Рўзадорлар йўл қўядиган айрим хатолар

Муслим ибн Абдуллоҳ тайёрлаган

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, тақводорлар пешвоси бўлмиш пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли оилалари ва асҳобларига салоту саломлар бўлсин.

Аммо баъд: Ушбу мухтасар рисола Рамазон ойида биродарларимиз йўл қўядиган айрим хатоларни тузатиш мақсадида ёзилди. Бу арзимас хизматимизни Аллоҳ таоло Ўз даргоҳида қабул айлаб, уни барчамиз учун хайрли этсин! Омин!

1. Айрим мусулмонлар бу ойни ҳаддан ташқари кўп егулик ғамлаш билан кутиб олади. Биродарлар, Рамазон озиқ-овқат жамғарадиган маишат ойи эмас, аксинча топган-тутганингизни фақир-бечоралар билан баҳам кўриб, имкон қадар кўпроқ тоат-ибодат ва хайрли амаллар қилиб, Аллоҳ ризосига етишмоқ ойидир.

2.

Таровиҳ намози

Уламолар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Кимки Рамазон нафл намозларини унинг фазилатига ишонган ва савобидан умид этган ҳолда ўқиса, унинг илгари қилган гуноҳлари кечирилади»,- деган сўзларига асосланиб, Рамазон ойида нафл намоз ўқиш бошқа ойларга нисбатан кўпроқ тарғиб этилганига иттифоқ қилганлар. Яна улар Рамазондаги бу нафл намозлар Умар ибн Хаттоб жамоат ҳолатига келтирган таровиҳ намози билан адо этилишида ҳам якдил бўлганлар. Сўнг бу таровиҳ намозини уйда ўқиш афзалми ёки масжидда жамоат ҳолда ўқиш афзалми деган масалада турли фикрлар билдирилган.

Рамазонни кутиб олишнинг ўнта йўл-йўриғи

Холид ад-Дарвиш
Муҳаммад Исмоил

Бутун оламлар Робби бўлмиш Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбарлар саййиди Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин. Аммо баъд…

Ушбу рисолани Рамазонга соғ-саломат етиб келган ҳар бир мўмин-мусулмонга йўллар эканман, у билан мўминнинг қалбида ушбу муборак ойда Аллоҳ таолонинг ибодатига ҳиммат ва азму қарор бахш этишни умид қиламан. Аллоҳ таолодан тавфиқ ва тўғрилик тилаган ҳолда ушбу амалимни Ўзининг розилигига мувофиқ қилишини сўрайман.

Рамазонни қандай кутиб олмоқ керак? Ушбу муборак ойни қандай қилиб тўғри суратда кутиб олиш мумкин?

Мусулмон киши тоат-ибодатлар мавсумида асло бўшашмаслиги, унда кимўзарга мусобақа қилиши, биринчиликни олишга тиришиши лозим.

Кечир, Рамазон!

Муаллиф: Шайх Холид ар-Рошид
Араб тилидан Муҳаммад Исмоил таржимаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Унга ҳамд айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз ёмонларидан Аллоҳнинг паноҳига ўтамиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни ҳеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб қўйган кишини бирон кимса ҳидоят қила олмас.

АЁЛЛАР УЧУН РАМАЗОН НАСИҲАТЛАРИ

Тайёрловчи: Дорул-Ватан нашриёти
Таржимон: Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, аҳли оилаларига ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин.

Биз муборак Рамазон ойининг кириши муносабати билан ушбу қисқа калималарни ва қимматли нидоларни муслима аёлларга бағишлаймиз. Аллоҳ таолодан бу насиҳатларни мўмина опа-сингилларимизга фойдали қилишини ва уларга Аллоҳга итоат қилишларида ҳамда бу улуғ ойда Аллоҳнинг розилиги ва мағфиратига етишишларида ёрдамчи қилишини сўраймиз.

Биринчи насиҳат

Рамазон биз шукр қилишимиз лозим бўлган неъматдир

Муҳтарама опа-сингиллар! Рамазон ойи Аллоҳнинг мўмин бандаларига берган энг улуғ неъматларидан.

Ҳаж мавсуми

1Ҳажнинг гўзал фазилатлари2Ҳаж ва умра қилувчилар учун қўлланма3Қуръон ва Суннат асосидаги ҳаж ва умра қилиш қўлланмаси ВИДЕО[1][2][3][4]4Умра қандай килинади?5«Қуръон ва суннат шуъласида ҳаж ва умра қилиш» китобидан6Ҳожи биродаримга мактублар7Бу кунларни кандай ўтказмок керак?8«Ат-Тасҳилуз-зарурий лимасаилил-Қудурий» дан.

Нега Ошуро рўзасини тутамиз?

Абу Закария ал-Маданий тайёрлади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

Аммо баъд…

Ҳар бир замонда мутлақ ҳукмдор бўлишни истаган, Аллоҳнинг бандаларини ўзларига қул қилишга интилган золим подшоҳлар ва зодагонлар бўлган. Улар ўтмишда ҳам ҳозирда ҳам мавжуд.

Рамазон ёшлар учун ғаниматдир

Дорул ватан нашриёти тайёрлаган
Таржимон:  Ислом Нури

Рамазон ойини ажру даромадлр мавсуми қилиб қўйган зот – Аллоҳга ҳамду санолар, нажоту ҳидоят пайғамбарига, у кишининг аҳллари, саҳобалари, шоду хуррамлик кунигача у кишига яхши эргашган барча мўминларга салоту саломлар бўлсин.

Аммо баъд…

Эй навқирон биродарим! Менинг сизга айтаётган гапим биродарнинг ўз биродарига, муҳибнинг ўз ҳабибига, холис, мушфиқ дўстнинг ўз дўстига яхшиликни раво кўриб, нажоту зафарни умид этиб айтаётган гапидир. Шунинг учун қулоғингизни менга тутинг, сўзларимга қалбингизни очинг. Насиҳатгўйнинг айбига қараманг, балки сизни нимага чақираётган нарсада фикрингизни юргизинг.

Янги бошловчилар учун фиқҳ дарслиги (давоми)

2760 марта кўрилган

Uchinchi fasl

Jamоat namоzi, imоmlik, Jum’a, ikki hayit, istisqо

va janоza namоzlarining hukmlari

Jamоat namоzi

Islоm dinining eng asоsiy o’ziga xоsliklaridan biri – barcha shar’iy amallarda musulmоnlarning birlik-birdamligidir. Zerо ajralib qоlish eng yomоn ko’rinishlardan bo’lib, dinimiz undan qaytaradi: «Albatta bo’ri suruvdan uzоqlashgan qo’yni eydi»,- deyiladi bir mubоrak hadisi sharifda.

Allоh ta’оlо jamоatda o’qilgan namоzni yolg’iz o’qilgan namоzdan yigirma etti daraja afzal qildi. Shuningdek kattarоq jamоatning kichikrоq jamоatdan afzalligi ham ma’lumdir. Jamоatning eng kam miqdоri Jum’a va Hayit namоzlaridan bоshqasida- ikki kishidir. Jamоat safarda ham, muqimlikda ham har bir kishiga farzi ayndir.

Рамазон суҳбатлари/Усаймин

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
Муҳаммад Исмоил Охун таржимаси

Биринчи суҳбат
Рамазон ойининг фазилатлари
Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.

Азиз биродарлар! Дарҳақиқат, бизларга улуғ ой, қимматли фурсат ташриф буюрди. Бу ой чексиз ажр-мукофотлар бериладиган, ҳар бир яхшилик истовчига яхшилик эшиклари очиладиган, хайр-баракот ойидир.