Бизга боғланинг
Хижома хакида
Бисмиллахир рохманир рохийм
Аллох Таъолога хамду санолар, У Зотнинг башарийятга муаллим килиб жўнатган Пайгамбари хазрати Мухаммад, ахли байтлари, сахобалари ва тобеийнларига дуруду салавотлар бўлсин!
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух…
Кейин…
Биз ушбу сухбатимизда хижома (кон олдириш), унинг маъноси, фазилати, фойдаси, уни кандай амалда кўлланиши хамда кайси кунларда килиниши хакида сўз юритамиз ва сухбатимизни кичик бир хулоса билан якунлаймиз.
Аввало:
Хижома сўрмок маъносидаги хажм сўзидан олинган. Бола она кўкрагини сўрса – эмса, арабчасига: ″Хажама ас-сабийю уммаху″,— дейилади. Кон олгувчи шахс хам, конни сўриб олиш йўли билан олса, уни ″Хажжом″ дейилади. Кон олиш касбига: ″Хижома″, кон олинадиган асбоб ускунага эса: ″Михжам″ дейилади. (Лисанул-араб китобидан)
Фукахоларнинг хижомага берган таърифлари:
Баъзи олимлар хижомани (сўриб олиш шарти билан) сўриб олиш асбоби оркали бошнинг орка томонидан конни чикариб олишга кайд этиб – хослаб кўядилар.
Зарконий эса: ″Хижома факатгина, бошнинг оркасига хос эмас балки, баданнинг бошка ўринларидан хам хижома килиш мумкин яъни, хижома йўли билан бузилган конни чикариб ташлаш мумкин″,— дейдилар. Хаттобий хам ушбу фикрни кўллаб-куватлайдилар.
Хуллас: ″Сўриб олишга мосланган (хох кадимий, хох замонавий) асбоб-ускуна билан бузилган конни жасад – бадандан чикариб ташлашни хижома″,— дейилади.
Хижома кадимдан маълуму машхурдир. Кадимги Чинликлар (Хитойлар), Бобилликлар ва Фиръавнлар даврларида хам уни амалда кўлланган. Улардан колган осори атикаларда баъзи касалларни хижома йўли билан даволашаётганлигини тасвирловчи суратлар бунга далолат килади.
Кадимдагилар бу ишда маъданий (тилло, кумиш) каъс(банка)лар ва хўкиз шохларидан фойдаланганлар. Улар бу шохларни беморнинг жасадидан кон олишмокчи бўлган ўринга кўйиб, унинг ичидаги хавони шохнинг уч кисмидаги кичкана тешикча оркали сўриб чикариб, шохнинг ичини хаводан холи килиб кўйганлар. Чунончи, бу ишда шиша банкалардан хам фойдаланса бўлади. Бир бўлак пахта ёки шу каби бир нарсани банка ичида ёндириб, уни хаводан холи килиб, беморнинг баданидан кон олинмокчи бўлган ўринга кўйилади, кўйишдан аввал мазкур ўрин бирон ўткир нарса (мас: устара, олмос) билан тилинади.
Хижоманинг фазилатлари:
Саийд ибн Жубайр разияллоху анху Ибн Аббос разияллоху анхумодан, у киши эса, Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килган хадисни Имом Бухорий ўз сахихларида ривоят килдилар:
«Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: ″Шифо уч нарсададир – асал ичишда, мехжам (хижомада ишлатиладиган асбоб)нинг тилишида (яъни, хижома килдиришда) ва ўт билан куйдиришда. Ва (мен) умматимни ўт билан куйдириб (даволаниш)дан кайтараман″». (Бухорий: 5269)
Сахих Бухорий ва Муслимда кўйидаги хадисни хам ривоят килинади: «Анас ибн Молик разияллоху анхудан, хажжом (кон олувчи)нинг касби хакида сўралганда, у зот: ″Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хижома килдирганлар. У зот соллаллоху алайхи ва салламга хажжомлик килган Абу Тоййибага икки соъ (ўртача 5 кг атрофида) таъом беришга буюриб ва ахилларига унинг хирожидан бир оз камайтиришни тайинладилар. Кейин (Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам) дедилар: ″Даволанишларинг учун энг афзал нарса хижомадир. Ёки (айтдилар),″Хижома даволарингизнинг энг муносибларидандир″».
Жобир ибн Абдуллох разияллоху анху: ″Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан: ″Дори-дармонларингизнинг бирортасида яхшилик бўлса, албатта у: мехжамнинг тилишида (хижомада), асал ичишда, ўт билан куйдиришдадир. (Аммо мен) ўт билан куйдириб даволанишни яхши (хуш) кўрмайман″,— деб айтаётганларини эшитганман″,— дедилар. (Бухорий: 6583, Муслим: 2205)
Хижоманинг фойдаси:
Хижоманинг кадимда хам, хозирда хам, жуда кўп хасталиклардан даволанишда сезиларли файдаси бор эканлигини амалда тажриба билан кўрилганлиги сир эмас.
Кўйидагилар хижома амалий равишда кўлланиб, Аллох Таъолонинг изни билан фойдаси кузатилган хасталиклардир.
1 – Кон айланиш органларидаги хасталик.
2 – Кон босими, юрак хасталиклари.
3 – Кўкрак огриги, нафас кисиши.
4 – Бош ва кўз огриклари.
5 – Бўйиндаги, корин бўшлигидаги огриклар хамда мускуллардаги бод (рематизм) касалликлари.
