Бизга боғланинг
Хотиннинг хукуклари
Ислом буюрган хукуклар силсиласи
Амр ибн ал Ахвас ал Жумаший -розияллоху анху- хажжатул вадоъда Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан эшитганларини хикоя килиб дедилар: Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам Аллохга хамду сано айтдилар сўнгра ваъз килиб эслатмалар бердилар, шуларнинг орасида: «Эсингизда бўлсин! Аёлларга доимо яхши муомалада бўлинглар. Улар сизларнинг олдингизда асирадирлар, сизлар бундан ортик нарсага эга эмассизлар. Бирок, очик бузукчилик (яъни бузук сўз ва ишлар) ва хаёсизлик килсалар, уларнинг жойларини ажратинглар (ва жимо килманглар) ва жонидан ўтмайдиган килиб уринглар, агар сизларга итоат килсалар бошка йўл кидирманглар. Билингларки, сизлар учун хотинларингизнинг устида хакларингиз бор ва хотинларингиз учун хам сизларнинг устингизда хаклари бор. Сизнинг хаккингиз: Тўшагингизга сиз ёмон кўрадиган кишини ўткизмайдилар ва сиз ёмон кўрган одамни уйингизга киришга рухсат бермайдилар. Шуни хам билингларки! Хотинларингизни сизларнинг устингиздаги хаклари: Уларни чиройли едириб ичтиришинглар ва кийидиришинглар»-дедилар.
Аллох таъоло деди: «Унинг оятларидан бири – У Зот сизлар хамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва мехр-мухаббат пайдо клишидир». (Рум: 21).
Эр-хотин ўрталарида топилган ошнолик ва мехр-мухаббат бошка икки кишининг ўртасида топилиши мумкин эмас. Аллох таъоло эр-хотин ўрталарида мухаббат ва мехр-окибат бўлишини яхши кўради. Шунинг учун Аллох таъоло уларга хукукларни чикариб кўйди. Бу хукукларни адо этишга риоя килиш, ўртадаги мухаббат ва мехр-окибатни зое бўлишдан ва йўк бўлиб кетишдан саклайди. Аллох таъоло деди:
«…Ва яхши амалларда улар (аёллар) зиммаларидаги бурчлари баробарида хукуклари хам бор». (Бакара: 228).
Бу калима киска бўлишига карамай, батафсил баён килинса катта китоб бўладиган бир коидани ўзида жамлайди. Бу коида – аёл эркак киши билан хамма хукукларда баробар, факатгина куйидаги Аллох таъолонинг сўзида ифодаланган бир ишда мустаснодир. Аллох таъоло деди:
«…Ва эркаклар учун улар (аёллар) устида бир даража бор» (Бакара: 228).
Аёлларнинг бурчлари ва хукукларини билишни одамларнинг ўрталарида урф бўлган нарсага, турмушлари ва ахлларига киладиган муомалаларига хавола килди. одамларнинг урфлари шариат, акида, одоб ва одатларига тобе эканлиги мукаррардир. Бу ибора эркак кишига бир тарозини бердики, у хамма ишлари ва холатларида хотинига килаётган муомаласини тортиб кўрсин. Агар у хотинидан бир ишни талаб кимокчи бўлса, бунинг баробарида ўзининг зиммасига хам бу иш лозим бўлишини эслайди. Шунинг учун Ибн Аббос -розияллоху анху-: «хотиним менга ясангани каби мен хам унга ясанаман.» дедилар.
Хакикий мусулмон ўзининг зиммасида хотинининг хукуклари борлигини тан олади. Аллох таъоло айганидек: «Яхшиликда улар (аёллар) учун зиммаларидаги бурчлари баробарида хукуклари хам бор».
Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айганларидек:
«Огох бўлинг! Хотинларингиз устида сизнинг хукукларингиз бор ва сизнинг устингизда хотинларингизнинг хукуклари бор».
Онгли мусулмон доимо ўзининг хаккини тўла олганлиги ёки олмаганлигига карамай, хотинининг хаккини адо этишга уринади. Чунки у ўрталарида мухаббат, мехр-окибат давом этишига харис бўлади ва шунингдек уларни ажратиш учун ўрталарида низо кўзгатадиган шайтонга имкон бермасликка хам харис бўлади.
