Бизга боғланинг
Эй Азиз дўстим, тўхта!
Бисмиллахир рохманир рохийм
Бизларни икки дунёда бахту-саодатга етказгувчи ислом динига муваффак айлаган Аллох Таолога хамду-санолар, ушбу диннинг даъватига таклиф этилиб ва бу вазифани муваффакият билан адо этган Пайгамбаримиз хазрати Мухаммад, оилалари, сахобалари хамда уларга яхшиликда эргашганларга дуру-салавотлар бўлсин!
Эй азиз, биродарим огох бўлгинки! Бу борлик хаммаси – ўзида мавжуд, каттаю-кичик нарсалар билан биргаликда – Аллох Таолога тамоман юзланиб, унга тасбех айтиб, уни улуглаб ва унга сажда килади. Аллох Таоло айтади: «Етти осмон, Ер ва улардаги бор жонзот (Аллохни) поклар. Мавжуд бўлган барча нарса (Аллохга) хамду сано айтиш билан У Зотни поклар. Лекин сизлар уларнинг тасбехларини англамайсизлар» (ал-Исро: 44). Албатта, Аллох Таоло яратган барча нарса ўзларининг устларидаги У Буюк Зотнинг фазлини эътироф этиб, Унинг олдида ўзларини хокисор тутиб – ёлбориб, бош эгиб турадилар.
Лекин бу борликда – бу борликка нисбатан – жуда хам кичик, жуда хам хакир, бир томчи оби манийдан яратилган – кейин эса, яратувчига душманга айланган – бир майда жонзот мавжудки, гўё у ўз хохишича бир йўл тутуб кетмокда, бутун борлик эса, бошка бир йўлда бормокда. Биз айтаётганимиз у жонзот Аллох Азза ва Жаллага осий бўлган ИНСОНДИР! Аллоху Акбар! У инсон, нега бунча ахмоклик, нега бунча мутакаббирлак киларкин?! Аллоху Акбар! У инсон, ушбу интизомлик борликда жуда хам хакир, жуда хам майда бир махлук(яралмиш нарса) бўла туриб, нега бунча гурурланаркин?! У ўзини бу борликда арзимас бир кичик нарса эканлигини нима учун ўйлаб кўрмас экан?!
Унга жуда кўп марта: ″Тавба килгин!″,— дейилди, тавба килмади. Ва ″Бу нотўгри йўлингдан кайтиб, Аллох Таоло томонга бурилгин!″,— дейилди, бурилмади. Яна унга: ″Хожанг (яъни Роббинг) билан ўз ўртангни ислох этгин!″, (яъни, Унга ибодат килиб, яхши алокада бўлгин) — дейилди. У эса, кибр килиб, Аллохнинг йўлидан юз ўгириб кочди ва ўзининг нотўгри йўлида давом этди.
Азиз дўстим менга кулок сол! Бу дунёга алданиб, Аллох Таолога гунох килмогингдан аввал, сен: бу дунё хакида – унинг хакир бир нарса эканлиги, унинг фойдаси оз, зарари кўп ва унга ошно бўлаётганларнинг пасткашлиги хамда у тез фурсатда инкирозга юз тутишлиги хакида яхшилаб ўйлаб кўр! Дунё ахллари ва унга кўнгил боглаганлар унинг атрофида халок бўлиб ётганларини бир тафаккур килиб кўрсангчи! Дунё уларга анвойи азоблар бериб, ўзининг аччик шаробини тоттириб, кам шод килди хамда кўп ва узок вакт йиглатди.
Яна, сен гунох килишдан аввал охират хакида хам ўйлаб кўрсанг бўларди. Билиб кўйки: ″У тугамайдиган, хакикий карор топиладиган охироги манзилдир″. Ана у ерда факат икки манзил – ЖАННАТ ва ДЎЗАХ бор, холос.
Энди сен бу икки манзил хакида бир фикр юрит!
Аввало дўзах хакида:
Дўзахнинг алангаланиб ёнишини, чукурлигию хароратининг каттиклиги ва дўзахиларга жуда хам огир азоблар берилишини хамда у ерга махкум этилганларни судраб, юзтубан дўзахга улоктирилишларини ва у ерда бамисоли ўтин ёндирилишларини яхшилаб ўйлаб кўрмогинг керак!
Кейин жаннат хакида:
Аллох Таоло у ерда, жаннат ахлига кўз кўрмаган, кулок эшитмаган, одамзоднинг кўнглига келмаган нози-неъматлар хозирлаб кўйганлиги ва кўзни кувонтирадиган, кўнгилга фарах бахш этадиган хар хил суратдаги либослар хамда таърифига инсон ожизлик киладиган анвойи лаззатлар мавжудлиги хакида дурустрок фикрламогинг даркор! Бу нарсалар хакида факат махрум – хайриятдан бенасиб кишигина бепарво бўлиши мумкин.
