Гапириш одоби

    Эй ўғлон, сен ҳожатларингни бажаришда ва ўз манфаъатларингни осон қилишда у билан одамларга гапиришинг учун Аллоҳ сенга тил бериб, бошқа жонзотлардан афзал қилди. Шунинг учун сен чиройли дид-фаросатга риоя қилган ҳолда ва тўла одоб билан тилингни фақат фойдали нарсаларга ишлатишинг керак.

    Бунинг учун уйидаги нарсаларга риоя қилишинг керак:

    1. Агар бир одамга гапирсанг, гапинг ўртача овоз билан гапир, яъни сен билан гаплашаётган одам ранжиб қолмаслиги учун овозингни керакли даражадан баланд ҳам паст ҳам қилма.

    2. Ҳар бир киши билан даражасига қараб гаплашишга одатлан, ота-онанг, устозларинг ва бошлиқларинг билан гаплашганда тўла одобга риоя қил. Кичик укаларинг, уйдаги хизматчилар каби сен билан даражаси баробар кишилар билан юмшоқ ва мулойим бўлишга ҳаракат қил

    3. Чиройли, осон, мақсадни ифода этувчи сўзларни танла ва одамлар сўзингдан малолланиб қолмасликлари учун кўп такрор қилма.

    4. Гапирганда шошилма, қўлинг ва бошинг билан кўп ишора қилма. Сўзингни тинглашга мажбур қилиш учун сен гаплашаётган одамингни бирон аъзосини ушлаб олма.

    5. Ўзинг ҳақингда ва ўзингдаги фазилатлар ҳақида гапирма. Чунки одамлар ўзини мақтаган одамларни ёмон кўрадилар.

    6. Сергап бўлма ва сўзни фақат ўзингники қилиб олма. Чунки суҳбатдошинг сенга жавоб қайтара олмаслиги мумкин.

    7. Сенга гапираётган одамни қўйиб бошқаси билан гаплашишга ёки китоб ва журнал ўқишга чалғиб кетма ва сўзини тамомлашидан олдин суҳбатдошингни гапини бўлма.

    8. Агар суҳбатдошингнинг сўзидан бирон нотўғри нарсани топсанг, уни ёлғончига чиқариб ёки унга эътироз билдириб уни ҳижолат қилма. Чунки у озорлнади ва сени ёмон кўриб қолади ва эҳтимол сени сўкиб юбориши мумкин.

    9. Агар биров сен биладиган ҳикоятни гапириб бераётган бўлса, унинг сўзини бўлиб қўймаслигинг учун у ҳикояни билишлигингни айтиб, уни ҳижолат қилма.

    10. Агар бир жамоат ўзларига хос гапни гаплашаётган бўлса уларнинг гапига қўшилма. Фақат ўзлари сени суҳбатга таклиф қилишсагина, уларга бориб қўшил.

    Ҳикоя

    Подшоҳлардан бири ўз вазириникига меҳмонга борибди. Вазирнинг одобли, сўзи чиройли ўғли бор эди. Подшоҳ ўтиргач ўша болани ёнига ўтиргизиб ундан сўрабди:

    – Менинг уйим чиройликми ёки отангникими?

    – Қачон подшоҳ отамнинг уйида бўлса, албатта отамнинг уйи чиройли!- деб жавоб берибди.

    Кейин подшоҳ унга бармоғидаги қимматбаҳо узукни кўрсатиб ундан сўрабди:

    – Бу узукдан ҳам чиройлигини кўрганмисан?

    – Ҳа! Узук тақилган қўл узукдан чиройли,- дебди бола.

    Подшоҳ унинг ҳозиржавоблигидан таажжубланиб ундан сўрабди:

    – Мендан кейин подшоҳ бўлишни истайсанми?

    – Подшоҳнинг ўғли мендан кўра подшоҳликка ҳақлироқ – дебди бола.

    Бу жавобдан подшоҳнинг шодлиги янада зиёда бўлиб, вазирнинг ўғлига берган
    тарбиясидан мамнун бўлибди.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962