«Дин насихатдир» деган коидадан келиб чикиб, хозир биз хотиннинг эр устидаги хакларини зикр киламиз, сўнгра эса эрнинг хотин устидаги хакларини зикр киламиз. Шояд эрлар ибратлансалар ва бир-бирларини хакка ва сабрга чакирсалар!.
«Албатта хотинларингиз учун сизларнинг зиммангизда хаклар бор».
1) Эр, хотини билан яхшилик билан турмуш килиши.
Аллох таъоло деди:
«Улар (хотинлар) билан хушмуомала бўлиб, тинч-тотув яшанглар» (Нисо:19).
Бу эса куйидагиларни килиш билан бўлади: Эр ўзи таом еган кезда хотинини егизади ва ўзи бирор кийим кийганда уни хам кийинтиради. Агар итоатсизлигидан кўркса Аллох таъоло аёлларни одоблантиришга буюрган услубда одоблантиради, яъни биринчи бўлиб сўкмасдан, хакорат килмасдан ва «Башаранг курсин» демасдан чиройли насихат килади, итоат килса яхши, итоат килмаса ётокда тарк этади, бунда хам итоат килмаса, юзидан бошка жойига жонидан ўтиб кетмайдиган килиб уради. Аллох таъоло деди:
«Хотинларингизни итоатсизлигидан кўрксангиз, аввало уларга панд-насихат килинглар, сўнг (насихат кор килмаса) уларни ётокларда тарк килингиз, сўнгра (шунда хам итоат этмасалар) уринглар!». (Нисо: 34).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан- «бизлардан биримизнинг устида хотинининг кандай хакки бор?» деб сўралганларида, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Таом еган вактингда уни таомлантириш, кийган вактингда уни хам кийинтириш, юзига урмаслигинг, Аллох юзингни кабих килсин демаслигинг ва факат уйдагина хажр этмогинг (яъни кўшилмасдан бошка жойда ётиш) –дир» дея жавоб бердилар.
Ахлокнинг камолоти ва иймоннинг ривожланишининг кўриниши, инсон ўзининг ахли билан мехрибон ва мулойим бўлишлигидир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Муъминларнинг иймони комилроги хулки гўзалрогидир. Сизларнинг яхшиларингиз, ўзларининг хотинларига яхши бўлганларидир».
Хотинни хурмат килиш кишининг олийжаноблигидандир, хотинни хорлаш эса пасткашлик ва разиллик аломатидир.
Хотинни хурмат килиш жумласидан, ширинсўз ва илтифотли бўлиш ва у билан хазиллашиш, бунда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам намунадирлар. У Зот Оиша розияллоху анхога илтифот килар ва у билан югуришда мусобака килардилар. Оиша розияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мен билан мусобака килиб, мен у кишидан ўзиб кетдим, сўнг бир муддат ўтгач этим огирлашиб колганида мусобакалашдик Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мендан ўзиб кетдилар ва бу ўтган галгига баробар бўлди дедилар».
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам оиласи билан бўлган ўйиндан бошка хар бир ўйинни ботил хисобладилар. «Аллох азза ва жалланинг зикри бўлмаган хар бир нарса бехудадир ва вактни бекор ўтказиш ёки эсдан чикаришдир, тўрт хислат бундан мустаснодир…..отини ўргатиши, ахли билан ўйнашлик ва сузишни ўрганиш» дедилар.
Хотин эрига ўзини зийнатлаши лозим бўлгани каби эр хам хотинга зийнатланиши лозимдир. Чунки, эрни хотинга махлиё килган нарса хотинни хам эрига махлиё килади. Бу Аллох таъолонинг манабу сўзига биноан бўлади: «Ва яхши амалларда улар (аёллар) зиммаларидаги бурчлари баробарида хукуклари хам бор». Ибн Аббос розияллоху анхумо дедилар: «манашу оят асосида, хотиним менга безангани каби мен хам унга безанаман».