Энди, азиз дўстим! Бу дунёда канча яшашингни бир ўйлаб кўр! Олтмиш йил… саксон йил… юз йил… минг йил… кейинчи? Кейин, ўлим! Сўнгра эса, нози-неъматлик, битмас туганмас жаннат, ёки алам берувчи азоблик, битмас туганмас дўзах! Аллохим Ўзи дўзахдан панох берсин! Сен гунох ишларга кўл уришдан аввал мана шулар хакида яхширок ўйлаб олгин!
Хурматли биродарим! Юкорида айтган сўзларимиздан ўлим мукаррарлиги, унда заррача шубха йўклигини билдик. Демак, сендан аввал бошкаларни жонини олган ўлим фариштаси, сенинг жонингни хам олишга Аллох Таолодан фармон кутиб турганлиги асло инкор этиб бўлмайдиган хакикатдир. Буни асло унута кўрма! Мумкин бир неча йиллар, мумкин ойлар, мумкин кунлар, балки, бир неча лахзалар ўтиб, бу дунёни тарк этиб, кабрингда танхо ётарсан. Ўша пайтда, сен билан бирга на молу-дунёйинг, на бола-чаканг ва на ёру-дўстларинг бирга бўлишади. У ерда сенга яхшидир, ёмондир факатгина амалларинг хамхонадир. Сен энди, гунох иш килишдан аввал, кабр хакида, унинг коронгу зулмати, танглиги, унда ёлгиз колишнинг дахшати ва унинг каттик кисиши хакида яхширок фикр юргизмогинг керак!
Бир ўйлаб кўр! Ўлим ундан кейин кабр, шу билан иш тамом, хамма нарса поёнига етдими? Асло! Энди, юкорида айтиб ўтганимиз икки манзил (жаннат ёки дўзах)нинг бирига тушишдан аввал, Аллох Таоло хузирида, бу дунёда килинган амалларга хисоб-китоб бериш яъни, аввалийн-охирийн – хамма жам бўладиган КИЁМАТ КУНИ бордир. У кунда калблар шу даражада кўркувга тушадики, киши фарзандлари, ота-онаси, умр йўлдоши ва ога-иниларидан воз кечади. У кунда бу дунёда килинган амалларни хисоблаш учун адолат тарозилари ўрнатилади. Хаммага бу дунёда амалга оширган яхши-ёмон амаллари битиклик ″номайиаъмоллар″ берилади. Эслайсанми: канча-канча хатоликлар, канча-канча гунох амаллар килганингни? У амаллар хаммаси – каттаю-кичиги – ўша номайиаъмолларга, биронтаси тушириб колдирилмай, битиб кўйилган бўлади. Сен энди, ўша куни Хакикий Подшох – Аллох Таоло хузирида хеч нарсага кодир бўла олмайдиган холатда туришингни ўйлаб кўр! Унда, сени У Буюк Зот чакирган пайтда хузуридан кочиб кета олмайсан. Каттаю-кичик хамма амалларинг биронтаси тушириб колдирилмасдан ёзиб кўйилган номайиаъмолингни кўлингга ушлаган холингда У Буюк Зот хузурида хеч нарса кила олмасдан бош эгиб туришга мажбурсан. Ўша куни Аллох Таоло сендан: ″Эй бандам! Умрингни, ёшлигингни ва молу-дунёйингни нималарга сарфладинг? Дунёда борингда нима ишлар килдинг ўзи?″, ″Эй бандам! Сени Мен назорат килиб туришимни эътиборга олмадинг, Мен сенга инъому-эхсонлар килсам, сен Менга журму-исёнлар килдинг-а!?″— деган чогида кандай жавоб берасан. Мана шу саволларнинг жавобини тайёрлаб кўйдингми?
Азиз дўстим! Охиратдаги буюк галаба – дўзахдан кутилиб, жаннатга эришмок учун, мана шу тез ўтувчи, оз кунларда сабр билан, Аллох Таолога тоъат-ибодат килиб, гунох ишлардан саклансанг бўлмайдими?!