6 – Баъзи турдаги юрак, кўкрак хасталиклари хамда бўгинлардаги огриклар ва хоказо…
Яна бир томони шундаки, баъзи холатларда хижомага атрофдан бошка нарсалар (дори-дармонлар) кўшимча килинмаган холатда хам, у ёлгиз ўзи хам жуда фойдалик бўлиб, огрикни енгиллаштиради.
Хижоманинг фойдалари хакида кўпрок маълумот олиш учун Ибн ал-Каййимнинг ″Зодул-Маъод″, Иброхим ал-Хозиймийнинг ″Хижоманинг хукм ва фойдалари″ номли китобларига мурожаат этилсин.
Хижоманинг тарикаси:
Шохдан ясалган хижома асбобини баданнинг кон олиниши керак бўлган жойига ўрнаштириб, унинг ингичка томонидан очиб кўйилган кичкина тешикча оркали ичидаги хавони сўриб олиниб, тешикчани сакич (звачка) каби ёпишкок нарса билан тўсиб кўйилади. Агар шох ўрнига замонавий банка ишлатилса, у холда спирт, пахта, когоз парчаси ёки шу каби бирор нарсани банка ичида ёкиб хаводан холи килиб, кон олинадиган ўринга ёпиштириб ўрнатилади (Агар хижома учун махсус тайёрланган мосламани топилса, у жуда кулай). Уч дакикадан то ўн дакикагача (шох хам худди шундай) халиги ўринга ёпишиб ўрнаб туради. Кейин уни кўчириб олиб, у жойни кескир (устара, лезва) каби нарса билан охиста майда-майда тилинади. Кейин юкоридаги равишда банкани (ёки шохни) халиги ўринга кайтадан ёпиштириб ўрнатилади. Кузатиб турилса, бир оз муддатда банка (ёки шох) бузилган – айниган кон билан тўла бўлади. (Агар эхтиёж сезилса, шу ишни яна бир марта такрорлаш мумкин). Кифоя киларлик даражада бузилган конни чикариб олингач банкани (ёки шохни) кўтариб олинади. Жарохатланган ўринга пахта куйдириб, ёки шу каби конни тўхтатадиган бирор тиббий дори кўйилади.
Кўпрок маълумот олиш учун, доктор: Низомий ал-Каббонийнинг ″Майда жаррохлик″ хакидаги бахсига мурожаат этилсин!
Хижомани билган, тажрибалик киши яъни, хажжомлик малакасига эга бўлган шахс килмоглиги шартдир!
Хижома килиш вакти:
Имом Термизий Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхумодан ривоят килган хадисда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлар хижома киладиган кунларингизнинг энг яхшиси 17, 19 ва 21-кунлардир» (бу кунлар хижрий-камарий хисобдаги ойлар кунларидир).
Анас ибн Молик разияллоху анхудан ривоят килинади расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кимки хижома килмокчи бўлса 17, 19 ва 21- кунларни танласин, сизлардан бирортангизнинг кони ошиб кетиб уни ўлдириб кўймасин» (яъни, агар бирортангизнинг кони суюлиб, ошиб кетса кайси кунда бўлса хам хижома килаверсин. Бу изох Ибнул Коййимнинг «Зодул-Маъод» китобидан олинди) Ибн Можа ривояти.
Имом Ибн Можа Ибн Умар разияллоху анхумодан ривоят килган хадисда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шундай дедилар: «Оч коринга (эрталабда) килинган хижома яхширокдир. Унда шифо ва барака бор, акл ва зехнни оширади. Аллохнинг баракаси билан пайшанба куни хижома килинглар. Чоршанба, жума, шанба ва якшанба кунлари хижомадан сакланинглар. Душанба ва сешанба кунлари хижома килинглар, у Аллох Айюбни мусибатдан халос килган кун, унга мусибатни чоршанба куни юборганди. Мохов ва пес чоршанба куни ёки чоршанбага ўтар кечаси пайдо бўлади». Имом Ибнул Коййим «Зодул-Маъод» китобида айтадилар: «Хадисларда мазкур 17,19 ва 21- кунлар ойнинг иккинчи ярмига тўгри келмокда бу табиблар иттифок килган муддатга мувофикдир. Бу хижома учун энг муносиб вактга далолат килади, холос. Агар киши кайсидир сабабга кўра баданидан кон олдиришга эхтиёж сезса кайси кунда бўлса хам хижома килса бўлаверади». (Зодул Маъод» 674 бет)
Хулоса:
Юкорида айтиб ўтганларимиздан маълум бўладики, хижома баъзи бир нодон одамлар ўйлаганидек фойдасиз иш бўлмай балки, кадим замонлардан бери Хакимлар томонидан тасдикланган жуда хам фойдали тиббий бир амалиётдир. Бизларга ота-оналаримиздан хам кўра мехрибонрок бўлган Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам бизларни бу ишга таргиб килиб, ўзлари хам амалда кўллаганларини хисобга олган холда, сизу биз мусулмонлар бу манфаатлик ишдан фойдаланмогимиз даркор. Жуда кўп уламолар хижомани амалда кўллаб, унга суннат каби амал килиб, бу борада китоблар таълиф этганлар. Сизу биз мусулмонларга мана шунинг ўзи кифоядир.
Аллох Таъоло хаммамизни фойдали ишларга Ўзи муваффак айласин!
Абу Мухаммад тайёрлади.