўзбекчага ўгирувчи: Абу Закария ал-Маданий

بسم الله الرحمن الرحيم

Муқаддима

Аллоҳга ҳамду санолар ва Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.

Шайх Холид ибн Алий ал-Мушайқиҳ “Зодул мустақниъ” китобидан “Китаб ас-сиям”ни шарҳлаб бўлганларидан кейин, бугунги кунимизда янги пайдо бўлган замонавий рўзани бузувчи амалларни баён қилишга киришдилар. Уларни зикр қилдилар ва уламолар сўзларининг кучлиларини баён қилдилар. Аллоҳ таоло шайхга ажру азиймлар берсин, у кишининг илмидан мусулмонларга ва Исломга наф етказсин.

Ушбу рисола шайхга берилди.