2) Хотинни эр устидаги хукукларидан: эр хотиннинг озорига сабр килиши ва унинг килган хатоларини кечириши. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Муъмин киши муъмина хотиндан газабланмасин! Унинг бир хулкини хуш кўрмаса бошка бир хулкидан рози бўлади» дедилар.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хотинларга яхшилик килишни ўзингизга лозим тутинглар, зеро улар ковургадан яратилганлар, ковурганинг энг эгри жойи энг юкорисидир. Агар уни тўгрилайман десанг синдириб кўясан, агар уни ташлаб кўйсанг эгрилигича колаверади, шунинг учун хотинларга яхшилик килишни лозим билинглар».
Салафлардан бирлари дедилар: «Билингки, хотин билан гўзал хулкли бўлиш унга озор беришдан тийилишгина эмас, балки унинг озорини кўтариш ва унинг енгилтаклиги ва газабига халимлик килишдир. Бу ишларда Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламда биз учун чиройли намуна бордир. У Зот билан хотинлари айтишиб колишарди, баъзилари куни билан аразлаб юрарди. Агар ишлари кўплиги сабабли, ёки инсончилик хатоси билан бирор ишни килолмай колган бўлса эр уни кечириб кўйиши керак. Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам бу ишларда одамларнинг комилроги эдилар, У Зот бизнинг рахнамомизлар. Шунга тасдик ўларок, Оиша розияллоху анхо онамиз дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бирор таомни хеч качон айбламаганлар, агар кўнгиллари тортса еганлар, бўлмаса тарк этганлар». (Бухорий ривояти.) Аммо бизлардачи?! Канчадан канча талокка сабаб бўлган нарса бу: ё хотин таом тайёрлашда бироз кеч колган, ёки тайёрлаган таоми эрига ёкмаган.
Эр еб-ичишда хам хотинининг кўнглини хушлаб кўйиши керак. Оиша розияллоху анхо дедилар: «Мен хайз кўрган холимда, устухон тозалардим, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уни олиб огзим теккан жойга огизларини кўярдилар. Мен бир идишда сув ичсам Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уни олиб огзим теккан жойга огизларини кўярдилар». (Ибн Можа ривояти.) Огизлари теккан жойини огизларига кўйишдан максадлари Оиша онамизни хурсанд килиш ва мухаббатларини ифодалаб кўйишларидир.
Бошка ўринда Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам: эр хатоларни кўтарувчи, сабр ва бардош эрнинг ахлоки бўлиши лозимлигини, эр хотиндан кўра бардошда кучли, хотин эса заифлигини, кўпинча хато хотин кишидан содир бўлиши лекин эрнинг сабр ва бардошли бўлиши эрдан талаб килиниши, чунки, эр хотинни бошкарувчи эканлиги, модомики эр бошкарувчи экан, сабр ва бардош бўлиши лозимлигини баён килардилар ва айтар эдиларки: «Муъмин киши муъмина аёлни ёмон кўрмасин! Агар бир хулки ёкмаса бошка бир хулкидан рози бўлади». Эр хотиндан газабланиб уни ёмон кўрмайди, чунки, хотин кишида унга муносиб бўлмаган хулк бўлиши мумкин, лекин у бошка кўп яхши хулклар эгаси бўлади. Агар уни бир хулкини ёктирмасангиз албатта бошка хулкларидан рози бўласиз. Аммо хар бир камчилигига дашном бераверсангиз ва хамма холатида комил ва камчиликсиз бўлишини талаб киладиган бўлсангиз, бу амри махол талабдир. Кимнинг дашноми кўп бўлса, унинг дўсти оз бўлур.
3)Хотиннинг эр устидаги хакларидан: хотиннинг иззатига тегадиган, шарафини булгайдиган ва хурматини кеткизадиган хар бир нарсадан химоя килиб саклайди ва очик-сочик юришдан, безаниб зийнатланиб кўчага чикишдан уни кайтаради. Номахрам эркаклар билан арлашишдан уни кайтаради. Шунингдек, эр хотинига химоя ва риояни тўла ва мукаммал килади. Уни дини ёки ахлокида бузилишига имкон бермайди. Аллох таъоло ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг буйрукларидан юз ўгириб фосика ва фожира бўлишига ўрин колдирмайди. Зеро, эр етакчи, хотин хакида жавобгар ва уни химоя килиш ва саклашликка мажбурдир. Аллох таъоло деди:
«Эркаклар хотинлари устида рахбардирлар». (Нисо: 34).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Эр киши ўзининг уйида рахбар ва у ўзининг карамогидагилардан жавобгардир».
