Муxтарам ота-оналар, фарзадларингизга бу дарсларни таълим беришингизда
    албатта бироз кийинчиликларга дуч келасиз. Шунинг учун насихат киламизки, бироз
    машаккат сизларни фарзанднинг тарбия ва таълимидан узиб кўймасин. Xамда
    сан-манга солиб ота онага, она отага ташлаб кўймангиз. Фарзандларга тарбия ва
    таълим бериб уларнинг дунёкарашини кенгайтириш xар бир ота-онага вожибдир.
    Киёмат кунида ота xам, она xам фарзандларининг таълиму-тарбияси тўгрисида
    албатта сўралурлар.

    1. Савол: Болажоним, сен энг биринчи кимни яхши кўрасан?

    Жавоб: Мени яратган, менга ризк берадиган Аллоxни яхши кўраман.

    2. Савол: Аллоxдан кейин кимни яхши кўрасан?

    Жавоб: Бизнинг пайгамбаримиз Муxаммад соллаллоxу алайxи васалламни яхши
    кўраман (болалар факат Муxаммад деб салавот айта олмаса шубxасиз бунда уларга
    гуноx йўк).

    3. Савол: Аллоx ва Унинг пайгамбаридан кейин кимни яхши кўрасан?

    Жавоб: Ота-онамни яхши кўраман.

    4. Савол: Биз кимни дўст тутамиз?

    Жавоб: Аллоxни яхши кўрган мусулмонларни дўст тутамиз.

    5. Савол: Кимларни ёмон кўрамиз?

    Жавоб: Аллоxни яхши кўрмайдиган одамларни ёмон кўрамиз.

    6. Савол: Болажоним, мусулмонлар нима килишади?

    Жавоб: Намоз ўкишади.

    7. Савол: Намоз ким учун ўкилади?

    Жавоб: Аллоx учун ўкилади.

    8. Савол: Пайгамбаримиз учун xам намоз ўкилса бўладими?

    Жавоб: Йўк, намоз факат Аллоx учун ўкилади.

    9. Савол: Мусулмонлар яна канака бўлишади?

    Жавоб: Мусулмонлар бирор бир кишини нохак уришмайди ва хеч кимни
    сўкишмайди.

    10. Савол: Бола акасини, укасини, опасини, ё синглисини урса нима
    бўлади?

    Жавоб: Бундай бола ёмон бола бўлади. Аллоx бундай болани яхши кўрмайди.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963