Бизга боғланинг
Хатна учун тўй қилиб бериш ҳукми
Савол:
Қиз болаларни хатна қилиш ва шу муносабат билан зиёфат, ўйин-кулги қилиш ва рақсга тушишлар ҳукми нима?
Жавоб:
Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд..Қиз болани хатна қилиш машруъ ва улар ҳаққида мустаҳабдир. Аммо, шу муносабат билан ўйин-кулги қилиш, хурсандчилик қилиб, ўйинга тушишлар пок шариатимизда асли-асоси бор иш деб билмаймиз. Аммо, хатна сабабли хурсанд бўлиш шаръан матлуб иш. Чунки, хатна машруъ ишлардан бири. Аллоҳ таоло айтганки: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати ва раҳмат-меҳрибонлиги билан — мана шу билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир» (Юнус: 58). Хатна Аллоҳнинг фазли ва марҳаматидан, шу муносабат билан Аллоҳга шукроналик юзасидан таом ҳозирлашнинг зарари йўқ. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.
(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/123).