Шунингдек эр хотинини кизганиши ва хар бир нигохдан ёки гап-сўздан саклаши лозим, хотин эрнинг хазинасидаги энг кимматли нарсадир. Бу шаклдаги рашк мард эркакларнинг хос сифатларидандир. Бу сифатнинг эр кишида мустахкам ўрин олиши, унинг хакикий мард ва шарафли эркак эканлигига амалий далилдир. Шунинг учун улуг кишилар хотинларига рашк килиш ва уларни каттик эхтиёт килишлари билан макталадилар. Сифатларнинг энг ёмони рашкнинг заифлиги ва даюсликдир. Бу сифатлар разил кишилардагина бўлади.
Рашк деганда, ёмон гумон килиш ва хатосини излаш касд килинмайди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рашк килишнинг бир тури борки, уни Аллох таъоло ёмон кўради, у – киши ўзининг хотинига шубхасиз ўринда рашк килишидир».
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Саъднинг гийрасидан ажабланяпсизларми, мен ундан кўра гийралирокман ва Аллох мендан кўра гийралирокдир» (Бухорий ва Муслим ривояти.) Мактовга лойик рашк, ўз ўрнида бўлган рашкдир. Аммо хаддан ташкари бўлган гийра-рашк ва асоссиз гумон, булар шайтоннинг васвасасидир, бу ёмон гийрадир. Бу хакда Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг айтган сўзлари хозиргина ўтди.
4) Хотиннинг хакларидан, эр унга диннинг асосларини ўргатиши: Яъни Аллох таъолога кандай килиб хакикий иймон келтиради ва кандай килиб холис тавхид билан Аллох таъолони танхолигини эътикод килади, кандай килиб Аллох таъолонинг исм-сифатларига Унинг улуглигига лойик кўринишда иймон келтиради. Аллох таъолога нима нарса лойгу нима нарса нолойиг эканини, Аллох таъолонинг хузуридан келган иймон рукнларига кандай иймон келтиради ва булардан бошка хотинга вожиб бўлган ислом хукмлари ва халол-харомларни ўргатади. Ибодат ахкомларини хам таълим беради, уларнинг барчасини бажаришга, хусусан намозга кўпрок таргиб килади. Унинг шартлари, рукнлари, суннатлари, бузадиган нарсалари ва макрухотларини ўргатади. Булардан ташкари Аллох таъолонинг унинг зиммасидаги хукуклари ва эр-хотинлик хакларини ўргатади. Калбни хасад ва ёмон кўриш касалликларидан, тилни гийбат, чакимчилик, хакорат ва ёлгондан саклаш каби улуг исломий одоб-ахллокларни ўргатади. Ўргатибгина кўймай, буларнинг хар бирига хотини кай даражада амал килаётганини назорат килиб боради. «Эй муъминлар сизлар ўзларингизни ва ахли-оилаларингизни унинг ўтини одамлар ва тошлар бўладиган дўзахдан саклангиз». (Тахрим» 6). Али бу оятнинг маъноси: «уларга одоб ўргатинглар ва таълим беринглар!» деди.
Аллох таъоло ўзининг пайгамбари Исмоил алайхис-саломни ушбу сўзи билан мактади: «Ахлини намоз ва закотга буюрар эди ва парвардигори олдида рози бўлингандир».
5) Хотиннинг эр устидаги хакларидан: эр уни Аллохнинг динини хаётига татбик килиш ва намозга риоя килишга буюриши. Аллох таъоло деди: «Ахлингизни намозга буюринг ва ўзингиз хам (намоз ўкишда) чидамли бўлинг» (Тоха: 132)
6) Хотиннинг эр устидаги хукукларидан: жамоат намозларида хозир бўлишга рагбат килса, кариндош ёки кўшниларни зиёрат килишни хохлса куйидаги шартларга кўра рухсат бериш: Хотинни узун кийим кийишга буюради ва зийнатлари ва хусну-жамолини кўрсатиш, очилиб юриш, атир ва бошка нарсалар билан хушбўйланишдан кайтаради. Эркаклар билан аралашиш, кўл бериб сўрашиш, телевизор кўриш ва мусика эшитишдан каттик манъ килади.