Кадрли биродарим! Энди сенинг фикрикни баъзи бир нодон шахсларга каратмокчиман. Улар ўзларини нима учун яратилганликларини билмайдилар. Билки уларнинг фикрича, улар бирон бир максадсиз яратилиб, шундай ташлаб кўйилганмишларки, хохлаганларича – ўйин-кулги, маийшатбозлик билан хаётларини ўтказмокни хохлайдилар. Уларнинг кўзларини гумрохлик пардаси коплагани боис хидоят йўлини кўришдан махрум, кулокларига залолат тўсик бўлгани сабабли, хидоят тароналарини тинглашдан бенасибдирлар. Уларнинг сухбатларида куръон тиловати ва Аллохнинг зикридан бошка хамма нарса топилади. Улар Аллохнинг бандалари, Унинг назоратида бўла туруб, У Буюк Зотдан кочмокчи бўладилар. Аллох Таоло уларни чакирса, Унинг нидосига кулок солиш ўрнига, Шайтоннинг нидоси ва нафс истаклари томон бурилиб кетмокдалар. Субханаллох! уларнинг килмишларидан ажабланасан киши… Кандай килиб Рахмон Таолонинг нидосини тарк этиб, малъун Шайтоннинг чакиригига лаббай деб, итоат этишаркин?! Уларнинг акиллари борми ўзи?! «Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкраклардаги кўнгиллар кўр бўлур». (Хаж: 46) Аллох Таоло уларга нима ёмонлик килди? Нима учун Унга итоат килиш ўрнига, журму-исён киладилар? Аллох Таоло уларни яратиб, ризки-рўз бериб, тан-жонларини сог килиб ушбу ерни уларга маскан килиб бергани У Зотнинг уларга ёмонлигими?! У Зотнинг Халимлиги, Каримлиги уларни бепарво килиб, гурурлантириб кўйдими?! Улар гунох ишларга муккаларидан кетиб туришган бир пайтда, кўккисдан Аллох Таолонинг азоби келиб колишидан кўркмайдиларми?! «Улар Аллохнинг ″макри″дан хотиржам бўлиб колдиларми? Бас, Аллохнинг ″макри″дан факат зиён кўргувчи кавмгина хотиржам бўлур». (Аъроф: 99)
Хурматли биродар! Бундайин, нима учун яратилганини билмайдиган нодон кимсалардан бўлиб колишдан саклан ва улардан йироклаш! Сен нима учун яратилинганингни билиб, шунга кўра амал кил! Аллох Таоло номига онт ичиб айтаманки: ″сен жуда буюк иш учун яратилгансан″.
Аллох Таоло айтади: «Мен жин ва инсни факат Ўзимга ибодат килишлари учунгина яратдим» (Ваз-зориёти: 56) Мана шу оятнинг мазмуни, сен нима учун яратилганингни баён килиб беради. Бунда Аллох Таоло жин ва инсон тоифасини, яратишдан максади факат Унинг Ўзигагина ибодат килиш эканини баён килаётир.Тирикликдан асл максад ибодатдир
Ибодатсиз ўтган умринг кабохатдир
Эй биродар! Эй Аллохга журму-исён килмокчи бўлган инсон! Парвардигоринг томонга кайт, дўзахдан ва унинг алангали, дахшатли оловидан кўрк! Олдингда икки манзил:
— Битмас туганмас азоб билан тўла дўзах.
— Ёки бўлмаса, битмас туганмас нози-неъматларга тўла жаннат турибди. Дўзахдан йирок бўлиб жаннатга дохил бўлсанг марра сеники. Мана шу буюк галабага эришмок сенинг асосий максадинг бўлсин!
Ягона Маъбуд – Аллох Таолога онт ичиб айтаманки, бу ўйин-кулгилар, бу куй-кўшиклар, бу кино, серияллар, бу паст ишлар ва бу бемани китоб-журналларнинг бирортаси сенга фойда бермайди. Бу нарсалар у ёкда турсин, хатто сенга оиланг хам, авлодларинг хам, ога-ини, ёру-дўстларинг хам, молу-дунёйинг хам бирортаси сенга асло фойда келтира олмайди. Сенга у ерда фойда берадиган нарса факат, килган чиройлик солих амалларингдир.
Эй азиз дўстим! Худо хакки, мен ушбу насихатларимни сенга, факатгина, киёмат кунида бу нуроний оппок юзлар нурсизланиб-корайиб куйишлигидан ва ушбу кўркам жасад жаханнамга ўтин бўлмогидан хавф килганим боис сўзламокдаман. Ўзингни дўзахдан кутилтириш учун шошил ва нафсингга хозирданок, чинакам тавба килганингни эълон кил! Аллох Таоло сени хайриятга Ўзи муваффак айласин! Билиб кўй! Менинг насихатларимни кабул килсанг эртанги – киёмат куни пушаймон бўлмай, бу насихатларни кабул килиб, амал килганинг учун – инша-Аллох – кўп хурсанд бўласан. Ушбу насихатларга амал килишдан асло тараддудланма, амал килишни кечиктирма, Худдо хакки мен сенга яхшиликни хохловчи, холис насихатгўйман!
Вассалому алайкум ва раматуллох ва барокатух.
Иброхийм ал-Гомидийнинг ″Севикли биродарим тўхта!″ номли китобидан танлаб олинган бир маколага баъзи ўзгартиришлар киритиб, эркин таржима килинди.
Таржимон: Абу Мухаммад