Xурматли ота-оналарга шуни эслатамизки, фарзандлари
    ўтилаётган дарсларнини ўзлаштира олмаётган бўлса ноумид бўлиб уларни ташлаб
    кўймасинлар. Ютук машаккатни талаб килади. Гохида баъзи бошка зукко болаларни
    тез ўзлаштириб сизларники секин ёки саволларнинг жавобини чалкаштириб
    юбораётгани сизни хафа килиб кўйиб таълим беришни ташлаб кўйишизга сабаб
    бўлмасин. Шубxасиз xар бир болада яхшилик бор. Баъзида ўша зукко бола билмаган
    нарсаларни сизники билиши мумкин. Мўминларнинг кувватлисида xам, заифида xам
    яхшилик борлигини Росулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам айтиб ўтганлар.

    1. Савол: Болажоним, Аллоx инсонлардан энг биринчи кимни яратган?

    Жавоб: Одам отамизни яратган.

    2. Савол: Одам отамиздан кейин кимни
    яратган?

    Жавоб: Xаво онамизни яратган.

    3. Савол: Болажоним,
    Одам отамиз билан Xаво онамиз биринчи каерда яшашган?

    Жавоб: Улар
    аввал жаннатда яшашган.

    4. Савол: Жаннат каерда?

    Жавоб:
    Жаннат осмонда.

    5. Савол: Кейин каерда яшашган?

    Жавоб: Кейин
    Аллоx уларни ерга туширган.

    6. Савол: Ерда качонгача яшашган?

    Жавоб: Вафот этгунларича яшашган.

    7. Савол: Нима учун Аллоx
    уларни жаннатдан туширган?

    Жавоб: Шайтон уларни алдаган, шунда улар
    гуноx иш килишган, кейин Аллоx уларни ерга туширган.

    8. Савол: Демак
    болажоним Шайтон ёмон экан-да?

    Жавоб: Xа дадажон, шайтон Одам отамизга
    ва Xаво онамизга душманлик килган.

    9. Савол: Болажоним, Шайтон xам
    ўлиб кетганми?

    Жавоб: Йўк, у ўлмаган.

    10. Савол: Шайтон ерда
    xозир нима килиб юрибди?

    Жавоб: Шайтон одамларга душманлик килиб,
    уларни ёмон ишларга бошлаб адаштириб юрибди.

    11. Савол: Демак Шайтон
    бизга xам, сенга xам душман экан-да?

    Жавоб: Xа дадажон, Шайтон бизга
    душман, биз xам уни ёмон кўриб уни ўзимизга душман деб билишимиз керак.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963