7) Хотинниг эр устидаги хукуларидан, унинг сирини очмаслик ва айбини зикр килмаслик, зеро эр хотин устида омонатдор, унинг риоя ва химоя килишга масъулдир. Сирларнинг энг мухими ёток сирларидир, шунинг учун Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу сирни ёйишдан кайтардилар. Асмо бинт Язийддан ривоят килинади, у аёл Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларида эдилар, эркаклар ва аёллар хам ўтиришган эди Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Мумкинки бир киши хотини билан килган нарсани ва аёл эри билан килган нарсани бошкаларга гапириб берар?» хамма лабини тишлади. Ха, эй Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шундай килишади дедим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ундай килмасинлар, бунинг мисоли бир эркак шайтон кўчанинг ўртасида аёл шайтон билан учрашиб колиб одамларнинг кўз ўнгида у билан ковушиб кўшилганига ўхшайди».
8) Хотиннинг эр устидаги хукукларидан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ўрнак олган холда килинадиган ишларда аёли билан маслахат килишлик. Хусусан унинг ўзи ва болалари хусусидаги ишларда. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хотинлари билан маслахат килар ва уларнинг фикрларини олар эдилар. Бунга мисол, Худайбийя кунида сулх ахдномаси ёзиб бўлинганидан сўнг, Сахобаларга: «Туринглар, курбонликларни сўйинглар ва сочингларни киринглар» дедилар. Аллохга касамки хеч ким турмади хатто уч бор такрорладилар. Улардан хеч ким турмагач, Умму Салама розияллоху анхонинг олдиларига кирдиларда, одамлардан бўлган муносабатни зикр килдилар, шунда Умму Салама розияллоху анхо дедилар: «Эй Расулуллох, шундай килишларини яхши кўрсангиз, чикинг-да токи курбонликка атаган туянгизни сўйиб сўнгра сочингизни кирадиган бир кишини чакириб у сочингизни кирмагунича улардан бирор кишига гапирманг». Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам чикдилар-да улардан бирор кишига гапирмадилар хатто бу ишларнинг хаммасини бажардилар. Бу холни сахобалар кўрганларида хаммалари туриб, курбонликларни сўйиб, бир-бирларини сочларини кирдилар, хатто шошилганларидан якин бир-бирларини ўлдириб кўяй дедилар.
9) Хотиннинг эр устидаги хукукларидан: агар икки хотинли бўлса уларнинг ўрталарида адолат килиш. Таом, кийим, уй-жой ва ётокда адолат килади. Буларнинг бирортасида адолатсизлик килиш ва жабру зулм килиш жоиз эмас, чунки, Аллох таъоло буни харом килди ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ким иккита хотинга уйланган бўлса ва уларнинг биридан кўра бошкасига мойил бўлса, киёмат куни бир томони кийшик бўлиб келади».
10) Хотиннинг эр устидаги хукукларидан: Килган таомини айбламайди, ёкса ейди, ёкмаса емайди. Расуллуллох саллаллоху алайхи ва салламга овкат олиб келинса ер эдилар, агар ёкмаса унинг айбини айтмас эдилар. Шунингдек хотинидан содир бўлган хатолардан хам иложи борича кўз юмади ва уларни яхшилик билан тузатишга харакат килади.
Мана шу зикри ўтганлар эркакларнинг устидаги хотинларининг хаклари. Эрлар бу бурчларини адо этишда сускаштлик килмасинлар, буларни адо этиш турмуш ўртогинглар билан тинч-тотув, бахт-саодатли хаёт кечиришингизнинг энг катта сабабларидандир.
Аллох барча мумин ва муминаларни ўз хаклари ва бурчларини билиш хамда уларга амал килишга муваффак айласин!