Ожиз одамларга меҳрибонлик қилиш

    Эй фарзанд, Аллоҳ уларга куч-қувват ва тан-соғлик ато этган ёки мол-дунё ва шон-шуҳрат берган кишиларга мана шу неъматлар эвазига Аллоҳга шукр бажо қилишлари учун ожиз ва заиф кишиларга ёрдам беришлик ва қашшоқ-муҳтожларга ҳамдард бўлишлари вожиб бўлади.

    1. Агар ота-онанг ёшлари улғайиб сенга муҳтож бўлиб қолсалар, уларга меҳрибонлик кўрсат ва уларга эҳтиёжларини қондирадиган даражада пул бериб тур. Чунки улар ҳам сенинг бахтли бўлишинг учун ўзларини кўп ҳаёт лаззатларидан маҳрум этганлар.

    2. Агар автобусда бўлсанг ва одам кўп бўлса, бирон кекса, касал, заиф кимса ёки бир аёл келиб ўтиришга жой топа олмаса, сен ўрнингдан туриб уларга жой бер.

    3. Агар сенинг хизматкоринг бўлса, унга тоқатидан ортиқ иш юклама, ҳақоратлаб ва хорлаб унга озор берма, уни етарли овқат ейишидан маҳрум этма ва уни қамаб уриб азоблама.

    4. Агар уйда уй ҳайвонлари бўлса, уларни аъзоларини кесиб ўйнама ва уларга етарли таом ва сув бер.

    Ожизларга меҳрибонлик — олийжанобликдир

    1. Агар сен болалари ва топган пули оиласи ва болаларининг озуқасига, уларнинг кийимига ва турар жойларига етмайдиган бир камбағал одамни кўрсанг, сен унга ёрдам қўлини чўзишинг ва болаларнинг тарбиясида унга кўмаклашишинг керак. Чунки агар болалари яхши тарбия олмаса, улар одамларнинг молларини ўғирлайдиган ва уларни ўлдирадиган ўғри ва жиноятчи бўлиб кетадилар.

    2. Агар сен бир оиланинг бошлиғи (отаси) ўлиб, боқувчиси йўқлигини ва аввалда азиз бўлиб, кейин хорланиб қолганини билсанг, қўлингдан келганини уларга ҳаёт эҳтиёжларини қондирадиган нарса билан ёрдам беришинг керак.

    3. Агар сен бир одамнинг чўкаётганини ёки ёнаётганини ёки унга бир ваҳший ҳайвон ҳужум қилаётганини эшитсанг ва сен унга ёрдам беришга қодир бўлсанг, сен эвазига ҳеч қандай мукофот ва раҳмат кутиб ўтирмай унга ёрдамга шошилишинг керак.

    Ҳикоя

    Бир бойнинг ўттиз йилдан кўпроқ унинг хизматида бўлган бир хизматчиси бор эди. Ниҳоят бу хизматчи ёши улғайиб ҳўжайинининг хизматига ярамай қолди. Шунда бойнинг болаларидан бири унга деди:

    – Эй ота, нима учун биз мана бу фойдаси тегмайдиган кучсиз хизматчини ҳайдаб юбориб ўрнига ишлашга қодир кучли хизматчини олиб келмаймиз?

    – Эй ўғлим, бу одам ёш ва қувватли бўлган вақтидан бери бизга садоқат ва
    омонат билан хизмат қилиб келди. У ёшлигингизда сизларни кўтариб юрар эди.
    Сизлар улғайгунча сизларга келган озорларни даф қилар эди. Мана энди қуввати
    кетиб ҳолсизланиб қолганда уни ҳайдаб юборишимиз одамгарчиликдан эмас. Мен
    яқинда сизларга унинг ишини бажарадиган қувватли ишчи олиб келаман. У эса
    боғдаги ҳужрасида яшайверади. Энди мен уни бизга омонат ва ихлос билан хизмат
    қилгани эвазига тақдирлаш учун бирон иш қилишга мажбур қилмайман- деди отаси
    ўғлига.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962